Янгиликлар

not found

Ўзбекистонга Иркутсдан глюкометрлар ва тест-тасмалари экспорт қилинади

2023 йилда “Медтехсервис”компанияси Ўзбекистонга ўзининг тиббий асбоб-ускуналари – глюкометр ва қандли диабетда қанд миқдорини назорат қилувчи тест-тасмаларини экспорт қилишни бошлайди. Ишлаб чиқарувчи завод Иркутск вилоятида жойлашган. Шартнома ҳақидаги маълумотлар вилоят ҳокимиятининг веб-сайтида жойлаштирилган. Биринчи етказиб беришлар 17 миллион рубль миқдорида бўлиши кутилмоқда. Иркутск тест-тасмалари ва глюкометрлар Ўзбекистон Республикаси бўйлаб дорихоналар тармоғи орқали тарқатилади. Бундан ташқари, мамлакатда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. 2018 йилда Иркутскда диабетга чалинганлар учун тиббий асбоблар заводи очилган ва 2019 йилда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. «Бу Россияда бундай маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклига эга ягона корхона. 2022 йилда компания ўз маҳсулотларини Россияда сотиш ҳажмини икки баравар оширди. Кейинги қадам – ташқи бозорларга чиқиш», — деди Иркутск вилояти иқтисодий ривожланиш ва саноат вазири Наталья Гершун.

  • 23 Июнь, 08:44
  • Батафсил
not found

Фирибгар ОИВга қарши контрафакт дориларни сотгани учун 15 йилга қамалди

АҚШ Флорида штатининг Форт-Лодердейл суди ОИВга қарши қалбаки дори-дармонларни тарқатиш бўйича йирик схемани юритишда айбланган маҳаллий фуқаро Лазаро Эрнандесга ҳукм чиқарди. Эркак 15 йил қамоқ жазосини олди. 51 ёшли Эрнандес 2022 йилда ҳибсга олинган. Суд мажлисларида у “жиноий корхонага раҳбарлик қилган”ва жиноий шериклари билан биргаликда пул топиш мақсадида қалбаки ёки ўғирланган дори воситаларини сотиш билан шуғулланганини тан олди. Жиноий фаолият гуруҳга 230 миллион доллардан ортиқ фойда келтирган. Фирибгарлар ОИВга қарши катта миқдордаги дори-дармонларни ноқонуний сотиб олиб, шундан сўнг дори партияларини сохта ёрлиқлар ва бошқа сохта ҳужжатлар билан таъминлаган. Кейин жиноий гуруҳ аъзолари Флорида, Нью-Джерси, Коннектикуте ва Нью-Йоркда дори воситаларини фармацевтика дистрибюторларига катта чегирмаларда сотиш учун дори тарқатувчи компанияларни ташкил этишади. Улар, ўз навбатида, дори-дармонларни бутун мамлакат бўйлаб дорихоналарга сотган ва шу тариқа "сохталаштирилган ва сифатсиз ОИВ дори-дармонларини шубҳасиз беморларга тарқатган", дейилади айблов хулосасида. Дори-дармонлар учун тўлов тиббий суғуртачилар томонидан шу жумладан Medicare дастури доирасида амалга оширилган. Текширув давомида маълум бўлишича, бу усулда сотилаётган дори воситаларининг айримларида сохта қўшимча маълумотлар, айрим дори воситалари эса бутунлай бўш, қадоқда эса кўплаб хатоликлар мавжуд бўлган. AҚШ Aдлия вазирлиги адвокати Александр Погозельский бу фирибгарликни беморинг соғлигини хавф остига қўядиган “жуда янги схема” деб атади.

  • 22 Июнь, 14:50
  • Батафсил
not found

Янги ташкил этилаётган "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" қандай вазифаларни амалга оширади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-197-сон қарори билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимидаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази" ДУК Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, унинг негизида давлат муассасаси шаклидаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилиши белгиланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастурига мувофиқ, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" Давлат муассасаси қуйидаги вазифаларни амалга оширади: ➖ дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек фармацевтика фаолиятини лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг назоратини амалга оширишни таъминлайди; ➖дори воситалари ва тиббий буюмлар ва тиббий техника соҳасидаги норматив-ҳууқуқий ҳужжатларни, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади; ➖давлат фармакопеясини ишлаб чиқади; ➖тиббий маҳсулотларни сертификатлаштирувчи марказий орган сифатида республикадаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани сертификатлаштириш органлари ва синов лабораториялари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади; ➖тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни реализация қилиш, бериш, тақсимлаш, сақлаш ҳамда ҳисобга олиш тартибини ишлаб чиқади; ➖фармакалогик назоратни амалга оширади; ➖тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифат назорати борасида метрология текширувларини ташкиллаштиради; ➖тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрини юритади; ➖ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатлари бўйича фармацевтика маҳсулотларини экспертизадан ўтказишни таъминлайди; ➖дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг зарарли таъсирини тасдиқловчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларнинг ишлаб чиқарилишини, реализация қилинишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш чорасини кўради.

  • 22 Июнь, 10:19
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech