Янгиликлар

not found

Ҳиндистон пропиленгликолдан фойдаланишни тақиқлади

Ушбу модда Marion Biotech компаниясининг таъминотчиси томонидан етказилган. Ҳиндистон ҳукумати фармацевтика компанияларига пропиленгликол (ПГ) моддасидан фойдаланишни тақиқлади. Ушбу модда Marion Biotech компаниясининг йўталга қарши сироплари учун ингредиент етказиб берган компания билан боғлиқ. Reuters хабарига кўра, ҳукумат Деҳли шаҳрида жойлашган таъминот компаниясининг ПГ моддасидан фойдаланишни тўхтатишни буюрган. Ҳиндистоннинг гиёҳванд моддалари устидан назорат қилувчи департаменти (DCGI) хатига кўра, Деҳли шаҳрида жойлашган Maya Chemtech компанияси ПГ моддасининг асосий таъминотчиси бўлган. У Marion Biotech компаниясига этиленгликол (ЭГ) ва диэтиленгликол (ДЭГ) ҳам етказиб берган эди. Хабарда нега ПГ моддасидан фойдаланиш тақиқлангани ҳақида маълумот йўқ. Эслатиб ўтамиз, 2022 йил декабр ойида Ўзбекистонда Marion Biotech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» йўталга қарши сиропидан ўнлаб болалар вафот этган эди. Шундан сўнг, Marion Biotech компанияси заводида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, дори воситалари таркибида пропиленгликол ўрнига ёки у билан бирга этиленгликол (ЭГ) ва диэтиленгликол (ДЭГ) моддалари аниқланган. Ушбу моддалар ўта заҳарли бўлиб, саноатда суюлтирувчи восита сифатида ишлатилади. ЖССТ ушбу моддалар оз миқдорда қабул қилинганда ҳам ўлимга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди ва ҳеч қачон дори воситаларида ишлатилмаслиги лозимлигини таъкидлади. Ҳиндистон полицияси 3 март куни Marion Biotech фармацевтика компаниясининг 3 нафар юқори лавозимли ходимини ҳибсга олган эди.

  • 11 Март, 10:51
  • Батафсил
not found

Дунё фармацевтика бозори янгиликлари

Amgen компанияси дунёдаги блокбастерлардан бири, ревматоид артритга қарши "Humira" препаратининг биоўхшашини ишлаб чиқаришни эълон қилди. Европа дори воситалари регулятори коронавирус билан касалланган катта ёшли беморларни даволаш учун ишлаб чиқилган Amerika Merck компаниясининг Lagevrio (савдо номи) препаратини рўйхатдан ўтказишни тавсия этмади. Бунинг сабаби, препаратнинг кислород ёрдамига муҳтож бўлмаган беморларнинг аҳволини енгиллаштиришга қодир эмаслиги. Pfizer саратон касаллигини даволаш учун дориларни ишлаб чиқишга ихтисослашган биотехнология компанияси Seagenни сотиб олиши мумкин. Томонлар харид бўйича музокаралар олиб бормоқда, дастлабки қиймати тахминан 30 миллиард долларни ташкил этади. Bayer Roche Pharmaceuticals компаниясининг собиқ раҳбари Билл Aндерсонни компания раҳбари этиб тайинлади. Aндерсон жорий йилнинг 1 июнидан ўз вазифасини бажаришга киришади. Компаниянинг амалдаги бош директори Вернер Бауманн май ойи охирида нафақага чиқади. Pfizerнинг умумий савдоси 2023 йилда 30 фоизга камайиб, 67-71 миллиард долларгача тушиши мумкин. Пасайишнинг сабаби - COVID дори маҳсулотларини истеъмол қилишнинг камайиши. Aмерика фармацевтика компанияси Merck & Co.нинг 2022 йилдаги соф фойдаси 11 фоизга ошиб, 14,52 миллиард долларга етди. Бир марталик омилларни ҳисобга олмаганда даромад 39 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 7,48 долларни ташкил этди. Компаниянинг йиллик даромади 22 фоизга ошиб, 59,3 миллиард долларни ташкил қилди. Тахминан ярим аср давомида Британиянинг Glaxo фармацевтика компанияси ошқозон яраси ва куйиш учун дори бўлган Zantac саратонга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги далилларни яшириб келган. Ҳиндистоннинг Сонипат шаҳри суди Maiden Pharmaceuticals маҳаллий фармацевтика компаниясининг икки ходими - унинг асосчиси Н. К. Гоэл ва техник директор М. К. Шармага ҳукм чиқарди. Улар сифатсиз дори воситаларини дунёнинг турли мамлакатларига экспорт қилганликлари учун 2,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

  • 10 Март, 12:14
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech