Янгиликлар

not found

Давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати кенгайтирилди

Фармон билан (ПФ-159, 13.09.2023 й.) Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди Шунга кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига қуйидагилар киритилди: Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ва Электрон технологияларни ривожлантириш марказининг Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари (ота-онаси, ҳалок бўлган вақтда қонуний никоҳда бўлган хотини (эри) ва фарзандлари). Шунингдек, Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган кўшимчага кўра: Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади. Мазкур нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.

  • 15 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ

Коррупция иқтисодиётнинг хавф-хатари манбаи бўлиб, айниқса мамлакатда пул оқимини издан чиқаради. Маълумки, иқтисодий ва молиявий хавфсизлик давлат бюджетининг дефицитсиз бўлишини тақозо этади. Коррупция йўли билан топилган даромад очиқ ишлатилмайди. Бугунги кунда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 29 июндаги ПФ-6013-сон Фармони ва “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарорлари ижросини таъминлаш борасида “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг “Комплаенс-назорати” хизмати томонидан доимий равишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соҳага доир қонун ҳужжатларини тизимли равишда тарғибот қилиш ва хуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Дори-Дармон” АКда “Коррупция – ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида”ги тақдимномаcи муҳокама қилинди. “Комплаенс-назорати” хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов томонидан тақдимнома юзасидан тўхталиб ўтилди мазмуни барча ходимларга етказилди. Тақдимномага кўра, “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖ собиқ мансабдор ва масъул ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши судга юборилган. Шунингдек, тадбирда  Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди.

  • 14 Сентябрь, 15:39
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда 15–35 ёшдаги хотин-қизлар айрим препаратлар билан бепул таъминланади

Ўзбекистонда 15—35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолик кислотаси билан бепул таъминлаш ишлари ривожлантирилади. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди. Унга кўра, “Ўзбекистон-2030” стратегиясига кўра, чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар қамрови камида 50 фоизга оширилади. Болалар ўртасида ирсий касалликлар 2 баробарга қисқартиради. Туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади. 6–23 ойлик болаларни микронутриент кукуни, 2–10 ёшдаги болаларни гелминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, 3–15 ёшдаги болаларни ёд препарати, 15–35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолик кислотаси билан бепул таъминлаш ишлари ривожлантирилади. Қайд этилишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар тарқалиши 20 фоизга қисқаришига эришилади.

  • 14 Сентябрь, 14:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech