Янгиликлар

not found

"Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори (444-сон, 04.09.2023 й.) билан “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилди. Қарорга кўра, кўкрак нишон билан қуйидагилар тақдирланади: ▫️ мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини умуммиллий ҳаракатга айлантиришга муносиб ҳисса қўшган барча даражадаги идора ва ташкилотлар ҳамда жамоатчилик вакиллари; ▫️ жисмоний фаолликни кундалик одатга айлантириб, уни ўз жамоаси ва аҳоли орасида тарғиб қилишда алоҳида намуна бўлаётган шахслар ва спорт мураббийлари; ▫️ зарарли одатларнинг олдини олиш, бартараф этиш, уларга қарши курашишда ижобий натижаларга эришган ва жамоатчилик назоратини самарали ташкил этишда фаоллик кўрсатган фуқаролар; ▫️ аҳолинииг соғлом овқатланишини йўлга қўйиш учун етарли шарт-шароитлар яратган шахслар; ▫️ ҳудуднинг санитария-эпидемиологик осойишталиги, атроф-муҳит тоза ва озодалигини таъминлаш, аҳолида санитария-гигиеник кўникмаларни ҳосил қилиш ва мустаҳкамлаш орқали касалликларнинг олдини олишга эришган мутахассислар; ▫️ сурункали касалликлар профилактикасида хавф омилларини бартараф этиш ва турмуш тарзини ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган долзарб материаллар тайёрлаган ОАВ вакиллари; ▫️ профилактик тиббиётни ривожлантиришга ва бу йўналишда малакали кадрларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшган тиббиёт соҳаси ходимлари ва бошқа мутахассислар. Кўкрак нишони билан Ўзбекистан фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Кўкрак нишони ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси – Тиббиёт ходимлари куни арафасида тантанали топширилади. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (1 млн 320 минг сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

  • 5 Сентябрь, 15:09
  • Батафсил
not found

Бангладешда 2023-йилда денге касаллигидан вафот этганлар сони 634 нафарга етди

Ушбу касаллик 2000-йилда мамлакатда биринчи маротаба авж олганидан бери ҳозирги ҳолатни энг ҳалокатли эпидемия деб аташ мумкин. Бангладешда йил бошидан бери денге касаллигидан вафот этганлар сони 634 нафарга етди. Бангладешда ушбу касалликдан энг кўп ўлим июл (204) ва август (342) ойларида қайд этилган бўлса, сентябрнинг ўтган кунларида 41 нанафар одам вафот этган. ТАСС агентлигининг маълумотларига кўра, сентябр ойи бошидан буён Бангладешда иситма билан касалланиш ҳолатлари 6494 тага етган, бир суткада 2608 нафар янги бемор аниқланган. Шу билан бирга, ўтган бир ойда касалланганлар сони 71 976 нафарга етди. Январ ойи бошидан буён денге билан касалланганларнинг умумий сони 130 302 нафарни ташкил этиб, 98 мингдан ортиқ бемор тузалиб кетди. 2022 йилда Бангладешда данге касаллигидан 281 киши вафот этган. Денге ҳар йили мамлакатда июн-сентябр ойларида кучли шамолли ёмғирлар мавсумида тарқалади. Республика ҳукумати чивинларнинг кўпайишини назорат қилиш чораларини кучайтирганига қарамай, бу касаллик билан оғриган беморларнинг сони ортиб бормоқда. Тропик ва субтропик иқлими бўлган мамлакатларда денге касаллиги кўп тарқалган. Вирус ташувчилари урғочи чивинлардир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сўнгги йилларда денге касаллиги ЖССТнинг барча ҳудудларида тез тарқаладиган инфекцияга айланганини таъкидлайди. Инфекцияланиш ҳолатлари сони йилига 100-400 миллионни ташкил қилади. ЖССТ маълумотларига кўра, ҳолатларнинг 80% дан ортиғи одатда енгил ёки асемптоматикдир. Aммо вирус потенциал ўлимга олиб келиши мумкин бўлган ўткир респиратор касалликни келтириб чиқариши мумкин.

  • 5 Сентябрь, 11:56
  • Батафсил
not found

Эндокринологга мурожаат қилиш учун 5 та сабаб

Танангизни тингланг, у ҳеч қандай сигнал бермаслигига ишончингиз комилми? Кўпинча эндокрин касалликлар ўзларини аниқ бўлмаган аломатлари билан пайдо бўлади. Доимий чарчаш ва асабийлашишБу ҳолатдан чиқишга на уйқу, на яқинларингиз билан мулоқот, на мазали таом ёрдам беради. Хафагарчиликнинг сабаблари кўпинча гормонал номутаносибликдир. Уйқусизлик ва тунги уйғонишКечаси доимий ва асоссиз уйғонишнинг сабаби кортизол даражасининг ошиши бўлиши мумкин. Унинг даражасини назорат қилиш-инсулин қаршилиги ва диабетнинг олдини олишнинг муҳим қисмидир.Кечаси уйғониш жинсий гормонлар даражасининг пасайиши билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин, шунинг учун эндокринолог билан маслаҳатлашиш уйқуни яхшилашда муҳим қадамдир. Вазн йўқотишБунинг ортида бир қатор патологик жараёнлар, жумладан, гипертиреоз бўлиши мумкин. Гипертиреоз -бу трийодотиронин (Т3) ва тироксин (Т4) миқдорининг ошиши билан намоён бўладиган қалқонсимон безнинг гиперфункцияси. Вазн йиғмоқAгар яқинда оддий углеводлар ва тез тайёр бўладиган овқатлар -фастфудларни диетага қўшилмаган бўлса ва тарозида кўрсаткич ўсишни бошлаган бўлса, гипотиреозни - гипертиреознинг қутбли ҳолатини истисно қилиш учун эндокринолог билан боғланишингиз керак. Томоқдаги шиш"Шиш" қалқонсимон безнинг кенгайиши ёки ундаги тугунларнинг пайдо бўлишидан келиб чиқиши мумкин. Мамлакатимизнинг кўплаб аҳолиси йод етишмаслиги туфайли қалқонсимон без касаллиги хавфи мавжуд. Эндокринолог уни оддий бармоқ билан пайпаслаш ёрдамида аниқлай олади.

  • 5 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech