Янгиликлар

not found

ССВ: Энди тиббиёт талабалари робот-симуляторлар ёрдамида инсон омилисиз имтиҳон топширади

Юртимиз тиббий олий таълимида талабаларнинг билим ва кўникмаларини баҳолаш, уларнинг малакали кадр бўлиб етишишларини таъминлашга қаратилган қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда.  Бу борадаги янгиликлар ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илм-фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмоилов маълумот берди. — 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура босқичлари талабаларининг назарий ҳамда амалий билим-кўникмалари инсон омилисиз, махсус робот-симуляторлар орқали баҳоланади, — дейди Ў.Исмоилов. Президентимизнинг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”да тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари учун уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан симулятор ускуналарини харид қилиш вазифаси белгиланган эди. Муассасаларда ушбу ускуналарни ўртаниш ишлари олиб борилмоқда.  

  • 28 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
not found

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясида давлат сиёсати ва халқаро мажбуриятлар: ахборот хизматларининг вазифалари нималардан иборат?

Бугун АОКАда вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари учун “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари” мавзусида ўқув курслари бошланди. Ўқув курсини Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов очиб берди. Кириш сўзи давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бунда ОАВ ва ахборот хизматлари имкониятлари кенглигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тадбирда сўзга чиққан АОКА директори А.Ходжаев инсон ҳуқуқлари ҳимояси глобал миқёсда долзарб эканлигини, мамлакатда сўз эркинлигини, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, фуқроларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқларини таъминлаш мақсад қилинганлигини эътироф этди. Тадбирда матбуот котиблари инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш, шу аснода фаолият юритаётган ташкилот нуфузини ҳам муҳофаза қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, мезонлар ва принциплар ҳамда бошқа соҳага оид саволларга жавоб олишди. Ўқув семинари эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

  • 27 Сентябрь, 17:05
  • Батафсил
not found

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида парламент юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартибида кўриб чиқилиши режалаштирилаётган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Мажлисда сенаторлар “Фармацевтика фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни ҳам дастлабки тарзда муҳокама қилдилар. Муҳокамада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директор ўринбосари Зафар Тухтаев ҳам иштирок етди. Ушбу Қонун билан "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунга фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларида соғлом шахсларнинг ихтиёрий равишда иштирок етиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатларини ўзгартириш учун имкониятни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. Бундан ташқари, "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига донор қони ва унинг таркибий қисмларидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган фармацевтика ташкилотларига донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплашни, тайёрлашни, қайта ишлашни ва сақлашни амалга оширишга рухсат берадиган ўзгартиришлар киритилмоқда. Қонун қон препаратларига бўлган еҳтиёжни маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қоплашга, дори воситаларининг янги турлари ишлаб чиқарилишига хизмат қилади. Сенаторлар томонидан Қонунларни навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритиш юзасидан қарор қабул қилинди.

  • 27 Сентябрь, 15:02
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech