Янгиликлар

not found

Россияда провизор ва фармацевтлар етишмаслиги кузатилмоқда

Россияда дорихона соҳасида кадрлар етишмовчилиги кучайиб бормоқда. Қайд этилишича, ёшлар бу касбга киришни истамайди. Бу унинг нуфузининг пасайиши билан боғлиқ, чунки дорихона фаолияти соғлиқни сақлаш билан эмас, балки савдо билан боғлиқ. Жорий йилда олий ўқув юртлари бюджет ўринлари учун ҳам “Дорихона” йўналишига абитуриентларни жалб эта олмади. Бу йўналишда ўқишга борганлар эса кўп ҳолларда дорихоналарда эмас, фармацевтика компанияларида ишлашни афзал кўрадилар. Бугунги кунда ҳар учинчи дорихона провизор ва фармацевт етишмаслигига дуч келмоқда. Москвада дорихона ходимларининг деярли ярми фармацевтика маълумотисиз ишлайди, энг яхши ҳолатда улар ҳамширалар ёки фелдшерлардир. Чекка қишлоқларда эса тиббий маълумотга эга бўлмаган одамлар дори-дармонларни сотишлари учрайди- дейди мустақил дорихоналар ассоциацияси директори. Унинг сўзларига кўра, соҳада ҳозирда 30 фоизга яқин мутахассислар етишмайди. Шу билан бирга, дорихоналар сони йил сайин ортиб бормоқда. DSM Group маълумотларига кўра, 2023 йилнинг икки чорагида уларнинг сони 3,5 мингга ошиб, 73,5 мингтага етган. Aсосан, ўсиш йирик шаҳарларда федерал дорихоналар тармоғининг ривожланиши билан боғлиқ. Дорихоналар тез-тез ёпилади, чунки ишдан бўшаган фармацевтнинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ. Мустақил дорихоналар уюшмаси Россияга қўшни ва дўст давлатлардан ихтисослашган мутахассисларни жалб этиш орқали кадрлар етишмовчилигига қарши курашишни таклиф қилмоқда.

  • 27 Сентябрь, 09:03
  • Батафсил
not found

Компания касаба уюшмасининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

 “Дори-дармон” акциядорлик компанияси касаба уюшмаси қўмитасининг 2019-2023 йилларда  амалга оширган ишлари ҳисоботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар бўлинмаси (кенгаши)дан вакиллар, шунингдек  компания Бошқарув Раисининг ўринбосари, директорлар ва  барча бўлим бошлиқлари иштирок этишди.  “Дори-Дармон” АК касаба уюшмаси таркибига ( 22 сентябр ҳолатига)  410 нафар ходим киради, улардан 42 таси “Dori-Darmon Garant”, “Dori-Darmon Invest” ва « Dori-Darmon HCP» МЧЖ ишчиларидир. Компаниянинг касаба уюшмаси тамонидан 2019-2023 йиллар давомида турли хил оммавий маданий тадбирлар ташкил этилган, шунингдек театр, концерт,  янги йил байрамларига, “Ашхобод сайилгоҳи” ва “Анҳор” истироҳат боғларига ходимлар ва уларнинг фарзандлари учун маданий дам олишларига чипталар олинган. Ички туризмни ривожлантириш бу мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади. Бугина эмас, балки фуқароларимизга ажойиб саёҳат завқини туйишдек имкониятни ҳам ҳадя қилади. Аслида ҳам,  ўз юртингнинг бетакрор ва сўлим гўшаларига саёҳат қилиш, асрларга тенгдош бўлган тарихий обидаларини зиёрат қилиш, гўзал табиатнинг бебаҳо инъомларидан баҳраманд бўлиш инсон маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган омиллардан саналади. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 98 нафар ходимлар учун “Хумсон” санаторийсига, 50 нафар ходимлар дам олишлари учун  «Угам-Кристалл» дам олиш масканига 1 кунлик  саёҳат ҳамда ички туризмни ривожлантириш дастури бўйича Самарқанд ва Хива шаҳарларига турлар ташкил этилган. 2019 ва 2021 йилда компанияда фаолият олиб борувчи ходимларнинг жами 31 нафар  фарзандлари  ёзда  “Happy summer” ва “West camp” оромгоҳларига дам олиш учун юборилган. 2019-2021 йилларда ҳамда 2023 йилнинг ўтган 8 ойи давомида ходимларга 164, 4 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратилган. Йиғилиш давомида касаба уюшмасининг янги таркиби сайланди. Дурдона Салиева касаба уюшмаси раиси,  Саулат Торешов касаба уюшмаси котиби, Гузал Зиямуҳамедова, Гулноза Ҳакимова,  Гузал Худайберганова,  Беҳзод  Саматов ва Диларом Ғиясова касаба уюшмаси аъзолари этиб тайинланди.

  • 26 Сентябрь, 17:50
  • Батафсил
not found

Самарқандда IV Евросиё фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда

Global Pharmaceutical Leaders’ Club томонидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган IV Евроосиё фармацевтика саммити ўз ишини бошлади. Бу Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари фармацевтика бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ҳар томонлама қамраб олган ягона конференциядир. Офлайн саммитда 10 мамлакатдан фармацевтика бозорининг 250 дан ортиқ етакчи мутахассислар ва тартибга солувчилар, фармацевтика ишлаб чиқарувчи компаниялар, дистрибюторлар ва дорихоналар тармоғидан 100 дан ортиқ маърузачилар иштирок этмоқдалар. Шунингдек, тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигида барча тизим ташкилотлари раҳбарлари ва масъуллари иштирок этишмоқда. Саммит дастури 20 дан ортиқ сессияларни ўз ичига олади, унда тартибга солиш сиёсати, давлат харидлари, ёрлиқлаш, нархлаш, сотиш, маркетинг ва дори воситаларини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинади. Назорат қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатлари ва етакчи фармацевтика компаниялари топ-менежерлари билан бирга-бир учрашувлар ўтказилади. Бугунги кун тартибидан халқаро миқёсдаги экспертлар ҳамда йирик компания ва тартибга солувчи органларнинг вакиллари билан давра суҳбатлари, муҳокамалар, шунингдек, дистрибютор ва дорихона тармоқлари мутахассислари билан яккама-якка учрашувлар жой олган. Саммит доирасида Самарқанд шаҳридаги дори воситалари тарқатиш марказлари ва дори ишлаб чиқарувчи корхоналарга ташрифлар ташкил этилади. Шунингдек, “Eurasian Pharma Awards“” танлови ҳам ўтказилади.  

  • 26 Сентябрь, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech