Янгиликлар

not found

Дориларга рухсатнома бериш қандай ҳолларда рад этилиши мумкин

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан дориларни қўллашга рухсатнома бериш қўйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин: ➖гувоҳнома бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг, дори воситалари ва тиббий буюмлар ва тиббий техника намуналарининг ва бошқа талаб қилинадиган материалларнинг ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилиши; ➖ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига номувофиқлиги; ➖ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги; ➖дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини тавсифловчи лаборатория синовлари, клиник тадқиқотлар, ишлаб чиқаришни текшириш ёки бошқа илмий-техник баҳолаш (дори воситалари ва тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш) якунлари бўйича асосланган салбий хулосаларнинг олиниши. ➖дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларга нисбатан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлиги; Гувоҳнома беришнинг бошқа асосларга кўра, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаблари бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.

  • 11 Август, 11:51
  • Батафсил
not found

Польша соғлиқни сақлаш вазири дори рецептлари билан боғлиқ можаро туфайли ишдан бўшатилди

Польша бош вазири Матеуш Мораветски соғлиқни сақлаш вазири Адам Недзельскийни лавозимидан четлаштиришга қарор қилди. Polsat Newsнинг ёзишича, истеъфога Недзельскийни рецептлар соҳасидаги инновациялар билан боғлиқ жанжалдан кейин тандиқлар остида қолганлиги сабаб бўлган. Вазир шифокорлар ҳамжамияти томонидан қаттиқ танқидга учради: Познанлик шифокорлардан бири телевизорга чиқиб, Недзельский томонидан киритилган ўзгаришлардан сўнг баъзи оғриқ қолдирувчи воситалар учун рецептлар бериш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлганлиги ҳақида гапириб чиққан эди. Вазир унга жавобан шифокорнинг шахсий маълумотларини, хусусан, у ўзига ёзиб берган дорилар рецептларини шахсий блогида эълон қилган. Соғлиқни сақлаш вазири этиб Катаржина Сойка тайинланди. "Мен вазир Адам Недзельскийга глобал пандемия бошланган бир пайтда қийин вазифани ўз зиммасига олгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман.- деди Бош вазир Мораветски истеъфоси ҳақида гапирар экан. - Бу жуда қийин вақт эди, COVID-19 янги касаллик, илгари ҳеч ким синовдан ўтказмаган, ўшанда жуда мураккаб вазифаларни бажариш керак бўлганди. Соғлиқни сақлаш вазирлигида олиб борилаётган ишлар тўсиқларсиз бажарилишини таъминлаш тарафдориман”. Эслатиб ўтамиз, Адам Недзельский 2023 йилда Pfizer компаниясидан мамлакатга коронавирусга қарши вакциналар етказиб берилишига қарши чиққан эди. Унинг сўзларига кўра, касалланиш ҳолатлари камайгани сабабли, Европа Иттифоқи аҳолиси энди дорининг "юз миллионлаб дозаларига" муҳтож эмас.

  • 11 Август, 09:02
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дорисидан 65 нафар бола ҳалок бўлган - Олий суд

Эртага соат 10:00 да Тошкент шаҳар судида Док-1 Макс” бўйича 21 нафар шахсга очилган жиноят иши кўриб чиқилади. Жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёнлари эртага, 11 август куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар судида бошланади. Иш доирасида: С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистонда туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори), С. К (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган), ва бошқаларга (жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари) айблов эълон қилинган. Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган. Тасдиқланган айблов хулосасига кўра содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган.

  • 10 Август, 17:25
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech