Янгиликлар

not found

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижтимоий дорихонани ташкил этишда номзод қандай танланади?

Хусусий шериклик учун номзодни танлаш қуйидагиларга асосан амалга оширилади: - дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун лицензиянинг мавжудлиги;- дислокацияга киритилган барча тармоқ филиалларини тўла ҳажмда товарлар билан таъминлаш учун тегишли моддий-техник базанинг, товар захирасининг ва айланма воситаларининг мавжудлиги;- аҳолини, шунингдек имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурнинг мавжудлиги;- қишлоқ шифокорлик пунктлари мавжуд бўлмаган, шунингдек, тоғли ўлкалар ва чекка ҳудудларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун махсус ихтисослаштирилган автомобилнинг мавжудлиги. Ижтимоий дорихоналар фаолиятини амалга ошириш мақсадида хусусий шериклик учун номзод танлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссияси томонидан қабул қилинади. Комиссия таркиби, унинг ишчи органи ва фаолият регламенти Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Комиссия аризани ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида шартнома тузиш ёки уни тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Комиссия қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида қабул қилинган қарор тўғрисида номзодни хабардор қилади.

  • 19 Декабрь, 08:56
  • Батафсил
not found

Яхши дорихона амалиётини жорий этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясида вақти –вақти билан компания масъуллари ва дорихона мудирлари учрашуви анъанага айланган. Навбатдаги учрашув компания Бошқарув Раиси У. Салихбаева иштирокида бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Бошқарув Раиси ўринбосари А.Камилов томонидан  дорихоналарда энг яхши дорихона  амалиётини жорий этиш, мазкур  амалиётнинг афзалликлари, бу борада олдинда турган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди. «Зарур дорихона амалиёти (Good Pharmacy Practice, GPP)»: фармацевтик хизмат кўрсатиш сифатини таъминлаш мақсадида, фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассислар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш йўналишида фармацевтик фаолиятни ташкил этиш қоидалари саналади. Яхши дорихона амалиётининг асосий талаблари қуйидагилар ҳисобланади:  - инсон соғлиғини сақлаш мақсадида беморга эътиборни қаратиш; - дори воситалари рационал қўлланилиши ва яхши ишлатилиши бўйича кўмаклашиш; - касбий этикага ва маҳфийликка риоя қилиш; - сифатли фармацевтик хизматларни кўрсатиш; - деонтология, фармакотерапия ва фармакология асосларини эгаллаган малакали фармацевт кадрларнинг мавжудлиги; Дорихона ўз фаолиятида санитария-эпидемиология қоидалари ва меъёрлари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари, ёнғинга қарши ва бошқа талаблар асосида амалга ошириши лозим. Мазкур талаблардан келиб чиққан ҳолда, дорихоналардаги шароитлар, камчиликлар, тезликда ҳал этилиши керак бўлган масалалар белгилаб олинди. Хабарингиз бор, Республикамизда  аҳолига кафолатланган пакет доирасида бепул тиббий ёрдам кўрсатиш ва дори воситалари билан таьминлаш, сурункали касалликларни амбулатор шароитда даволашда зарур бўладиган айрим дори воситалари билан беморларни дорихона орқали бепул таъминлаш- реимбурсация дастури ишлаб чиқилган. У тажриба-синов тариқасида ўтган йили Сирдарё вилоятида, жорий йилда эса Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги тиббиёт бирлашмаси тизимидаги муассасаларда ҳам жорий қилинди. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси тизимидаги "Сирдарё Дори-Дармон" масъулияти чекланган жамиятига қарашли 40 та, шунингдек компанияга қарашли Тошкент шаҳридаги 3 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация тизимига уланган. Йиғилиш давомида Бошқарув Раиси реимбурсация тизимига улунган дорихона мудирлари билан суҳбатлашиб дорихоналардаги иш жараёни, мижозлар мурожаати, фикрлари билан қизиқди. Сўнгра, аҳоли ўртасда қандай ва қайси ишлаб чиқарувчи ёки қайси давлатларда ишлаб чиқарилган дори воситаларга талаб кўплиги, аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш масалалари юзасидан дорихона мудирларининг фикр – мулоҳазалари ва таклифлари ўрганилди. Шунингдек, дорихоналар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа масалалар муҳокама қилинди.

  • 18 Декабрь, 15:50
  • Батафсил
not found

Россиялик олимлар томонидан инновацион қон тўхтатиш воситаси ишлаб чиқилди

Томск давлат университети олимлари табиий полисахаридлар асосидаги Sanguis гемостатик гелини тақдим этишди. Полисахаридлар тиббиёт, озиқ-овқат саноати ва бошқа соҳаларда қўлланиладиган физик ва кимёвий хусусиятларга эга углеводлардир. Sanguis бир зумда қон кетишини тўхтатади ва яра юзасида ҳимоя плёнкасини ҳосил қилади. Бундан ташқари, гель мутлақо хавфсиз ва тирик тўқималарга мос келади. Гелни ҳар қандай шароитда, махсус тайёргарликсиз ишлатилиши мумкин. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, маҳсулотнинг потенциал аудиторияси йилига ўн миллионлаб беморларни ташкил қилади. Булар йўл-транспорт ҳодисалари, ишлаб чиқариш, ҳарбий машғулотларда жароҳатланганлар, шунингдек, шошилинч ва жарроҳлик операциясидаги беморлар бўлиши мумкин. Биргина Россияда ҳар йили 8,5 миллион операция ўтказилади, кўпинча бу операциялар қон кетиши билан мураккаблашади. Олимлар аллақачон Sanguisнинг дастлабки синовларини муваффақиятли ўтказди ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Улар Россия гемостатик бозорининг 2,5 фоизини эгаллашни режалаштирмоқда, бу йилига 250 миллион рублни ташкил қилади. Лойиҳага киритилган инвестициялар маҳсулотни такомиллаштириш, клиник синовлар, сертификатлаштириш ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун сарфланади.

  • 18 Декабрь, 12:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech