Янгиликлар

not found

Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди  

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган Л.Т. ва фуқаро О.И. ноқонуний даромад орттириш мақсадида 2 800 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Фарғона йўли кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х.нинг ёнидан 38 дона “Тропикамид” ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ  ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Хадра” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, муқаддам судланган У.А. ва фуқаро Б.С.дан жами 32 дона “Тропикамид” ва “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз: кучли таъсир қилувчи дори воситаларини чакана реализацияси фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

  • 8 Январь, 14:44
  • Батафсил
not found

Буйракларга зарар етказадиган одатлар

Буйракнинг зўриқиши нафақат унинг фаолияти бузилиши, балки юрак хуружи ва инсультга сабаб бўлиши мумкин. Сиз-у биз эътибор бермайдиган кундалик одатлар саломатлик учун муҳим бўлган аъзони зарарланишига олиб келади.  Қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш Консероген ҳисобланувчи сосиска, колбаса ва бошқа қайта ишланган гўшт маҳсулотлари буйрак фаолияти учун ҳам хавфли ҳисобланади. Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари туз билан тўйинганлиги сабабли унинг истеъмолидан кейин буйрак аввалгидан ҳам кўпроқ ишлашига тўғри келади, бунда калсий ишлаб чиқариш миқдори кўпаяди, бу эса буйракда тош пайдо бўлишига олиб келади. Қон босимини назорат қилмаслик Юқори қон босими деярли барча тана тизимлари, хусусан буйраклар учун ҳам хавфли саналади. Гипертония буйракларни қон билан таъминловчи томирларга, шунингдек, буйракнинг ўзига ҳам жиддий зарар этказиши мумкин. Шунинг учун қон босими даражасини кузатиб бориш, тушиб кетганда ёки 130 дан ошганда шифокорга мурожаат қилиш керак. Чекиш 2012 йилда ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, 16 йил ёки ундан кўп вақт чекмаса, буйрак саратони хавфи 40 фоизга камайиши аниқланган. Чекиш, шунингдек, қон томирларига зарар етказиши ва қон босимининг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Кам сув ичиш Кунига икки литр сув ичишнинг ҳожати йўқ, бир литрдан бир ярим литргача суюқлик етарли,  лекин ундан ками жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Керакли миқдорда суюқлик истеъмол қилинмаганда организмда натрийни парчалаш ва қон босимини меъёрда бўлишини назорат қилиш учун сув етишмайди. Шу боис сув ичишга эътиборли бўлиш ва кунига камида бир литр сув ичиш тавсия этилади. Оғриқни қолдирувчи дори воситаларини кўп миқдорда истеъмол қилиш Яллиғланишга қарши, айниқса, таркибида аспирин ва ибупрофен бўлган дори воситалари, буйракка қон қуйилишини камайтиради ва бунинг оқибатида буйракда чандиқ пайдо бўлишига олиб келади. Шу сабаб ушбу препаратларни фақатгина шифокор кўрсатмасига биноан қабул қилиш, агарда буйракда муаммо бўлса бундай дори-дармонларни қабул қилмаслик керак. Халқ табобати билан даволаниш Доривор ўсимликлар билан ўз-ўзини даволаш дори воситаларини назоратсиз ишлатиш каби хавфли бўлиши мумкин. Кўпгина "ўтлар" танамизнинг ҳолати ва фаолиятига, шу жумладан буйракларга жиддий таъсир кўрсатадиган моддаларни ўз ичига олади. Шунинг учун, фойдаланишдан албатта шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

  • 8 Январь, 12:14
  • Батафсил
not found

“Олти ойлик боланинг қўлида ҳам телефон”. Шифокор болаларда миопия кўпайиб бораётганини айтди

Бугунги кунда Ўзбекистонда ёшлар, айниқса болаларда миопия (узоқни кўра олмаслик) хасталиги кўп учрамоқда. Бу ҳақда “Доктор Мақсудова клиникаси” асосчиси, шифокор Зулфия Мақсудова маълум қилди. Унинг таъкидлашича: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозларига кўра, 2050 йилга бориб Ер юзининг ярим аҳолиси миопия билан касалланади. Ҳозирда дунёда 30 фоизгача инсонлар узоқни кўра олмаслик билан хасталанган. Биз Ўзбекистон Офтальмологлар ассосиацияси билан биргаликда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг қатор мактабларида бўлиб, болаларда бепул текширувлар ўтказдик. Шунда иқрор бўлдикки, болаларимизнинг 30 фоизи айнан миопия билан хасталанган экан. Энг ачинарлиси, ўша 30 фоиз болаларнинг ичида 40 фоизининг ота-онаси фарзандининг кўзи яхши кўрмаслигини билмайди. Бугунги техник прогресс пайтида бу жуда катта муаммо. Ҳамма болаларнинг қўлида телефон. Эътибор берган бўлсангиз, 6 ойлик боланинг ҳам қўлида телефон бор. Компьютерларни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Бу нарса албатта, миопиянинг янада кўпайишига олиб келади. Авваллари миопияни 10-15 ёшли болаларда аниқлаган бўлсак, ҳозир 3-4 ёшлиларида ҳам учрамоқда. Яъни у эрта бошланяпти, чунки болалар қўлига гаджетлар жуда эрта бериляпти”, — деди шифокор.

  • 8 Январь, 09:43
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech