Янгиликлар

not found

Юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражаси 55 фоизга етказилади

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 18-мақсади — Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш доирасида: ???? Профилактик кўрик ва скрининг текширувлари натижасида аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштириш чораларини кўриш, юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш даражасини 55 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.  ???? Шу мақсадда: ???? 6,7 млн нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида энг кўп учрайдиган юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ўтказилади. ✅ Касаллик аниқланган фуқароларни индивидуал соғломлаштириш чоралари кўрилади.

  • 12 Март, 15:00
  • Батафсил
not found

Ҳуснбузарларга қарши CLEARASIL ва CLINIQUE воситалари таркибида канцероген моддалар аниқланди

Clinique ( Estee Lauder), Up & Up (Target) ва Clearasil (Reckitt Benckiser) номли ҳуснбузарларга қарши воситалар таркибида кўп миқдорда кимёвий бензол канцерогени аниқланди, деб хабар беради Valisure мустақил америка лабораторияси. Valisure AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига маҳсулотларни қайтариб олиш, текшириш ва саноат йўриқномаларини кўриб чиқиш бўйича ариза юборди. Estee Lauder акциялари 2 фоизга тушиб кетди. Valisure маълумотларига кўра, Proactiv, PanOxyl, Walgreens ҳуснбузарларга қарши совуни ва Walmart Equate Beauty хуснбузарларга қарши кремида ҳам бензол топилган. Valisureнинг таъкидлашича, ҳуснбузарни даволашда қўлланиладиган воситаларда бензоил пероксид "қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори" бўлиши мумкин. Valisureга кўра, бензоил пероксид асосидаги ҳуснбузарни даволашда ишлатиладиган, рецепт бўйича ва рецептсиз сотиладиган воситаларда бензол "қабул қилиб бўлмайдиган даражада юқори миқдорда" бўлиши мумкин.

  • 12 Март, 09:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech