Янгиликлар

not found

Соҳага оид масалалар муҳокама қилинди

“Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг Zoom платформасида навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда компания Бошқарув раисининг ўринбосари А. Камилов, директорлар, бўлим бошлиқлари, шунингдек тизимидаги акциядорлик ва масъулияти чекланган жамиятларнинг раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда жорий йилнинг 1-апрелидан бошлаб дори воситалари ва тиббиёт буюмлари учун ҚҚС бекор қилинганлиги ва шундан келиб чиқиб, дори воситаларига нарх белгилаш тартиби ҳақида  маълумотлар берилди. Агар корхонанинг 2024 йил 1-апрель ҳолатига ҚҚС имтиёзи бекор қилинган қолдиқ товарлар мавжуд бўлса, ушбу товарлар реализация қилинганда ЭҲФ ҚҚС билан расмийлаштирилади.     Шунингдек, йиғилишда дори воситаларини маркировкалаш жараёни, керакли ускунларни харид қилиш ишлари, дорихона ва дорихона шаҳобчаларига 2Д сканер қурилмаларини ўрнатиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди. Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2271-моддамоддасига кўра –реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушум миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Йиғилиш давомида компания тизимидаги ижтимоий дорихоналарда GPP (яхши дорихона амалиёти) стандартини жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бу борада олиб борилаётган ишлар, GPP стандартларининг талаблари, дорихоналарни мазкур стандарт бўйича қайта таъмирлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди, керакли тасвиялар берилди. Йиғилиш давомида  соҳага оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.  

  • 9 Апрель, 14:00
  • Батафсил
not found

ДХХ: Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Яккабоғ туманида яшовчи, 1996 й.т. шахс «Банкцеф», «Занасеф», «Гансеф» ва «Гандсеф» номли жами 3.767 дона дори воситаларини 54 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У дори воситаларини мазкур туманда яшовчи, 1996 й.т. фуқародан олганлиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам муқаддам сотган дорилари учун 26 млн. сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 1 млрд. 307 млн. сўмлик жами 14.909 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосаларига кўра, ушбу дори воситалари – тиббиётда қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум бўлди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда эса Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилди. Натижада, хонадонда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 593 млн. 142 минг сўмлик 49.020 дона флаконда “Амписул” номли дори воситалари борлиги аниқланди ҳамда уларнинг эгаси ҳисобланган, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. шахс қўлга олинди. Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона вилоятида яшовчи, 1990 ва 1994 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан божхона назоратини четлаб ўтиб, олиб келганликлари аниқланиб, улар ҳам ушланди. Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 9 Апрель, 11:05
  • Батафсил
not found

Олимлар инсоният учун энг хавфли ўнта касаллик рўйхатини тузишди

Олимлар дунёда касалланиш ва ўлим даражаси бўйича кенг кўламли тадқиқот ўтказдилар. Тадқиқот натижаларига асосан сўнгги 30 йил ичида инсоният учун энг хавфли бўлган ўнта касаллик рўйхатини туздилар. Лойиҳага Вашингтон университети қошидаги Соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари институти раҳбарлигида ўнлаб мамлакатлардан юзлаб экспертлар ва илмий ташкилотлар жалб қилинди. Мутахассислар 204 та давлатда умр кўриш давомийлиги ва ўлимнинг 288та сабабини таҳлил қилди. Маълум бўлишича, сўнгги йилларда дунё бўйлаб ўртача умр кўриш давомийлиги ўсиш тенденциясини кўрсатган. Бироқ, коронавирус пандемияси бошланганидан кейин бу кўрсаткич пасайган – натижада ўртача умр кўриш 71,7 ёшни ташкил қилди. 2019 йилда энг хавфли касалликлар орасида биринчи ўринни юрак-қон томир касалликлари эгаллади. Иккинчи ўринда инсульт, учинчи ўринда — сурункали обструктив ўпка касаллиги. Ўнталикка шунингдек қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, неонатал касалликлар, яъни ҳаётнинг биринчи ойида ўлимга олиб келадиган касалликлар, Альцгеймер касаллиги, ўпка саратони, қандли диабет, буйрак касалликлари ва диарея киради. 2021 йилда COVID-19 рўйхатга киритилди. Ва у тезликда иккинчи ўринга кўтарилди, инсульт кейинги ўринга тушди. Тадқиқот ўтказган олимларнинг таъкидлашича, юқумли касалликлар аста-секин ўнталикдан чиқиб кетмоқда. Аммо Альцгеймер касаллиги ўз мавқеини ошириб, тўққизинчи ўриндан кўтарилиб, олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундан ташқари, экспертлар янги пандемиялар пайдо бўлишини истисно этмаяпти, деб ёзади The Lancet журнали.

  • 9 Апрель, 08:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech