Янгиликлар

not found

Қон босимининг ошишига қандай омиллар таъсир қилади?

Қон босимининг ошиши нафақат катталар, балки ёшларда ҳам кузатилиши, унинг келиб чиқишига эса турли омиллар сабаб бўлиши мумкин. Гипертония хавфининг ривожланишига сабаб бўлувчи омиллар: Тузни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиниши Қанча кўп туз истеъмол қилинса, артериал босимнинг осиш хавфи шунча юқори бўлади. Таркибида сувни ўзида ушлаб турувчи фаол модда бўлгани ҳисобига натрий томирлар ичида сув ушлаб қолинади. Бу эса босимнинг ошишига сабаб бўлади. Истеъмол қилинадиган туз миқдорининг камайиши эса қон босимининг сезиларли камайишига сабаб бўлади. Гўшт, тухум, сабзавот, балиқ маҳсулотлари таркибида табиий натрий бўлгани сабаб эса уларни тузсиз истеъмол қилса ҳам бўлади. Шўр таомларни яхши кўрадиганлар туздан воз кечиши натижасида қон босимининг тушиши кузатилади. Калийга бой маҳсулотлар бодринг, қовоқ, булғори қалампири, яшил нўхат ва кўкатлар истеъмоли ҳам қон босимини пасайишига таъсир қилади. Гипертониядан азият чекадиган ва келиб чиқиш хавфи юқори бўлган кишиларга ДАШ парҳезига риоя этиш тавсия қилинади. Вазн ортиши ва семириш Вазн қанча ортиқ бўлса, қон босими ҳам шунча юқори бўлади. Ортиқча вазнли кишиларда қон босимининг юқори эканининг сабаби турли ва бир қанча омиллар: гормонал ўзгариш, лептин миқдорининг ошиши, томирлар патологияси ва атеросклероз билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чекиш Қон томирлари зарарлангани сабаб ҳам қон босими ортиши кўп кузатилади. Меъёрда қон босими кўтарилганда томирлар кенгайиши керак, бу компенсация ҳисобига босим ўз ҳолига келади. Чекадиган кишиларнинг қон томир деворлари юпқалашади, бу эса уларнинг қисман ёки буткул кенгая олмаслигига сабаб бўлади. Бляшкалар(зарарланган қон томирлардаги холестерин бирикмаси)нинг пайдо бўлиши ҳам гипертония хавфини оширади. Кам ҳаракатлилик Жисмоний фаоллик камлиги ҳисобига калория сарфланиши озаяди, вазн тўпланади ва қон томирлар тонуси бузилади. Мунтазам равишда жисмоний фаол бўлиш эса қон босимининг меъёрда бўлишига сабаб бўлади. Шунга қарамай, қон босими юқори бўлган кишиларга аввало уни меъёрлаштириб, кейин жисмоний машқлар билан шуғулланиш тавсия қилинади. Сурункали стресс Томирлар ҳолатининг ёмонлашиши ҳисобига стресснинг сурункали кузатилиши ҳам гипертоник касалликка сабаб бўлади. Асабийлашганда чекиш шундоқ ҳам қийин бўлган организмга янада зарар етказади. Бу эса хавфнинг икки карра ортишига сабаб бўлади. Спиртли ичимлик Спиртли ичимликни кўп истеъмол қилиш нафақат қон босими ортиши, балки юрак, буйрак ва қон томир касалликлари келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади. Юқоридагилардан ташқари ўзгартириш мумкин бўлмаган бошқа хавф омиллари ҳам мавжуд Ёш (ёш ўтиши билан касаллик хавфи юқори бўлади), жинс (эркакларда гипертониянинг кечиши оғирроқ бўлади), ирсият ва келиб чиқиш (афроамерикаликларда гипертоник касалликлар кўп кузатилади). Буйрак, неврологик, қалқонсимон без касаллиги бор кишиларда ҳам қон босимининг ортиш хавфи юқори бўлади.

  • 13 Февраль, 09:00
  • Батафсил
not found

Олимлар диабет асоратларини даволаш учун инновацион дори ишлаб чиқди

Урал федерал университети олимлари қандли диабет асоратларининг олдини олиш ва даволаш учун дори дори ишлаб чиқдилар. Клиник синовлар учун зарур бўлган миқдорда препаратнинг тажриба партияси аллақачон ишлаб чиқарилган. Препарат капсулалар шаклида ишлаб чиқарилди. Клиник синовлар муваффақиятли бўлса, дунёда ўхшаши бўлмаган инновацион препаратнинг пайдо бўлиши ҳақида гапириш мумкин бўлади. Унинг ҳаракат механизми - қандли диабетнинг асоратларини ривожланишига тўсқинлик қилади. Ушбу касалликдаги ногиронликнинг асосий сабабларидан бири гипергликемиянинг инсон тўқималарига таъсиридир. Организмда ферментлар иштирокисиз шакарнинг оқсиллар билан бирикмаси турли органларнинг функцияларини бузилишига олиб келади: буйрак етишмовчилиги, асаб ва юрак-қон томир тизимларининг шикастланиши ривожланади. Учта патент олинди. Эндиликда университетнинг саноат ҳамкори Москва фармацевтика компанияси клиник синовларда иштирок этади. Aйни пайтда, УрФУ кимёгарлари янги дори-дармонларни излашда, бошқа таъсир механизмлари билан бирикмаларни танламоқда. Урал университети олимлари 1930-йилларда инновацион дориларни ишлаб чиқишган. Пневмония ва операциялардан кейинги асоратларни енгишга ёрдам берадиган 25 дан ортиқ дорилар синтез қилинган.

  • 12 Февраль, 15:37
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Дунёда ҳар йили 5 миллион кишига эпилепсия ташхиси қўйилмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан эпилепсия касаллиги билан боғлиқ янги ҳисобот эълон қилинди. Унга кўра, ҳозир дунё бўйича тахминан 50 миллион киши ушбу дарддан азият чекмоқда. Ачинарлиси, кейинги даврда бундай беморлар сони йилига 5 миллион нафарга ортяпти. Уларнинг қарийб 80 фоизи паст ва ўрта даромадга эга мамлакатлар аҳолисидир. Яъни мазкур ҳудудларда ҳар 100 000 кишидан 139 нафарига эпилепсия ташхиси қўйилмоқда. Ҳисоботда келтирилишича, ўсиш динамикаси Ер юзида эндемик касалликлар хавфи ортиши, йўл-транспорт ҳодисалари ва туғилиш чоғидаги жароҳатлар кўпайиши, қолаверса, тиббий инфратузилма, профилактика дастурлари ҳамда арзон ва малакали тиббий ёрдам етишмаслиги каби қатор омиллар билан боғлиқ. Ваҳоланки, эпилепсия хуружларининг олдини олса бўлади. Бундан ташқари, 70 фоиз беморлар тутқаноққа қарши дорилар ёрдамида тўғри муолажа олиб, бу дарддан холи яшашлари мумкин. Аммо кам даромадли мамлакатларда эпилепсияга чалинган одамларнинг тўртдан уч қисми даволанмайди. Ўз навбатида, бундай давлатларда антиконвульсант дорилар таъминоти 50 фоизга ҳам етмайди. Аксарият ҳолларда эпилепсияни бирламчи тиббиёт муассасаларида мураккаб асбоб-ускуналарсиз ташхислаш ва даволаш имконияти мавжуд. Аммо бундай билим ва кўникмага эга мутахассислар барча ҳудудларда ҳам, афсуски, етарли эмас. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ эпилепсия диагностикаси ва муолажасида самарадорликка эришиш учун бирламчи тиббиёт муассасалари ходимларини махсус тайёргарликдан ўтказиш зарур, деган хулосада. Элатиб ўтамиз, эпилепсия – турли хил хуружлар ва ҳушдан кетишлар билан намоён бўлувчи бош миянинг сурункали касаллиги. У халқ орасида тутқаноқ, қуёнчиқ, деб ҳам аталади. Хасталик 70 фоиз ҳолатда 20 ёшгача бўлган даврда ривожланади.  

  • 12 Февраль, 12:57
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech