Янгиликлар

not found

ChatGPT дорилар билан боғлиқ саволларга жавоб беришдан бош тортди

Лонг-Aйленд университети (AҚШ) мутахассислари ChatGPT чатботининг бепул версиясида дори воситалари билан боғлиқ нотўғри маълумотлар берилганлигини аниқлади. Тадқиқот ташкилот сайтида чоп этилди. Тажриба давомида олимлар дастурга тиббий мавзуларга оид 45 та савол беришди. Чатбот улардан 11 тасига бевосита жавоб беришдан бош тортди,10 та саволга аниқ бўлмаган жавобларни берган ва 12 та саволга нотўғри жавоб берган. Ҳар бир савол учун тадқиқотчилар манба сўрашди: ChatGPT фақат 8 та жавобга ҳаволаларни тақдим этди, лекин уларнингҳеч бири мавжуд эмас эди. Шундай қилиб, тадқиқот муаллифлари чатботдан COVID-19 учун вирусга қарши дори паксловид ва қон босимини пасайтирувчи верапамил препарати бир-бири билан ўзаро таъсир қиладими ёки йўқлигини сўради. Бот, дорилар ўртасида ҳеч қандай ўзаро таъсир йўқлигини айтди, гарчи аслида уларни биргаликда қўллаш қон босимининг ҳаддан ташқари пасайишига олиб келиши мумкин. Муайян препаратнинг дозасини аниқлаш сўралганда, ChatGPT жиддий хатога йўл қўйди: чатбот дозани микрограмлар ўрнига миллиграммларда кўрсатди. "Ботдан ёрдам сўраган ҳар қандай тиббиёт ходими белгиланганидан 1000 баравар кам доза олади."деди тадқиқот муаллифи Сара Гроссман. Материалда айтилишича, олимлар чатботнинг 2021-йил сентабр ойидан кечиктирмай юклаб олинган ва қайта ишланган маълумотларга кириш учун бепул версиясидан фойдаланган. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ушбу воситанинг пулли версияси аниқроқ жавоб беради. Аввалроқ, сунъий интеллект иловаси юрак етишмовчилиги касаллигини у содир бўлишидан олдин аниқлай олди

  • 11 Декабрь, 13:00
  • Батафсил
not found

ЖССТ: 2023-йил бошидан бери дунёда 610 мингдан ортиқ одам вабо билан касалланган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вабо билан касалланиш билан боғлиқ вазият ёмонлашганини таъкидламоқда. 2023-йил бошидан буён касалланганлар сони 610 мингдан ошди. Бу 2022 йилдагидан кўп, деди ЖССТ ва касалликнинг дунёда тарқалиш хавфини "жуда юқори" деб баҳолаган. “2023-йилда вабо билан касалланганлар сони, ЖССТга аъзо мамлакатларнинг дастлабки ҳисоботларига кўра, 15-ноябр ҳолатига кўра ўтган йиллардаги кўрсаткичлардан ошиб кетган. 610,000 дан ортиқ ҳолатлар ва 3,500 ўлимлар ҳақида хабар берилган ", дейилади ЖССТ ахборотномасида. Ой давомида касалланишлар сони қарийб 7000 га ошган. Ташкилот маълумотларига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб 472 697, 2021 йилда эса 223 370 вабо касаллиги аниқланган. Йил бошидан бери жами 29 давлатда вабо эпидемияси қайд этилган. 15-октабрдан 15-ноябргача бу рақам ошмаган. Аммо худди ўша пайт, "зарарланган мамлакатларда янги эпидемиялар қайд этилган." Эпидемияларнинг кўплиги ва уларнинг географик тарқалиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурсларнинг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб баҳолашда давом этмоқда”, — дейилади ташкилот хабарида.

  • 11 Декабрь, 09:55
  • Батафсил
not found

“Dori-Darmon”  АКга  декабрь ойида 2 000 000 АҚШ долларлик импорт дори воситалари келиши кутилмоқда

Аслида дардга дармон сифатида қабул қилинадиган дорилар инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоғи лозим. Ана шундай эзгу мақсад йўлида Ўзбекистон фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси юртимиз бозорига сифатли, ишончли ва арзон дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини олиб кираётган, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи ташкилот саналади. Компаниямиз тизимида 1 август ҳолатига кўра 1747 та ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари  фаолият юритади. Ушбу дорихоналарнинг 1143 таси ёки 65 фоизи қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Шунингдек, махсус жиҳозланган автомобилларда 95 та кўчма дорихона  ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги  “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 14 тоифаси рўйхати тасдиқланган. Уларни дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар давлат томонидан қопланиши белгиланган. Ушбу тоифага кирувчи беморларга Компания тизимидаги дорихоналари орқали 2022 йилда 27,1 млрд. сўмлик, жорий йилнинг 9 ойи давомида 17,8 млрд. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси 100 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, компания жорий йилнинг 2-чорагида Германия, Венгрия, Россия, Ҳиндистон, Украина давлатлари билан дори воситалари сотиб олиш  бўйича шарномалар тузди. Декабрь ойида Россия, Украина, Ҳиндистон каби давлатлардан 2 000 000 АҚШ долларлик импорт дори воситалари келиши кутилмоқда.   

  • 7 Декабрь, 17:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech