17:00 (07.12.2023)

537

“Dori-Darmon”  АКга  декабрь ойида 2 000 000 АҚШ долларлик импорт дори воситалари келиши кутилмоқда

Аслида дардга дармон сифатида қабул қилинадиган дорилар инсон саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоғи лозим. Ана шундай эзгу мақсад йўлида Ўзбекистон фармацевтика соҳасида фаолият олиб бораётган “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси юртимиз бозорига сифатли, ишончли ва арзон дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларини олиб кираётган, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи ташкилот саналади.

Компаниямиз тизимида 1 август ҳолатига кўра 1747 та ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари  фаолият юритади. Ушбу дорихоналарнинг 1143 таси ёки 65 фоизи қишлоқ ҳудудларида жойлашган. Шунингдек, махсус жиҳозланган автомобилларда 95 та кўчма дорихона  ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 июлдаги  “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 14 тоифаси рўйхати тасдиқланган.

Уларни дори воситалари ва тиббий буюмлари билан таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар давлат томонидан қопланиши белгиланган. Ушбу тоифага кирувчи беморларга Компания тизимидаги дорихоналари орқали 2022 йилда 27,1 млрд. сўмлик, жорий йилнинг 9 ойи давомида 17,8 млрд. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди.

“Dori-Darmon” акциядорлик компанияси 100 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, компания жорий йилнинг 2-чорагида Германия, Венгрия, Россия, Ҳиндистон, Украина давлатлари билан дори воситалари сотиб олиш  бўйича шарномалар тузди.

Декабрь ойида Россия, Украина, Ҳиндистон каби давлатлардан 2 000 000 АҚШ долларлик импорт дори воситалари келиши кутилмоқда. 

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech