13:00 (11.12.2023)

967

ChatGPT дорилар билан боғлиқ саволларга жавоб беришдан бош тортди

Лонг-Aйленд университети (AҚШ) мутахассислари ChatGPT чатботининг бепул версиясида дори воситалари билан боғлиқ нотўғри маълумотлар берилганлигини аниқлади. Тадқиқот ташкилот сайтида чоп этилди.

Тажриба давомида олимлар дастурга тиббий мавзуларга оид 45 та савол беришди. Чатбот улардан 11 тасига бевосита жавоб беришдан бош тортди,10 та саволга аниқ бўлмаган жавобларни берган ва 12 та саволга нотўғри жавоб берган. Ҳар бир савол учун тадқиқотчилар манба сўрашди: ChatGPT фақат 8 та жавобга ҳаволаларни тақдим этди, лекин уларнингҳеч бири мавжуд эмас эди.

Шундай қилиб, тадқиқот муаллифлари чатботдан COVID-19 учун вирусга қарши дори паксловид ва қон босимини пасайтирувчи верапамил препарати бир-бири билан ўзаро таъсир қиладими ёки йўқлигини сўради. Бот, дорилар ўртасида ҳеч қандай ўзаро таъсир йўқлигини айтди, гарчи аслида уларни биргаликда қўллаш қон босимининг ҳаддан ташқари пасайишига олиб келиши мумкин.

Муайян препаратнинг дозасини аниқлаш сўралганда, ChatGPT жиддий хатога йўл қўйди: чатбот дозани микрограмлар ўрнига миллиграммларда кўрсатди. "Ботдан ёрдам сўраган ҳар қандай тиббиёт ходими белгиланганидан 1000 баравар кам доза олади."деди тадқиқот муаллифи Сара Гроссман.

Материалда айтилишича, олимлар чатботнинг 2021-йил сентабр ойидан кечиктирмай юклаб олинган ва қайта ишланган маълумотларга кириш учун бепул версиясидан фойдаланган. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ушбу воситанинг пулли версияси аниқроқ жавоб беради.

Аввалроқ, сунъий интеллект иловаси юрак етишмовчилиги касаллигини у содир бўлишидан олдин аниқлай олди

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech