Янгиликлар

not found

Дорихонадан харид қилинган дори воситаси ножўя таъсир кўрсатганда кимга мурожаат қилиш керак?

"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига асосан: Даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва қўлловчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг (Aдлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3000-сон) буйруғи билан тасдиқланган “Дори воситаларини қўллашда аниқланган ножўя таъсирлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга биноан: Дорихона ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ташкилотлар ўзи томонидан ишлаб чиқарилган ёки реализация қилинган дори воситасининг қўлланилиши чоғида ножўя реакция аниқланганлиги (кузатилганлиги) ҳақида маълумот олганда улар бу ҳақда 10 кун ичида хабарнома расмийлаштиради ва унинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилишини таъминлайди. (Қўлланилган дори воситасининг ножўя реакцияси анафилактик реакция, Лайелл синдроми ёки Стивенс-Джонсон синдроми билан боғлиқ деб хулоса қилинса ёхуд бу ҳақда маълумот келиб тушса, шунингдек унинг оқибатида инсон вафот этганлиги аниқланса хабарнома 1 кун ичида расмийлаштирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилиши лозим.) Бунда дорихона, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ташкилот ходимига ушбу ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ёки реализация қилинган дори воситасининг қўлланилиши чоғида ножўя реакция кузатилганлиги ёки аниқланганлиги ҳақида хабар берилганда, у бу ҳақда зудлик билан ташкилот раҳбарига, у бўлмаганда эса, унинг ўрнини босувчи шахсга маълум қилади. Дорихона, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ташкилот раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс дори воситасининг ножўя реакцияси кузатилганлиги ёки аниқланганлиги ҳақидаги хабарга асосланиб хабарнома расмийлаштиради ва унинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилишини таъминлайди.

  • 14 Декабрь, 08:39
  • Батафсил
not found

Қиммат дорилар арзонларидан яхшироқми?

Баъзи дорилар бошқаларга қараганда қимматроқ, чунки уларни ишлаб чиқариш учун кўпроқ харажат қилинади. Бу кўплаб омилларга боғлиқ: - Ишлаб чиқарувчи томонидан сотиб олинган хом ашё. Хитой, ҳинд, рус ёки бошқаларники, нархи бир-бириникидан фарқ қилади. - Препаратнинг таркиби. Дори қанча қиммат компонентларни ўз ичига олса, маҳсулот қимматроқ бўлади. - Ишлаб чиқарувчининг таниқлилиги. Агар ишлаб чиқарувчининг номи ва бозорда ўрни бўлса, унинг маҳсулоти қимматроқ бўлиши мумкин. - Дозалаш шакли. Капсулалар таблеткаларга қараганда қимматроқ, чунки уларни тайёрлаш учун қимматбаҳо ускуналар керак. -Ишлаб чиқариш босқичлари ва зарур жиҳозлар. Ишлаб чиқариш босқичлари кўпроқ ва бунинг учун ўзига хос ускуналар ишлатилса дори қимматроқ бўлади. - Стериллик. Стерил препаратлар стерил бўлмаганларга қараганда қимматроқ, чунки стерилликни таъминлаш - ишлаб чиқариш жойини қўшимча тозалаш ва қайта ишлаш ҳам пул талаб қилади. Таблеткалар стерил эмас, инъекция - ҳа. - Қадоқ. Якуний харажат маҳсулотнинг қадоқланишига ҳам таъсир қилади. қандай контейнер ишлатилади, қоғоз ва бошқалар. - Реклама харажатлари. Демак, бу қиммат дорилар яхшироқ деганими? Умуман йўқ. Қимматбаҳо дорилар шунчаки қимматроқ. Аммо баъзи беморлар қимматроқ вариантни афзал кўришади, бошқалари эса арзонроқ. Турли жойларда ишлаб чиқарилган дорилар қанчалик ўхшаш бўлишидан қатъи назар, улар хусусиятларида жуда кичик фарқларга эга бўлади. Ҳатто ишлаб чиқарувчининг ингредиентларни аралаштириш тартиби, масалан, танангиз дорини қандай қабул қилишига таъсир қилиши мумкин. Биз ҳар хилмиз ва дори таркиби бир хил бўлса ҳам, бундай микро фарқларни бошқача қабул қиламиз. Иккита бир хил қор парчалари бўлмаганидек, турли ишлаб чиқарувчиларнинг иккита бир хил таблеткалари йўқ. Бироқ, уларнинг ҳеч бири ёмонроқ ёки яхшироқ эмас. Ҳамма нарса танангиз микро фарқларни қандай қабул қилишига боғлиқ бўлади. Сизга нима мос келишини билиш учун иккала вариантни ҳам синаб кўришингиз керак.

  • 13 Декабрь, 18:02
  • Батафсил
not found

Олимлар ковид болаларнинг ўпкасига қандай таъсир қилишини ўрганишди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети олимлари COVID-19 билан касалланган болаларнинг ўпка тўқимасини ўрганишди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Телеграм-каналида. “Жаҳон нашрларида болаларда коронавирус инфексиясининг ўзига хос кўринишлари ҳақида маълумотлар йўқ эди. Биз биринчи навбатда қайси тузилмаларга ва қай даражада таъсир кўрсатаётганини аниқладик”, — деди Вероника Галичина, тадқиқот ҳаммуаллифи. Тадқиқотлар натижасида мутахассислар COVID-19 биринчи навбатда ўпка микротомирлари эндотелийсига салбий таъсир кўрсатишини аниқладилар. Бу органлар ва тўқималарнинг ҳужайралари кислород ва озуқа моддаларини олишни тўхтатиб қўйишига олиб келади. "Олинган маълумотлар қон томир деворини вирусли таъсирлардан ҳимоя қиладиган дори-дармонларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкинлигига ишонамиз", деди Вероника Галичина. Олимларнинг иши Швейцария журналида нашр этилган ва ковид бўйича молекуляр тадқиқотлар соҳасидаги сўнгги ютуқлар рўйхатига киритилган. Ҳозирда мутахассислар катталар ва болаларда касалликнинг кечишини қиёсий таҳлил қилишмоқда.

  • 13 Декабрь, 15:11
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech