18:02 (13.12.2023)

783

Қиммат дорилар арзонларидан яхшироқми?

Баъзи дорилар бошқаларга қараганда қимматроқ, чунки уларни ишлаб чиқариш учун кўпроқ харажат қилинади. Бу кўплаб омилларга боғлиқ:

- Ишлаб чиқарувчи томонидан сотиб олинган хом ашё. Хитой, ҳинд, рус ёки бошқаларники, нархи бир-бириникидан фарқ қилади.

- Препаратнинг таркиби. Дори қанча қиммат компонентларни ўз ичига олса, маҳсулот қимматроқ бўлади.

- Ишлаб чиқарувчининг таниқлилиги. Агар ишлаб чиқарувчининг номи ва бозорда ўрни бўлса, унинг маҳсулоти қимматроқ бўлиши мумкин.

- Дозалаш шакли. Капсулалар таблеткаларга қараганда қимматроқ, чунки уларни тайёрлаш учун қимматбаҳо ускуналар керак.

-Ишлаб чиқариш босқичлари ва зарур жиҳозлар. Ишлаб чиқариш босқичлари кўпроқ ва бунинг учун ўзига хос ускуналар ишлатилса дори қимматроқ бўлади.

- Стериллик. Стерил препаратлар стерил бўлмаганларга қараганда қимматроқ, чунки стерилликни таъминлаш - ишлаб чиқариш жойини қўшимча тозалаш ва қайта ишлаш ҳам пул талаб қилади. Таблеткалар стерил эмас, инъекция - ҳа.

- Қадоқ. Якуний харажат маҳсулотнинг қадоқланишига ҳам таъсир қилади. қандай контейнер ишлатилади, қоғоз ва бошқалар.

- Реклама харажатлари.

Демак, бу қиммат дорилар яхшироқ деганими? Умуман йўқ. Қимматбаҳо дорилар шунчаки қимматроқ. Аммо баъзи беморлар қимматроқ вариантни афзал кўришади, бошқалари эса арзонроқ.

Турли жойларда ишлаб чиқарилган дорилар қанчалик ўхшаш бўлишидан қатъи назар, улар хусусиятларида жуда кичик фарқларга эга бўлади. Ҳатто ишлаб чиқарувчининг ингредиентларни аралаштириш тартиби, масалан, танангиз дорини қандай қабул қилишига таъсир қилиши мумкин. Биз ҳар хилмиз ва дори таркиби бир хил бўлса ҳам, бундай микро фарқларни бошқача қабул қиламиз.

Иккита бир хил қор парчалари бўлмаганидек, турли ишлаб чиқарувчиларнинг иккита бир хил таблеткалари йўқ. Бироқ, уларнинг ҳеч бири ёмонроқ ёки яхшироқ эмас. Ҳамма нарса танангиз микро фарқларни қандай қабул қилишига боғлиқ бўлади. Сизга нима мос келишини билиш учун иккала вариантни ҳам синаб кўришингиз керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech