08:39 (14.12.2023)

785

Дорихонадан харид қилинган дори воситаси ножўя таъсир кўрсатганда кимга мурожаат қилиш керак?

"Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига асосан:

Даволаш-профилактика муассасалари, дорихоналар ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ва қўлловчи ташкилотлар дори воситаларининг қўлланилиши чоғида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг (Aдлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 апрелда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3000-сон) буйруғи билан тасдиқланган “Дори воситаларини қўллашда аниқланган ножўя таъсирлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби тўғрисида"ги низомга биноан:

Дорихона ҳамда дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, реализация қилувчи ташкилотлар ўзи томонидан ишлаб чиқарилган ёки реализация қилинган дори воситасининг қўлланилиши чоғида ножўя реакция аниқланганлиги (кузатилганлиги) ҳақида маълумот олганда улар бу ҳақда 10 кун ичида хабарнома расмийлаштиради ва унинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилишини таъминлайди.

(Қўлланилган дори воситасининг ножўя реакцияси анафилактик реакция, Лайелл синдроми ёки Стивенс-Джонсон синдроми билан боғлиқ деб хулоса қилинса ёхуд бу ҳақда маълумот келиб тушса, шунингдек унинг оқибатида инсон вафот этганлиги аниқланса хабарнома 1 кун ичида расмийлаштирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилиши лозим.)

Бунда дорихона, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ташкилот ходимига ушбу ташкилот томонидан ишлаб чиқарилган ёки реализация қилинган дори воситасининг қўлланилиши чоғида ножўя реакция кузатилганлиги ёки аниқланганлиги ҳақида хабар берилганда, у бу ҳақда зудлик билан ташкилот раҳбарига, у бўлмаганда эса, унинг ўрнини босувчи шахсга маълум қилади.

Дорихона, дори воситаларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи ташкилот раҳбари ёки унинг ўрнини босувчи шахс дори воситасининг ножўя реакцияси кузатилганлиги ёки аниқланганлиги ҳақидаги хабарга асосланиб хабарнома расмийлаштиради ва унинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилишини таъминлайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech