17:29 (12.12.2023)

808

Яшаш ҳудуди ва саратон ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқлик аниқланди

Дюк тиббиёт мактаби (АҚШ) олимлари кўкрак бези саратони ривожланиш хавфи яшаш жойингизга боғлиқ деган хулосага келишди. "Новые Известия»” нашри америкалик мутахассисларнинг тадқиқоти ҳақида хабар берди.

Вазиятни таҳлил қилиш учун олимлар шаҳар ва қишлоқ жойларидаги ифлосланиш даражаси, касалланиш даражаси, кўпайиш кўрсаткичлари, ўлим ёки омон қолиш даражасини ҳисобга оладиган атроф-муҳит сифати индексидан фойдаланишди.

Маълум бўлишича, ҳар 100 минг аҳолига ўртача саратон касаллиги шаҳар-туманларида юқори бўлган. Олимлар атроф-муҳит сифати ёмон бўлган ҳудудларда кўкрак бези саратонининг умумий ва маҳаллий ҳолатлари бошқа ҳудудларга қараганда юқорироқ деган хулосага келишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech