Янгиликлар

not found

Республика руҳий саломатлик марказининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2024 йилдаги "Ўзбекистон Республикасида ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология хизматини  кўрсатишнинг  ягона ташкилий-услубий вертикал бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисида"ги ВМҚ-447-сонли қарори қабул қилинди.  Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг қуйидаги асосий вазифалари белгиланди: психиатрия ёрдами хизматларини бирламчи тиббий ёрдам муассасаларига интеграция қилиш орқали руҳий касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш; бирламчи бўғин тиббиёт муассасаси шифокорларининг руҳий касалларни клиник баҳолаш, даволаш ва кузатиш бўйича кўникма ва билимларини ошириш; аҳоли, айниқса болалар ва ўсмирларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш; тиббиёт ходимларининг касбий даражасини ошириш ва такомиллаштириш, шу жумладан мутахассисларнинг касалликларига ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари соҳасида етакчи хорижий тиббиёт ўқув юртлари ва клиникаларида стажировкаларини ташкил этиш; касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг илғор усуллари ва технологияларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек уларни тиббиёт амалиётига жорий этиш; етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш.  Марказ соғлиқни сақлашнинг барча даражаларида руҳий саломатликни таъминлаш йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади.  Ҳужжат билан амалдаги психиатрия ва наркология хизматларини ҳудудий филиалларга қайта ташкил этилишини ҳисобга олган ҳолда Марказнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.  Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 2024 йил 25 июлдан кучга кирган.

  • 29 Июль, 08:49
  • Батафсил
not found

Краснодар ўлкасида сохта дори воситалари сабаб тўрт нафар бола вафот этди

Краснодар ўлкасида контрафакт дори воситаларини сотувчи ноқонуний дорихоналар тармоғи фаолияти тўхтатилди. Харидорлар бу ердан дори воситаларини шифокорнинг рецептисиз сотиб олиши мумкин бўлган. Краснодар ўлкаси бўйича Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, жиноий схема икки ака-ука томонидан ишлаб чиқилган ва кейинчалик жиноий шериклар гуруҳи 27 нафарга кўпайтирилган. Aниқлик киритилишича, ака-ука вилоятнинг турли туманларидаги таълим муассасалари ёнида жойлашган нотурар жойни ижарага олиб, дорихоналардек жиҳозлаган. Шундай қилиб, бундай ноқонуний муассасаларнинг бутун тармоғи яратилган. Сотувчилар орасида махсус маълумотга эга бўлмаган ва фармацевтика соҳасида ўқимаган одамлар бўлган. Гуруҳ аъзолари 2024-йилнинг 4-июнига қадар истеъмолчиларга шу жумладан вояга етмаганларга қалбаки дори воситаларини сотган. "Фармацевтлар" рецепт сўрашмаган. Судланувчиларнинг жиноий ҳаракатлари натижасида тўрт нафар бола қалбаки дори воситаларини истеъмол қилиш натижасида вафот этган. Вояга етмаганларнинг ўлимига сабаб бўлган уюшган гуруҳ томонидан қалбаки дори воситаларини сотиш ҳолатлари юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов доирасида 50 дан ортиқ манзилларда яшаш жойлари ва дорихоналар билан жиҳозланган биноларда тинтувлар ўтказилган. Жиноий гуруҳ иштирокчилари ва ташкилотчиларининг мулклари, шунингдек, банкдаги ҳисоб рақамларидан 100 миллион рублдан ортиқ пуллар олиб қўйилган.

  • 26 Июль, 11:56
  • Батафсил
not found

Андижон ва Сурхондарё вилоятларида дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Б. тегишли ҳужжатлари бўлмаган 30 қути “Элфлок 100 мл” номли дори воситасини Жалақудуқ туманидаги “Z.F.” МЧЖга қарашли дорихонага ўтказиш учун олиб келган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги автотранспорт воситаси ва яшаш хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 172,2 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган Шу каби, Департаментнинг Ангор туман бўлими вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 8 қути (288 капсула) “Редуксин лайт” ва 8 қути “Detox Tea” номли дори воситаларини 4,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 26 Июль, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech