Янгиликлар

not found

GPP миллий талабларига мувофиқлик бўйича инспекциядан ўтиш жараёни неча босқичдан иборат?

Маълумки, Президент Фармонига мувофиқ, 2025-йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар, 2026-йил 1-январга қадар бошқа дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги белгиланди. Хўш, "Яхши дорихона амалиёти - GPP" талабларига мувофиқлик бўйича ўтказиладиган фармацевтик инспекциядан ўтиш неча босқичда амалга оширилади? "Яхши дорихона амалиёти - GPP" талабларига мувофиқлик бўйича ўтказиладиган фармацевтик инспекциядан ўтиш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат: 1-босқичда ариза берувчи ҳужжатлаштирилган стандарт операцион жараёнлар ва сифат менежменти тизими жараёнлари рўйхатини ишчи органга бевосита, почта ёки интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим қилади. 2-босқичда Зарур амалиётлар маркази ва ариза берувчи ўртасида шартнома тузилади. Хизматлар тўлови амалга оширилгандан сўнг тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказилади. Зарур амалиётлар маркази ариза берувчи билан фармацевтик инспекция ўтказиш муддатларини келишиш учун унга инспекция дастурини йўллайди. 3-босқичда фармацевтик инспекцияни бевосита жойига чиқиб ўтказади. Ўтказилган фармацевтик инспекция юзасидан ҳисобот тузади ва ариза берувчига тақдим этади. Ҳисобот ижобий бўлган тақдирда қарор қабул қилади ва сертификатни беради; 4-босқичда Aриза берувчи номувофиқлик бўлган тақдирда, номувофиқликларни бартараф этиш ҳамда тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракатлар режасини тузади ҳамда режа ижросини таъминлаб, ишчи органга қайта мурожаат этади. 5-босқичда Зарур амалиётлар маркази тузатувчи ва огоҳлантирувчи ҳаракат режасини ҳамда номувофиқликлар бартараф этилганлигини жойнинг ўзига борган ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда фармацевтик инспекция натижасида аниқланган номувофиқликлар белгиланган муддат ичида бартараф этилганлиги ҳолатидан келиб чиқиб қарор қабул қилади.

  • 23 Февраль, 17:54
  • Батафсил
not found

Йил охиригача саратонга қарши вакцинадан фойдаланиш мумкин

Россияда саратонга қарши иккита вакцина ишлаб чиқилган бўлиб, улар аллақачон тадқиқотнинг бир қисми сифатида қўлланилган ва 1 сентябрдан қонунга кўра, улар "оддий беморларда" қўлланилиши мумкин, - деди Миллий тиббиёт илмий-тадқиқот онкология маркази директори Aлексей Беляев. “Биз узоқ вақтдан бери мазкур вакцина устида ишламоқдамиз. 2010 йилда иккита вакцина ишлаб чиқариш учун рўйхатдан ўтган эдик. Бу икки вакцинани клиник тадқиқотларда қўлладик. Тадқиқотнинг биринчи қисми сифатида 900 беморда қўлланилган ва фақат стандарт даволаш усуллари мавжуд бўлмаган беморлар учун ишлатилган. Яъни соғайиб кетишидан умид узилган беморларда қўлланилган, бундай ҳолларда ҳам дендритик ҳужайрали вакцина таъсири 40% дан ортиқ. Aгар беморлар "оддий бемор" доирасида тайёрланса, таъсири каттароқ бўлади", деб тушунтирди у. Унинг сўзларига кўра, марказ 1-сентябрдан бошлаб муассасадаги барча беморларга вакциналарни юбориши мумкин бўлади. Препарат меланома ва бошқа саратон турлари аниқланганда қўлланилади. “Aммо биз тадқиқотни тўхтатмаймиз, самарадорликни баҳолашда давом этамиз. Бу терапевтик вакцина, бу саратон касаллигининг олдини олиш эмас. Бемордан қон олинади, моноситлар олинади ва дендритик ҳужайралар олинади. Бу ҳужайралар ўсимта антигенини бойитади. Лабораторияда биз бу ҳужайраларни фаоллаштирамиз ва уларни беморга киритамиз. Ҳужайранинг пишиб етилиш даври тахминан икки ҳафта давом этади. Бу турли хил саратон турлари билан курашишга ёрдам беради. Булар тери меланомалари, саркомалар, йўғон ичак ёки тўғри ичак саратони, кўкрак саратони, - деди онколог. Шунингдек у, иккинчи вакцина ҳам бор, уни самарадорлиги бўйича “жуда қиммат” дорилар билан солиштириш мумкин, дея қўшимча қилди. "Ва ўсимтадан ишлаб чиқарилган генетик жиҳатдан ўзгартирилган вакцина ҳам мавжуд. Биз уни меланома ва буйрак саратони учун ишлатдик, бу жуда яхши таъсир кўрсатди. Самарадорлик ҳатто сўнгги беш йил ичида Россияда кенг қўлланилган замонавий саратонга қарши дори воситаларидан ҳам юқори бўлди. Дорилар жуда қиммат, вакцина таъсири бўйича улар билан рақобатлаша олади», - дея таъкидлади Aлексей Беляев.

  • 23 Февраль, 15:02
  • Батафсил
not found

Уйқудан олдин ичиш мумкин бўлмаган 5 хил дори

Кечаси нега кўзингизга уйқу келмаётганини тушуна олмаяпсизми? Бунга сабаб қабул қилинган дори-дармонлар бўлиши мумкин. Баъзи дорилар уйқу ва умумий фаровонликка таъсир қилиши мумкин. Тиббиёт фанлари номзоди, саломатлик ва ҳаёт сифатини яхшилаш бўйича китоблар муаллифи доктор Майкл Бреус : Маълум дори-дармонлар инсоннинг уйқусига таъсир қилиши мумкин. Aйрим дори-дармонлар одамларнинг яхши ухлашига ёрдам беради. Бироқ, шамоллаш ва гриппга қарши воситалардан тортиб саратонни даволашгача бўлган кўплаб дорилар уйқусизликка олиб келиши мумкин. Дорилар йўриқномасида унинг ножўя таъсирлари ва бошқа дорилар билан ўзаро мослиги ҳақида тўлиқ маълумот берилса-да, бемор уни кўпинча ўқиб кўрмайди, — дейди. Кечаси қайси дориларни қабул қилмаслик кераклигини билиб олинг: 1. Грипп ва шамоллашга қарши дорилар Ўткир респиратор вирусли инфекцияларга қарши дорилар кўпинча шифокор кўрсатмасига биноан қабул қилинади. Бундай дориларнинг таркибида псевдоэфедрин моддаси бўлиб, унинг вазифаси бурун битишининг олдини олишдир. Бироқ бу модда уйқусизликни келтириб чиқаради. Псевдоэфедрин аллергияга қарши ҳамда антигистамин препаратларда ҳам учрайди. 2. Никотин пластирлари Никотин пластирлари чекишга қарши курашда қўлланилади ва тамакига қарамликнинг олдини олади. Аммо кечаси ишлатилганда уйқусизликни келтириб чиқаради. 3. Антидепрессантлар Антидепрессантлар — бу тушкунликка қарши дорилар бўлиб, бош миядаги бахт гормонлари, яъни серотонин, эндорфин, дофамин ва окситоцин даражасини кўтарадиган препаратлардир. Айниқса, селектив серотонинни қайта юклаш ингибитори турига кирувчи антидепрессантлар уйқуга халақит бериши исботланган. 4. Бета блокаторлар Бета блокаторлар юрак ишемик касалликлари, аритмия, гипертензия, юрак етишмовчилиги, мигрен ва тиреотоксикоз каби касалликларда қўлланилади. Ушбу препаратлар мелатонин — уйқу гормонини камайтиради. Бундан ташқари, ярим кечаси уйғониш, тушда қўрқиб кетиш кабилар бета блокаторлар билан боғлиқ. 5. Холинестераза ингибиторлари Хотира, диққат ва нутқнинг бузилиши билан кечадиган деменция касаллигида шифокорлар холинестераза ингибиторларини тавсия қиладилар. Дорининг таъсирида ёши катталарда уйқусизлик янада кучаяди. Бунинг олдини олиш учун беморга қўшимча мелатонин буюрилиши мумкин.

  • 23 Февраль, 11:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech