Янгиликлар

not found

Давлат томонидан таъминланадиган протез мосламалари ва реабилитация воситаларининг турлари кенгайтирилади

“Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-88-сон, 27.02.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, 2024 йил 1 майгача давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадиган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари турлари 18 тадан 30 тага кенгайтирилади. 2024 йил 1 майдан: ♦ протез мосламалари ва реабилитация воситалари хариди учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар миқдорини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб ўртача 3 бараваргача, айрим воситаларнинг турлари эса 10 бараваргача оширилади; ♦ ногиронлиги бўлган шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги алоҳида тиббий хулоса расмийлаштирмасдан ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома асосида белгиланади; ♦ ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахсларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожлиги тўғрисидаги тиббий хулоса “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизимида расмийлаштирилади. 2024 йил 1 майгача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2024 йил 1 октябргача республиканинг бошқа барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилади.

  • 29 Февраль, 08:45
  • Батафсил
not found

Реимбурсация тизимидан қандай тартибда фойдаланиш мумкин?

Реимбурсация сўзининг маъноси харажатларни қоплаш  бўлиб, сурункали касалликларни даволаш учун шифокор буюрган дорилар харажатини қоплаш назарда тутилган.  Бунда оилавий шифокор  ёзган электрон рецепт асосида бемор Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналардан дориларни бепул олади.  Мазкур тизимни Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятида “Д” тоифадаги беморлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, 2023 йилда  15 минг 447  нафар беморга рецепт ёзилди. Бунинг учун Жамғарма 1  миллиард 300 миллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилган. Тошкент шаҳрида ҳам 2023 йилнинг 1 августидан Юнусобод туманида реимбурсация тизими жорий қилинди. 2024 йилда Тошкент шаҳаридаги туманларда  реимбурсация дастурини босқичма-босқич жорий қилиш режалаштирилган. Ҳозирда Олмазор ва Чилонзор туманларида  реимбурсация дастурини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда. 2024 йил июль ойидан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Қўнғирот, Чимбой туманларида реимбурсация дастурини жорий  этилади.  "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига қарашли Сирдарё вилоятидаги 40 та ва Тошкент шаҳридаги 10 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация  дастурига уланган бўлиб,  2023 йил давомида 962,6 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилди.

  • 28 Февраль, 14:37
  • Батафсил
not found

​​ «ИМУДОН» товар белгисига нисбатан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига “Abbot Products Operations AG” (Швейцария) компаниясининг унга тегишли бўлган «ИМУДОН» товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган. Мурожаат асосида Адлия вазирлиги томонидан тегишли тартибда МЧЖ “Э.М.П.”га нисбатан текшириш ўтказилганда “ИМУДОН” товар белгисига истеъмолчиларни фонетик жиҳатдан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “Aксан Имудон” номли таблетка шаклдаги биологик фаол қўшимча ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан МЧЖ “Э.М.П.”га нисбатан ҳуқуқбузарликни бартараф этиш тўғрисида мажбурий бўлган тақдимнома киритилган ва аниқланган 600 дона контрафакт маҳсулот йўқ қилинган.

  • 28 Февраль, 12:35
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech