Янгиликлар

not found

Дориларни танлаш: таркибини, ишлаб чиқарувчисини ва ҳақиқийлигини текшириш керак

Сифатсиз ва қалбакилаштирилган тиббий маҳсулотлар беморларга зарар етказиши ва мўлжалланган касалликларни даволамаслиги мумкин. Масалан, безгакка қарши дориларни қалбакилаштириш ҳар йили қарийб 450 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади. ЖССТ маълумотларига кўра, ўрта ва кам даромадли мамлакатларда сифатсиз ва сохта тиббий маҳсулотларнинг умумий улуши тахминан 10,5% ни ташкил қилади. Сифатли дорилар  жавоб бериши керак бўлган мезонлар: Фармакопея монографияси талабларига мувофиқлиги - сифат стандартлари кўрсатилган ҳужжат. Хавфсизлик - дори зарар етказмаслиги керак. Самарадорлик - касалликни тўхтатишга ижобий таъсири Препаратнинг тозалиги -бегона қўшимчалар йўқлиги. Идентификация - мақсадга мувофиқлиги, серия рақами, сақлаш муддати тугамаганлиги. Сифатли дори-дармонлар  GMP стандартига ва рўйхатга олиш хужжатлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилади. Баъзида сохта дорилар жуда яхши ниқобланади ва уларни юқори сифатли дори-дармонлардан ажратиш жуда қийин.  Aммо баъзи белгиларга кўра, ҳали ҳам ажрата олиш мумкин: Кўзни оладиган ғайриоддий шрифт, имло хатолари. Серия рақамлари, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчининг бирламчи ва иккиламчи қадоқдаги манзили мос келмаслиги. Ишлаб чиқарувчининг аниқ манзили эмас- фақат мамлакат ва шаҳар кўрсатилиши. Қадоқлаш сифатсиз - шикастланишлар, йиртилган жойлари бор, чиплар, матни ёмон босилган. Таблеткалар шикастланган - улар парчаланади, ёриқлар ёки доғлар кўринади. Қутининг ёки идишнинг пастки қисмида чанг ёки таблетка бўлаклари мавжуд. Таблеткалардаги нақшлар,ёзувлар ҳар хил ёки тартибсиз кўринади. Масалан, баъзи бир сатрларда улар яхши кўринади, бошқаларида - ёмон. Aгар сиз дори сохта эканлигига шубҳа қилсангиз, йўриқномада ёки пакетда телефон рақами кўрсатилган фармацевтика компаниясига қўнғироқ қилинг. Виждонли ишлаб чиқарувчилар ҳар доим дори воситаларининг ҳақиқийлигини сериянинг рақами билан тасдиқлашга тайёр.  Бугунги кунда Asl Belgisi мобил иловасидан фойдаланиб, доридаги рақамли Data Matrix кодини сканерлаш орқали дори ҳақида барча керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Data Matrix кодларини сканерлашда истеъмолчи дори ҳақида барча керакли маълумотларни олади. Илова Ўзбекистон ҳудудида расмий муомалада бўлган дори воситаларини ўқий олади. Агар илова кодни ўқиса, бу дори воситаси қонуний равишда ишлаб чиқарилган ёки Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилганлигини билдиради. Агар ўқимаса, унда сотиб олишдан бош тортган маъқул. Яхшиси, қонунбузарлик ҳақида хабар беринг. Буни бевосита Asl Belgisi иловасидан амалга ошириш мумкин. Маълумотлар тегишли органларга етказилади. Агар сиз дори хавфсизлигига ишонч ҳосил қилишни истасангиз албатта таркибини текширинг. Сиз учта сабабга кўра таркибини кўриб чиқишингиз шарт: 1.Унинг таркибида аллергик моддалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун. 2.Бир хил фаол моддалар бўлган дориларни сотиб олмаслик учун. Таркибида бир хил фаол моддага эга бўлган бир нечта дори-дармонларни қабул қилиш танадаги ушбу модданинг кўпайиб кетишига олиб келади. 3.Сиз нима билан даволанаётганингизни билиш учун. Таниш бўлмаган таркибий қисмларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш керак. Дори-дармонларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

  • 11 Июль, 12:00
  • Батафсил
not found

Электрон рецептда қандай маълумотлар акс эттирилиши керак?

Электрон рецепт — ягона электрон рецептлар маълумотлар базасини шакллантириш ва врачнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги кўрсатмасини тезкор равишда олиш имконини берувчи электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларга эга бўлган электрон ҳужжат. Электрон рецепт ахборот технологиялари ва ахборот тизимлари хизматлари ҳамда техник воситалардан фойдаланган ҳолда яратилади, қайта ишланади ва сақланади. Электрон рецепт қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади: - амбулатория муассасасининг номи; - рецепт рақами ва берилган санаси; - беморнинг тўлиқ исми-шарифи, туғилган йили ва санаси, ёши, жинси; - ХКТ-10 бўйича ташхис; - дори воситасининг ХПН бўйича номи; - дори шакли, дозаланиши ва дозалаш тартиби; - шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи ва телефон рақами; - электрон рецептни тасдиқлаш учун масъул шифокорнинг фамилияси, исми, шарифи. Реимбурсация тизими доирасида артериал гипертония, юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма ва ўпканинг сурункали обструктив касалликларини амбулатор шароитда даволаш учун 11 турдаги дори воситаси киритилган. "Дори-Дармон" АК томонидан 2023 йил давомида 962,6 млн. сўмлик, 2024 йилнинг 1-чораги давомида 108,8 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилди. 

  • 11 Июль, 08:43
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Тальк кукуни саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

Канцерогенлар саратон касалликлари ривожланиш хавфини оширувчи моддалардир. Улар баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари, консервантлар, ароматизаторлар, полициклик углеводородлар, азобўёқлар, нитрозаминлар, оғир металл тузлари, алкалоидлар таркибида кўп учрайди. Энди ушбу рўйхат янада кенгайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳузуридаги Халқаро Саратон тадқиқотлари агентлиги (IARC) тальк кукунини потенциал канцероген моддалар рўйхатига киритди. Бунинг учун 13 мамлакатдан жалб этилган 29 нафар экспертдан иборат ишчи гуруҳ ўрганишлар олиб борди. Мазкур жараёнда тальк кукунидан фойдаланган аёлларда тухумдон саратони билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани ҳисобга олинди. Қолаверса, целлюлоза-қоғоз саноатида хотин-қизларнинг тальк билан таъсирланишига қаратилган тадқиқотлар натижалари ҳам таҳлил қилиб чиқилди. Шу тариқа бу минерал 2А хавф гуруҳига мансуб, деб таснифланди. Ўз навбатида, тальк кукуни билан ишлов берилган тажриба каламушларида хавфли ўсмалар ривожланиши қайд этилган изланишлар хулосалари инобатга олинди. Эслатиб ўтамиз, тальк ер остидан қазиб олинадиган табиий минерал бўлиб, кўпинча болалар кукуни тайёрлашда қўлланилади.

  • 10 Июль, 11:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech