Янгиликлар

not found

1 июндан Тошкент шаҳри ва вилоятида тезкор мурожаатлар учун 112 рақами ишга тушади

112 ягона диспетчерлик хизмати 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятида, кейинчалик босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ишга туширилади. “112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун “112” қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади. 112 ягона диспетчерлик хизмати ИИВ, ФВВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштиради. У республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини қабул қилиш ва қайта ишлаш, аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатиш фаолиятини бошқаришнинг ягона тизими сифатида ишлайди. Қарорга кўра, қуйидагилар 112 ягона диспетчерлик хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади: -фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш, уларга бепул асосда шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган ёрдамни ташкил этиш ва кўрсатиш;-шошилинч ёрдам кўрсатишни бошқариш ва мувофиқлаштириш;-вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари томонидан фуқароларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши юзасидан тизимли назорат юритиш;-вазирлик ва идораларнинг шошилинч хизматлари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича тезкор ўзаро ҳамкорликни таъминлаш. Диспетчерлик хизмати 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ишга туширилади. Шундан сўнг босқичма-босқич тарзда 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда йўлга қўйилади.

  • 31 Май, 18:00
  • Батафсил
not found

Франциядаги дорихоналар иш ташлаш туфайли ёпилди

Францияда фармацевтика ходимларининг умумий иш ташлаши уюштирилди, натижада бутун мамлакатдаги дорихоналарнинг 90 фоизи ёпилди. Намойишнинг асосий сабаблари дори-дармон тақчиллиги ва иш ҳақининг пастлиги. Францияда фармацевтика мутахассислари умумий иш ташлаш уюштирдилар, натижада бутун мамлакат бўйлаб дорихоналарнинг 90 фоизи ёпилди. Бу фармацевтларнинг сўнгги ўн йилдаги энг йирик норозилиги бўлди, дея хабар беради Franceinfo радиостанцияси. Иш ташлаш фармацевтлар федерацияси касаба уюшмалари (FSPF) ва фармацевтлар уюшмаси (USPO) томонидан ташкил этилган. Уларнинг маълумотларига кўра, ўша куни Франциядаги 20,5 минг дорихонадан 18 мингтаси (90%) ишламай қолган. Қайд этилишича, айрим фармацевтлар ишдан кетишга мажбур бўлмоқда. Намойишга дори-дармон тақчиллиги, иш ҳақининг пастлиги ва рецепт бўйича дори-дармонларни интернет орқали сотишга рухсат берувчи қонуннинг қабул қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар сабаб бўлган. Касаба уюшмалари, шунингдек, фармацевтика мутахассислари таъминот узилишлари туфайли беморларга муқобил дори-дармонларни излаш учун катта вақт сарфлашга мажбур бўлишларини таъкидладилар. Бу жараён эса вақт талаб этади ва дорихонага ташриф буюрувчиларнинг норозилигига сабаб бўлади. Францияда дорихоналар сони камайиб бормоқда. Ўтган йили 283 та, сўнгги ўн йил ичида 2 мингга яқин дорихона банкрот бўлган. Фармацевтика мутахассислари шунингдек, дорихоналарнинг мамлакатдаги инфляция билан боғлиқ юқори харажатларидан шикоят қилмоқдалар.

  • 31 Май, 15:53
  • Батафсил
not found

Қонун (ЎРҚ-928-сон, 30.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди

Унга кўра, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунга дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартибининг бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. Шу билан бирга “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларга дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлаш ваколати Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланди. Шунингдек рецептсиз ёки шифокор рецепти бўйича бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборотни уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда ҳамда Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрида кўрсатиш талаби жорий этилди. Бундан ташқари импорт ўрнини босувчи кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунга юридик шахсларга IV рўйхат доирасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим прекурсорларни тегишли лицензияларга асосан ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

  • 31 Май, 13:47
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech