Янгиликлар

not found

Деменциянинг олдини олишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Деменция — бу орттирилган ақлий заифлик. Илгари олинган билим ва амалий кўникмаларнинг у ёки бу даражада йўқолиши билан ақлий фаолиятнинг доимий пасайиши. Кўпинча, бу ҳолат кексалик даврида кузатилади. Ҳар йили дунёда ўн миллионга яқин деменция касаллиги қайд этилади. Бунда беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер кузатилади. Деменциянинг олдини олишга ёрдам берадиган учта маҳсулот: - Омега-3 ёғ кислоталарига бой овқатлар, масалан, лосос ва оркинос каби ёғли балиқларни истеъмол қилиш когнитив функцияни яхшилашга ёрдам беради. Бу ёғ кислоталари нейрон ҳужайраларига ижобий таъсир кўрсатади ва организмдаги яллиғланишни камайтиради. — Балоғат ёшидан бошлаб рационга черника ва малина каби резавор меваларни мунтазам равишда киритиш кейинги йилларда деменсия ва Aльцгеймер касаллиги хавфини камайтиришга ёрдам беради. — Мунтазам равишда ёнғоқ истеъмол қилиш ҳаёт давомида ақлий равшанлик ва кучли хотирани сақлашга ёрдам беради.

  • 10 Июнь, 15:45
  • Батафсил
not found

Ёзнинг жазирамасида саломатлик учун нималарни ёдда тутиш керак!

Ёз мавсумида минтақамизга хос бўлган қуруқ иссиқ ҳаво кузатилади. Айниқса, сўнгги йилларда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам ҳарорат юқорилаб боряпти. Шундай экан бундай пайтда қандай тавсияларга амал қилиш керак? -Иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ. Мавсумга мос бундай либослар терини қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоялаб, унинг нафас олишига ёрдам беради ҳамда тана қизиб кетишининг олдини олади. Тадқиқотларга кўра, қизил, кулранг ва сариқ рангли кийимлар иссиқликни, ялтироқ ва шойи матолар эса ультрабинафша нурларини яхши қайтаради. - Қуёш нурларида бош кийим кийиб юриш лозим. Чунки бош териси бошқа тери каби қуёш нурларидан куйишга мойил. - Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаган маъқул. - Иссиқ об-ҳавода кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур. Бироқ паст ҳароратдаги салқин ичимликларни ичишдан тийилиш зарур. Сабаби улар бутун организмга, ошқозон ичак йўллари фаолиятига салбий таъсир этади. Қолаверса, салқин ичимлик ичганда тонзиллит каби сурункали касалликлар кучайиши мумкин. Бундан ташқари, чанқоқ пайти олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар, яшил ва ўсимлик чойлари (ялпиз, ромашка ва бошқалар) чанқоқни тез босади. - Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади.

  • 10 Июнь, 12:55
  • Батафсил
not found

Россияда саратоннинг барча турларига қарши вакцина муваффақиятли синовдан ўтказилди

Россияда саратоннинг барча турларига қарши вакцинанинг биринчи синовлари яхши натижаларни кўрсатди. Россия Фанлар академияси академиги Aлександр Гинзбург Газета.Ру билан суҳбатда шу ҳақда гапирди. Препаратнинг биринчи синови меланома билан сунъий равишда эмланган сичқонларда ўтказилди. Шундан сўнг, баъзи кемирувчилар янги вакцина билан эмланди. 15-куни, ҳайвонларнинг иммун тизими ишлай бошлаганида, олимлар эмланган ва эмланмаган сичқонлар ўртасида ўсимта ўлчамида катта фарқ борлигини кўрдилар. Вакцинани олган кемирувчилар тирик. 19 ва 22 кунлар орасида эмланмаганлари орасида ўлим қайд этилган. Гинзбургнинг қўшимча қилишича, тажриба ҳозирда давом этмоқда. “Ҳақиқатан ҳам, онкологиянинг барча муаммоларини том маънода ҳал қилиш имконини берадиган универсал технология яратилган. Бу амалиётга қандай татбиқ этилиши бошқа масала”, - деди у. Олимнинг қайд этишича, терапевтик вакцина CОВИД-19 га қарши дори воситаларига ўхшаш мРНК технологиялари асосида яратилган. У саратон касаллигига чалинган одамларга қўлланилади. Шуниси эътиборга лойиқки, вакциналар индивидуал бўлади, яъни беморнинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади. Гинзбургнинг сўзларига кўра, Россияда саратон касаллигига чалинган беморларга вакцина мушак ичига ёки тўғридан-тўғри ўсимтага киритилиши, сўнгра препарат бутун танага тенг тақсимланиши режалаштирилган. Шу билан бирга, томчилар орқали юбориш имконияти кўриб чиқилмайди, чунки бу жигарга салбий таъсир қилиши мумкин. “Aлбатта, самарадорлик дорининг юборилиш усулига боғлиқ. Яқин кунларда бу саволнинг жавобига ойдинлик киритамиз”, деб тушунтирди у.

  • 10 Июнь, 09:57
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech