Янгиликлар

not found

“Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим” мавзусида йиғилиш ўтказилди

“Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Комплаенс-назорат хизмати томонидан “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖ барча ходимлари иштирокида айни “Дори-Дармон - коррупциядан холи тизим”  мавзуда профилактик йиғилиш ташкил этилди. ”Комплаенс-назорат хизмати бошлиғи Ж.Қаюмов томонидан коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир ходимда ҳалоллик иммунитетини ошириш ва мамлакат Президенти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга ходимлар  Ватанга садоқати ҳамда ҳалол меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, йиғилишда  “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖда ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга қарамай, айрим нопок ходимлари томонидан таъмагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ачинарли ҳол эканлиги, бу эса тизимнинг обрўсига жиддий путур етказиши,  бундай ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек маъсул эканлиги айтиб ўтилди.     Йиғилишда  МЧХ ходимлари ҳам йўл қўйилган жиддий камчиликлар бўйича ўз фикрларини ва таклифларини билдиришди. Йиғилиш якунида “Сурхон Дори-Дармон” МЧЖ директори Б.Н.Хурсанов сўзга чиқиб, “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси бошқарув раиси буйруқлари билан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат ҳужжатларни иш фаолиятида қўллаш,  савдо айланмасини ошириш ва жамиятнинг даромадини ошириш чораларини кўриш ҳақида тўхталиб ўтилди.  

  • 20 Ноябрь, 17:30
  • Батафсил
not found

Ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг сифатини ошириш зарур

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси давом этмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда. Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир. Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.   Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди. Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади. Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.

  • 20 Ноябрь, 14:00
  • Батафсил
not found

Дорихоналар харидорлардан 7 миллиард сўм ортиқча пул олган

Рақобат қўмитаси улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи дорихоналарни амалдаги талабларга риоя этган ҳолда фаолият юритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида огоҳлантирди.              Қўмитанинг “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар ўрганилганда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 878 та (295 та улгуржи ва 583 та чакана) дорихоналар томонидан жами 107 773 та ҳолатда истеъмолчилардан 7 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари ортиқча олинганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди. Хусусан, 405 та (162 та улгуржи ва 243 та чакана) дорихоналар томонидан дори воситаларига белгиланган нархларни ошириб қўллаш натижасида 58 318 та ҳолатда жами 2 млрд сўмга яқин олинган асоссиз пул маблағлари истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниб, истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқлари тиклаш чоралари ҳам кўрилган. Бундан ташқари, дори воситаларининг нархларини оширилиши юзасидан тўғридан-тўғри фуқаролардан 800 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни кўриб чиқиш натижасида 100 млн сўмга яқин пул маблағлари истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланган. Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2647-сон қарорига мувофиқ, Рақобат қўмитасига дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини белгиланган улгуржи ва чакана нархларига риоя этилишини назорат қилиш вазифаси юклатилган. Вазирлар Маҳкамасининг 185-сон қарорига кўра, улгуржи 15 фоиздан, чакана 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда савдо устамалари қўлланиш белгиланган. Адлия вазирлигидан 10.06.2020-йилда 3242-рақами билан рўйхатдан ўтган Низомга кўра, референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситалари нархларини қайд этиш тартиби тасдиқланган. Вазирлар Маҳкамасининг 80-сон қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик лицензия талабларини (чакана учун қўпол равишда) бузиш ҳисобланади ва бу эса ваколатли орган томонидан Судга киритилган тақдирда дорихонанинг лицензиясини бекор бўлишига олиб келиши мумкин.

  • 20 Ноябрь, 11:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech