Янгиликлар

not found

"Андижон Дори-Дармон" да GPP сертификатини олган дорихоналар сони 28 тага етди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонига биноан, 2026 йил 1 январга қадар  фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ фаолият олиб бориши лозим. "Андижон Дори-Дармон"  акциядорлик жамиятига қарашли GPP сертификатини олган  дорихоналар сони  28 тага етди. 1. Андижон вилояти, Андижон тумани, Наврўз МФЙ да жойлашган 16-сонли ижтимоий дорихона. 2. Андижон вилояти, Хонобод шаҳар, Обод кўчасида жойлашган 22-сонли ижтимоий дорихона. 3. Андижон вилояти, Амака тумани, Девтаги МФЙ да жойлашган 24-сонли ижтимоий дорихона. 4. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Бозорбоши МФЙ да жойлашган 28-сонли ижтимоий дорихона.5. Андижон вилояти, Асака тумани, Оқ бўйлар МФЙ да жойлашган 33-сонли ижтимоий дорихона. 6. Андижон вилояти, Избоскан тумани, Бой маҳалла МФЙ да жойлашган 34-сонли ижтимоий дорихона. 7. Андижон вилояти, Амака тумани, Қовоқ тўпи МФЙ да жойлашган 47-сонли ижтимоий дорихона. 8. Андижон вилояти, Андижон тумани, Қорақалпоқ МФЙ да жойлашган 52-сонли ижтимоий дорихона. 9. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Дўстлик МФЙ да жойлашган 57-сонли ижтимоий дорихона. 10. Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ўртақўрғон МФЙ да жойлашган 71-сонли ижтимоий дорихона. 11. Андижон вилояти, Андижон тумани, Шарқ  Юлдузи МФЙ, 3- ҚОП да жойлашган 72-сонли ижтимоий дорихона. 12. Андижон вилояти, Андижон тумани, Мустақиллик МФЙ,  1-ҚОПда жойлашган 82-сонли ижтимоий дорихона. 13. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Кесак МФЙ да жойлашган 89- сонли шохобча. 14. Андижон вилояти, Андижон тумани, Дўстлик МФЙ да жойлашган 96-сонли ижтимоий дорихона. 15. Андижон шаҳар,  8-сонли ШОП да жойлашган 109- сонли ижтимоий дорихона. 16. Андижон шаҳар,  7-сонли ШОП да жойлашган 113- сонли ижтимоий дорихона. 17. Андижон вилояти, Андижон тумани, Гулобод МФЙ да жойлашган 114-сонли ижтимоий дорихона. 18. Андижон вилояти, Асака тумани, Юқори бўз МФЙ да жойлашган 132-сонли ижтимоий дорихона. 19. Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Марказ МФЙ да жойлашган 161-сонли ижтимоий дорихона. 20. Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Оқтепа МФЙ да жойлашган 163-сонли ижтимоий дорихона. 21. Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Ўлмас МФЙ да жойлашган 166-сонли шохобча. 22. Андижон вилояти, Балиқчи тумани, Навниҳол МФЙ да жойлашган 173-сонли ижтимоий дорихона. 23. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Қашқар МФЙ да жойлашган 176-сонли шохобча. 24. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Узун кўча МФЙ да жойлашган 203-сонли ижтимоий дорихона. 25. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Бузрукхонтўра МФЙ да жойлашган 205-сонли ижтимоий дорихона. 26. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Делварзин МФЙ да жойлашган 206-сонли шохобча. 27. Андижон вилояти, Асака тумани, Қашқар МФЙ да жойлашган 232-сонли ижтимоий дорихона. 28. Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани, Капа МФЙ да жойлашган 268-сонли ижтимоий дорихона. Яқин кунларда жамиятга қарашли  яна 26 та дорихога GPP сертификатини олиши кутилмоқда.

  • 27 Февраль, 15:00
  • Батафсил
not found

Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслардан 2,8 млрд сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва К.Т. фуқаро Г.Б.га жами 5 000 қути хорижда ишлаб чиқарилган “Неофаген” номли дори воситаларини 45 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, уларнинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ноқонуний дори воситаларини Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Р.Б.нинг хонадонида сақлаб келганликлари аниқланиб, тадбир якунида умумий баҳоси 2,8 млрд сўмлик жами 7 760 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 26 Февраль, 14:52
  • Батафсил
not found

Ортиқча вазннинг салбий оқибатлари: келажакда бизни нима кутмоқда

Ортиқча вазн глобал муаммога айланган. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё аҳолисининг ҳар саккизинчиси ортиқча вазндан азият чекади. Олимларнинг фикрича, бу аҳолининг демографияси ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ортиқча вазн демографияга қандай таъсир қилади: • Туғилиш даражасини пасайтиради. Семизлик билан оғриган аёллар ҳомиладор бўлиш ва ҳомилани кўтаришда қийинчиликларга дуч келиш эҳтимоли кўпроқ. • Келажак авлодлар саломатлигини ёмонлаштиради. Отанинг семириши кейинги авлодларда генетик ва эпигенетик ўзгаришлар хавфини ошириши мумкин. Болалар ортиқча вазнни мерос қилиб олишлари мумкин. • Ўлим даражасини оширади. Ортиқча вазн жиддий, оғир касалликларнинг ривожланишига таъсир қилади: юрак-қон томир касалликлари, II- турдаги диабет, онкология. • Бутун мамлакат иқтисодиётига таъсир қилади. Аҳоли ўртасида ортиқча вазннинг ортиши соғлиқни сақлаш тизимига тобора кўп босим юкламоқда. Нима қилиш керак: Мутахассиларнинг фикрича, юриш, велосайр ва гимнастрада каби жисмоний фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантириш ҳар қайси ёшдаги кишилар учун фойдадан ҳоли эмас. Кунига камида 4-5 километр пиёда юриш узоқ умр ва соғлом ҳаёт гарови. – Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг яна бир қулай ва завқли тури ҳисобланади. Велосайр мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради. Тизимли ҳаракатлар ёғларнинг эришига, шу орқали ортиқча вазндан қутилишга олиб келади. – Шу ўринда қайд этиш керакки, семизликка қарши курашда соғлом овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Жумладан, турли хил сабзавот ва меваларни истеъмол қилишга одатланиш керак бўлади. Ёғли гўшт маҳсулотларини дуккакли маҳсулотларга, балиқ ва парранда гўшти ёки ёғсиз гўштларга алмаштириш, туз ва қандни имкон қадар камроқ истеъмол  қилиш, овқат билан бирга чой ичмаслик, табиий шарбатлар ёки қайнатилган сув ичиш каби оддий, аммо муҳим қоидаларга риоя этган маъқул.

  • 26 Февраль, 11:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech