Янгиликлар

not found

Рецепт билан бериладиган дори воситаларига қанча миқдорда устама қўлланилади?

@Doridarmon_aloqabot га шундай савол келиб тушкан. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига асосан, аҳолининг дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан, яъни бугундан бошлаб дорилар нархини тартибга солишнинг янги тартиби кучга кирди. Рецепт билан бериладиган дорилар учун савдо устамаси улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар чекланади: Ушбу дориларни улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан — 15% дан; Чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан — 20% дан ортиқ бўлмаган миқдорда савдо устамаси қўлланилади. Рецепт билан бериладиган дориларнинг нархлари белгиланган улгуржи ва чакана референт нархларидан юқори бўлмаслиги шарт. Сертификатлаштиришда янги чеклов киритилди: 2025 йил 1 апрелдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки референт нархидан юқори бўлган рецепт билан бериладиган дориларни сертификатлаштириш тақиқланади. Рецепт билан бериладиган дориларга белгиланган савдо устамаларига қатъий риоя этиш талаб этилади. Белгиланган нархлар ва устамаларга амал қилинмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ, дорилар ва тиббий буюмлар нархларини давлат томонидан тартибга солиш тартибига риоя этмаслик лицензия талабларини (чакана савдо учун қўпол равишда) бузиш ҳисобланади ва бу ҳолат дорихона лицензиясининг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.

  • 1 Апрель, 12:05
  • Батафсил
not found

"Наманган Дори-Дармон" акциядорлик жамияти GDP  сертификатини олди

Фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи маҳаллий корхоналар GDP - Зарур дистрибьюторлик амалиёти сертификати асосида фаолият олиб бориши керак. Аввалроқ, фақатгина “Наманган Дори-Дармон” акциядорлик жамияти қолган, бу ерда ҳам GDP талаблари бўйича таьмирлаш ишлари тугатилгани, тез кунларда сертификат олиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. "Наманган Дори-Дармон" АЖ GDP  сертификатини олди. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва тизимидаги барча жамиятлар тўлиқ GDP талабларига жавоб беради. Бу компания ва унинг тизимидаги жамиятларнинг  дори воситаларини олиб келиш, сақлаш, етказиб беришда, бир сўз билан айтганда дистрибьюторликнинг барча босқичларидаги фаолияти ишончли, сифатли ва самарали эканлигини кафолатлайди. Танловда адашманг!

  • 1 Апрель, 10:08
  • Батафсил
not found

2024 -йилдаги фаолияти якунлари муҳокама қилиниб, 2025- йил режалари маълум қилинди

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг навбатдаги "Компаниянинг 2024 йилдаги фаолияти якунлари, 2025 йил режалари"га бағишланган матбуот анжумани  бўлиб ўтди. Даставвал Дори-Дармон" АК Бошқарув раиси маслаҳатчиси Оқил Ходжиметов компаниянинг 2024 йилдаги фаолияти бўйича муҳим маълумотларни тақдим этди. Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи“Dori-Darmon” акциядорлик компаниямиз тизимида 1480 дан ортиқ ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари  фаолият юритади. Ушбу дорихоналарнинг 1384 таси ёки 88 фоизи қишлоқ ҳудудларида жойлашган. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчиларидан бири ҳисобланади. 2024 йил  давомида: -  соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига  – 160,8 млрд. сўмлик;  -  бошқа даволаш профилактика муассасаларига – 69,2 млрд. сўмлик; -  хусусий секторга – 30,5 млрд. сўмлик; -  ҚВП ва ҚОПларга – 77,6 млрд. сўмлик; -  ҳарбий даволаш муассасаларига – 2,9  млрд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилдаги 204-сон қарори билан Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахслар рўйхати белгиланган. 2024 йил давомида мазкур рўйхатдаги шахсларга компаниямиз ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналар орқали 408 716 та  рецепт асосида орқали   31 млрд. 755  млн. сўмдан ортиқ  дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. Бундан ташқари, 2024 йил давомида компаниянинг реимбурсация дастурига уланган дорихоналари орқали жами 4,6 млрд. сўмлик дори воситалари беморларга электрон рецепт орқали бепул берилди. Реимбурсация дастури доирасида гипертония ва юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг 2-тури, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги билан диспансер назоратида турган беморлар оилавий шифокорларига мурожаат этиб, электрон рецепт асосида дорихоналардан 27 турдаги дори воситаларини бепул олишлари мумкин. Бугунги кунда компанияга қарашли 89 та, шундан Сирдарё вилоятидаги 44 та ва Тошкент шаҳридаги 45 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация дастури бўйича иш олиб бормоқда. Компания тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналарда ҳам реимбурсация дастурини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилган. Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони кўра, фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар 2025 йил 1 январга қадар ҳамда бошқа дорихоналар 2026 йил 1 январга қадар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган. Бугунги кунга қадар  компания ва тизимдаги жамиятларга қарашли 800 дан ортиқ  дорихоналар GPP сетификати асосида фаолият кўрсатмоқда. 2024- йилнинг август ойида "Дори-Дармон" АК ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда янги ижтимоий лойиҳани йўлга қўйди. Лойиҳа доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига мурожаатлар асосида пешоб қабул қилгич, (мочеприемник) етказиб берилмоқда. Лойиҳа йўлга қўйилгандан бошлаб йил якунига қадар  600 дан ортиқ мочеприемник етказиб берилди. Ҳисобот йилида компаниянинг умумий товар айланмаси  659,8 млрд сўмни, шундан улгуржи товар айланмаси 435,8 млрд.сўмни, чакана товар айланмаси 223,9 млрд. сўмни ташкил этди. “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг асосий кучи- бу кучли билим ва тажрибага эга бўлган ходимлари саналади. Ҳар йили замон талабидан келиб чиққан ҳолда ходимларнинг малака оширишига жиддий эътибор қаратилади. 2024 йилда компания ва унинг тизимидаги жамиятларда  200 га яқин ходимлар, дорихоначилар GPP, GDP  ва бошқа йўналишларда ўқув курсларида иштирок этди. Жамиятларда  ҳам ходимлар, фармацевт ва провизорлар мунтазам малака ошириб бормоқда. Шу ўринда мурожаатларга тўхталиб ўтсак.  «Dori-Darmon» акциядорлик компанияси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларига қатъий риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади. Компанияга 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 7664 та мурожаат келиб тушди, шулардан 290 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, 102 таси компаниянинг веб сайтига, 33 таси компаниянинг ботига келиб тушган, 16 таси ёзма шаклда йўлланган.  Шунингдек, компания тизимида фаолият юритаётган   (78) 120-16-61 ишонч телефони орқали 7223 нафар фуқаро мурожаат қилган. Мурожаатларнинг асосий қисми дори воситаларини топишда, олишда кўмаклашиш, бўш иш ўринлари бўйича бўлган ва барчаси тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилган ҳолда, асосли жавоб қайтарилди. Матбуот анжумани давоми журналистлар ва аҳоли томонидан бот орқали келган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб бериб ўтди. Якунда журналистларга интервьюлар берилди.    

  • 28 Март, 15:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech