Янгиликлар

not found

Олимлар: мия чайқалиши болаларнинг IQ даражасига таъсир қилмайди

Ҳар қандай болалик жароҳати ва айниқса, бош жароҳати ота-оналарни кейинчалик қандай таъсир кўрсатиши билан қўрқитади. Pediatrics тиббиёт журналида чоп этилган янги тадқиқот ташвишланган катталарни бироз тинчлантириши мумкин. Канада ва Қўшма Штатлардаги болалар касалхоналаридаги тез тиббий ёрдам бўлимига ташрифлар натижасида, олимлар болаларда мия чайқалиши IQ ва ақлга клиник жиҳатдан аҳамиятли таъсир кўрсатмаслигини аниқлашди. Тадқиқотда 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган америкалик ва канадалик болалар - мия чайқалиши бўлган 566 та бола ва ортопедик жароҳат билан келиб тушкан 300 та бола ўрганиб чикилди. "Шубҳасиз, мия чайқалишининг болаларга таъсири катта ташвиш туғдиради ва энг катта саволлардан бири бу боланинг умумий интеллектуал фаолиятига таъсири" дейди Калгари психология кафедраси профессори доктор Кейт Йейтс. Канада ва Aмерика Қўшма Штатларидан беморларнинг бирлашиши педиатрия тадқиқотига катта намуна ҳажмини берди ва Эдмонтон, Монреал, Ванкувер, Оттава, Aтланта, Юта ва Огаё университетлари ҳамда Калгаридаги Моунт Роял университетидан қатнашган тадқиқотчиларга кенг доирадаги демографик ва клиник хусусиятларга эга бўлган беморларни синовдан ўтказиш имкониятини берди. "Биз ижтимоий-иқтисодий аҳволни, беморнинг жинсини, жароҳатнинг оғирлигини, мия чайқалиши тарихини ва жароҳат вақтида онгни йўқотиш бўлган ёки бўлмаганлигини ҳисобга олдик", дейди Йейтс. “Бу омилларнинг ҳеч бири муҳим эмас экан. Умуман олганда, мия чайқалиши паст IQ билан боғлиқ эмас".

  • 19 Июль, 12:06
  • Батафсил
not found

2023 йил учун минимал истеъмол харажатлари қиймати ҳисобланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 27-февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “2023-йил учун Статистика дастури”да белгиланган муддатда “Минимал истеъмол харажатлари” қиймати ҳисобланди. 2022-йил (йиллик) инфляция даражасидан келиб чиқиб, 2023-йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 568 минг сўмни ташкил етди. Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан: давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш; мамлакатнинг камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш; камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш; пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

  • 19 Июль, 09:08
  • Батафсил
not found

Қоҳира жанубидаги қишлоқ аҳолисида номаълум касаллик аломатлари аниқланди

Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги Қоҳира жанубида жойлашган Кена вилоятига қарашли Эль-Аликат қишлоғининг бир гуруҳ аҳолисида номаълум касаллик белгилари аниқланганини маълум қилди. Беморлар иситма кўтарилиши, қусиш, суяклар оғриғи ва бош айланишидан шикоят қилмоқда. “Шикоятларни ўрганиш учун профилактика ва тиббий ёрдам кўрсатиш гуруҳлари юборилди, беморлардан тестлар олинди”, дейилади мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида. Ҳеч бир ҳолатда беморларни касалхонага ётқизишга зарурат туғилмади. Расмийлар аҳоли пунктига мутахассислар билан бирга 50 га яқин автомашина жўнатди, ичимлик сувидан ҳам намуналар олинди. 200 нафардан 1000 нафаргача маҳаллий аҳоли вакиллари номаълум касалликнинг аломатларидан шикоят қилишди, деб хабар беради lenta.ru.

  • 18 Июль, 17:24
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech