Янгиликлар

not found

ЖССТ Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган яна бир йўтал сиропидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Маршалл ороллари ва Микронезияда Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган хавфли йўтал сиропи юки топилганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди. ЖССТ Panjob QP Pharmachem Ltd томонидан ишлаб чиқарилган Guaifenesin TG сиропининг синовдан ўтказилган намуналарида “қабул қилиб бўлмайдиган миқдорда диэтилен гликол ва этилен гликол” борлигини таъкидлади. Сироп таркибидаги иккала бирикма ҳам одамлар учун заҳарли ва истеъмол қилинган тақдирда ўлимга олиб келиши мумкин. ЖССТ баёнотида кимдир препарат оқибатида касал бўлган-бўлмаганига аниқлик киритилмаган. QP Pharmachem Ltd бошқарув директори Судҳир Пазакнинг айтишича, компания барча тартибга солувчи рухсатларни олгандан кейин 18 346 та сироп партиясини Камбоджага экспорт қилган. У мазкур маҳсулот Маршалл ороллари ва Микронезияга қандай етиб келганини билмаслигини айтди. ЖССТ баёнотида айтилишича, кўкрак қафасидаги йўтал аломатларини йўқотиш учун ишлатиладиган маҳсулот Австралия дори воситалари бошқармаси, Терапевтик товарлар бошқармаси томонидан синовдан ўтган. Сироп Ҳаряна штатида жойлашган Тrillium Pharma томонидан сотилган. Тrillium вакили ва Ҳиндистон ҳукумати мазкур хабарга муносабат билдирмаган. “На кўрсатилган ишлаб чиқарувчи, на сотувчи ЖССТга ушбу маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифати бўйича кафолат бермаган”, — дейилади ташкилот баёнотида.

  • 3 Май, 11:07
  • Батафсил
not found

ЮНИСЕФ: Уч йилда 48 миллион бола юқумли касалликларга қарши эмланмаган

Тадқиқотларга кўра, вакциналар йилига ўртача 4,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Агар эмлаш воситалари танқислиги муаммоси бартараф этилса, 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич яна 30 фоизга ошиши мумкин. Бироқ охирги йиллар, хусусан, пандемия даврида дунё бўйича аҳолининг вакциналарга бўлган ишончи пасайиб бораётгани хавотирли ҳолат. ЮНИCЕФ томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисобот ушбу муаммо таҳлилига бағишланди. Қайд этилишича, ижтимоий сўровда иштирок этган 55 давлатдан 52 тасида уч йил ичида болаларни эмлашга нисбатан жамоатчилик иштиёқи пасайган. Ҳиндистон, Вьетнам, Хитой давлатларида иммунизациянинг аҳамиятини юқори, Япония, Жанубий Корея ва Папуа-Янги Гвинеяда эса аксинча паст баҳолашган. Европа давлатлари ўртасида Португалия, Швеция ва Ирландия аҳолисининг вакциналарга ишончи баланд. Хорватия, Латвия ва Россияда эса бунинг акси кузатилган. Шунга қарамай, болажонларимиз соғлиги учун вакциналар зарур, деб ҳисобловчилар қатлами 80 фоиздан юқори бўлиб чиқди. Ҳисоботда келтирилишича, 2019-2021 йиллар давомида 48 миллион нафар ўғил-қиз юқумли касалликларга қарши вакцина олмаган. 19 миллион бола эса тўлиқ босқичда эмланмаган. Бу, турли эпидемиялар, масалан, 2021-2022 йилларда қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичлари икки баравар кўпайишига сабаб бўлди. Қолаверса, экспертлар беморлар сони ортиши Африка ва Жанубий Осиёда вакциналар тақчиллиги муаммоси билан ҳам боғлиқ, деган хулосада.

  • 3 Май, 09:29
  • Батафсил
not found

“Электрон рецепт” тизими жорий этилади

“Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–140-сон, 01.05.2023 й.) қабул қилинди. Ўзбекистон ва “KfW” банки ўртасида “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга 45 миллион евро миқдорида қарз битими ҳамда 5,5 миллион евро миқдорида грант битими имзоланган. Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Қарз маблағларини қайтариш республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Қарорга мувофиқ, лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш лойиҳа офиси ташкил этилади. Шунингдек, қарорга кўра: - лойиҳа доирасида жорий этилаётган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича лицензиялар учун тўловлар уларни жорий этиш харажатлари таркибига киритилади ҳамда улар ахборот тизими амалиётга тўлиқ жорий этилгандан сўнг камида 5 йил мобайнида амал қилади; - лойиҳани амалга ошириш жараёнида иқтисод қилинган маблағлар устувор равишда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда компьютер техникаси воситаларини харид қилишга йўналтирилади. Қарор билан 2023–2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Чора-тадбирлар режасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган: ➖ “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимини жорий этиш; ➖ Санаторийларга йўлланма олиш, навбатни кузатиш ва мавжуд бўш ўринларни кўриш имкониятини берадиган “Электрон санаторий” платформасини ишлаб чиқиш; ➖Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган “Cancer-регистр” ахборот тизимини жорий этиш; ➖Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш; ➖Ягона портал орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имкониятини яратиш.

  • 2 Май, 11:32
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech