Янгиликлар

not found

Ҳамкорлик  фаолият самарадорлигини оширади

Сирдарё вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев ҳамда “Дори-Дармон” АК бошқарув раиси Умида Салихбаева, шунингдек, вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Рахимжон Бобоев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хуршид Ҳакимов “Сирдарё Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. Улар дастлаб, жамиятда GDP талаблари асосида қайта таъмирланаётган омборхона билан  танишди. Шунингдек, бугунги кунда жамиятда олиб борилаётган ишлар, аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш борасида кўрилаётган чора тадбирлар, омборхонадаги мавжуд дори воситалари ва уларни сақлаш шароитлари билан танишишди.  Ва келгусида  амалга оширилиш керак бўлган ишлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида фикр алмашди. Вилоят ҳокими А.Маҳмудалиев “Сирдарё Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш, иш сифатини яхшилаш йўлида  ҳокимлик ҳам ўз кўмагини беришга тайёрлигини қайд этди. Жамият омбори Муносиб дистрибьюторлик амалиёти стандартларига (GDP)  мувофиқлиги жиҳатидан сертификатлаш жараёнини тезлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. GDP – бу фармацевтик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги узлуксиз назоратни таъминловчи қоидалар тизими бўлиб, жамиятнинг  дори воситаларини олиб келиш, сақлаш, етказиб беришдаги фаолияти ишончли, сифатли ва самарали эканлигини кафолатлайди. Эслатиб ўтамиз, “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли 14 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация дастурига уланган бўлиб, бу дастур беморга оилавий шифокор ёзган электрон рецепт асосида дорихонадан дори воситаларини бепул олиш имконини беради.

  • 12 Июнь, 12:00
  • Батафсил
not found

ССВ: Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун "Саломатлик поезди" йўлга чиқди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда яна бир саломатлик акциясига старт берди. Ушбу акция орқали Оролбўйи минтақасининг ҳаво йўллари тармоқлари йўқ, автомобиллар ҳаракати учун шароитлар етарли бўлмаган узоқ ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур дори воситалари ва тиббий сарфлов материалларини етказиб бериш мақсад қилинган. "Саломатлик поезди"га 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган бўлиб, улар орасида профилактика мақсадида қабул қилинадиган витаминлар, микроэлементлар ҳамда кардиологик, эндокринологик дори-дармонлар, шунингдек, шахсий гигиена воситалари мавжуд. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон Дори-Таъминоти» МЧЖ томонидан ҳам “Саломатлик” поездида Оролбўйи минтақасига оғирлиги 1069,7 кг бўлган, 250,7 млн.сўмлик 35 турдаги фармацевтика ва дезинфекциялаш воситаларини ўз ичига олган гуманитар юк юборилди. Бу поездларда ҳудудларга йўл олган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг жами 200 нафардан зиёд малакали мутахассислари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

  • 12 Июнь, 09:06
  • Батафсил
not found

ФИЗЗДОЛ (FIZZDOL) 500 мг

Оғриқ қолдирувчи, иситма туширувчи дори воситаси. Таркиби: Ҳар бир эрувчан таблетка таркибида 500 мг Парацетамол (сувли эритма) сақлайди. Дозани ошириб юбориш ҳолатларини олдини олиш мақсадида бошқа дори воситалари таркибида парацетамол мавжудлигини текширинг. Қўллаш услуби: Ичга қабул қилиш учун. Бир стакан сувда таблетка тўлиқ эригандан сўнг ичга қабул қилинади. Таблеткаларни чайнаш ва ютиб юбориш мумкин эмас. Физздол: ➖ иситмалаш ҳолатларининг енгил ва ўртача шаклларини, ➖ оғриқ, ➖ бош оғриғи, ➖ мигрень, ➖ томоқ оғриғи, ➖ бел оғриғи, ➖ миалгия, артралгия, ➖ дисминория, ➖ шамоллаш ва грипп давридаги оғриқларни симптоматик даволашда қўлланилади. Болаларга ушбу дори воситасини беришдан олдин албатта боланинг тана вазнига кўра белгиланган дозага риоя қилиниши лозим (дозалаш йўриқномада мавжуд). Сақлаш шароити: Ёруғликдан ҳимояланган, қуруқ жойда, 30°С дан паст бўлган ҳароратда сақлансин. Қўллашдан олдин йўриқномани ўқиб чиқинг. "Dori-Darmon" АК дорихоналарида сотилиш нархи: 13 200 сум

  • 9 Июнь, 15:55
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech