Янгиликлар

not found

Гепатит “С” билан касалланган беморларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб онкогематологик касалликларга чалинган болалар учун Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ҳамда Болалар миллий тиббиёт марказида гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси амалиёти жорий этилади. Шунингдек, вирусли гепатитнинг “С” тури билан касалланган беморларни ҳамда гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантацияси муолажасига муҳтож онкологик касалликларга чалинган болаларни тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаш йўлга қўйилади.  

  • 13 Сентябрь, 14:50
  • Батафсил
not found

Сифатсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар қандай усулда йўқ қилинади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар уларнинг эгаларининг ёки суднинг қарори бўйича муомаладан чиқарилади ва йўқ қилинади. Тегишли ташкилот вакилларидан иборатйўқ қилиш комиссияси тузилади. Ушбу дори воситалари шаклига қараб қуйидаги усулларда йўқ қилинади: Суюқ дори шакллари.Ампулалардаги инъекция қилиш учун эритмалар, пакетлар ва флаконлардаги, аэрозол баллонлардаги эритмалар, микстуралар, томчилар синдириб (эзилиб), (аэрозол баллонлар олдиндан тешиб қўйилади) ҳамда сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган эритма канализация тизимига тўкилади. Бўшаган ампулалар, аэрозол баллонлар, пакетлар ва флакон қолдиқлари контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни утилизация қилиш талабларига мувофиқ йўқ қилинади. Таркибида сувда эрийдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари.Кукунлар, таблеткалар, капсулалар майдаланиб, кукун ҳолига келгунга қадар эзилади. Сув билан камида 1:100 нисбатда суюлтирилиб, ҳосил бўлган суспензия (ёки эритма) канализация тармоғига тўкилади. Таркибида сувда эримайдиган моддалар бўлган қаттиқ дори шакллари.Кукунлар, таблеткалар, капсулалар, юмшоқ дори шакллари (мазь, суппозиторийлар), дори воситаларининг трансдермал шакллари, шунингдек субстанциялар фаолсизлантирилиб, махсус контейнерларга жойлаштирилади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади. Таркибида тирик организмлар (тиббий иммунобиологик препаратлар) мавжуд дори воситалари.Аввал дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида фаолсизлантирилиб, юқори босим ҳамда ҳарорат таъсирида уларнинг ҳужайралари парчаланади ва чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус ажратилган жойга ташланади. Тиббий буюмлар уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йўқ қилинади. Таркибида радиоактив элементлар мавжуд бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар.Атроф-муҳитга безарарлиги тўғрисида тегишли комиссия хулосаси олингандан кейин, мазкур Низом билан ташкил этиладиган ва унда назарда тутилган тартибда тасдиқланадиган Комиссия томонидан уларни йўқ қилиш масаласи кўриб чиқилади.

  • 13 Сентябрь, 09:41
  • Батафсил
not found

Мутахассис: мигрен аксарият 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёлларда учрайди

Россия Федерал Тиббиёт-биологик агентлигининг Мия ва нейротехнология федерал марказининг мутахассиси, мигрен билан касалланганларнинг 70% аёллар орасида қайд этилишини таъкидлади. 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар мигренга кўпроқ мойил бўлишади, 50 ёшдан кейин еса касаллик даражаси сезиларли даражада камаяди. "Копинча, биринчи мигрен хуружи 20 ёшдан олдин ривожланади. Aгар ёш болалар ҳақида гапирадиган бўлсак, ўғил болалар бу касаллика копроқ мойил бўлишади. 20 ёшдан кейин, айниқса 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган ёш оралиғида аёллар ко`проқ азият чекишади", дейди мутахассис. Унинг сўзларига кўра, 50 йилдан кейин мигрен хуружлари сони сезиларли даражада камаяди. Шунингдек, у мигренни қўзғатувчи омиллардан бири стресс, ёмон уйқу ва фаол ҳаёт тарзи еканлигини тушунтирди, шу сабабдан касаллик ёшларда кўпроқ учрайди.

  • 13 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech