Янгиликлар

not found

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилди

Пенсилвания университети (AҚШ) тадқиқотчилари коронавирусга қарши мРНК ваксиналарини ишлаб чиққани учун тиббиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлди. 2023 йил учун физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофоти Пенсилвания университети (AҚШ)дан Дрю Вайсман ва Каталин Карикога берилди, уларнинг ишлари коронавирусга қарши мРНК ваксиналарини яратишга асос бўлган. Бу ҳақда 2 октябр, душанба куни Швеция пойтахтида ушбу мукофотни топширувчи Стокголмдаги қироллик Каролина тиббий-жарроҳлик институти маълум қилди. Ўтган йилларда тиббиёт бўйича Нобель мукофоти лауреатлари Тиббиёт бўйича Нобел мукофоти жами 113 марта берилган бўлиб, 2022 йилгача 225 нафар ғолиб аниқланган. Швециялик биолог Сванте Пабо 2022 йилги тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. У йўқ бўлиб кетган гоминидлар геноми ва инсон еволюцияси соҳасидаги кашфиётлари учун лауреатга айланди. 2021 йилда америкалик тадқиқотчилар Девид Жулиус ва Aрдем Патапутян физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Улар инсон танасининг ҳарорат ва тегинишни ҳис қилишига имкон берувчи рецепторларни кашф етгани учун мукофотни олди. 2020 йилда гепатит C вирусини аниқлашга катта ҳисса қўшган америкалик вирусологлар Харви Олтер, Чарлз Райс ва британиялик Майкл Хаутон мукофот ғолиблари бўлди.

  • 3 Октябрь, 11:47
  • Батафсил
not found

ССВ: Юртимизда туберкулёз касаллигига бор-йўғи 70 дақиқада аниқ ташхис қўйилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясидан аҳоли саломатлигини таъминлаш билан боғлиқ қатор устувор мақсадлар ўрин олган. Шулардан бири — туберкулёз хасталигига тааллуқли. Белгиланишича, юртимизда туберкулёздан касалланиш кўрсаткичини ҳар 100 минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш режалаштирилган. Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева шу йўналишдаги амалий ишлар ва улардан кутилаётган натижалар ҳақида маълумот берди: — Бу соҳанинг ислоҳ қилиниши натижасида сўнги 10 йил ичида қарийб 170 минг нафар инсон ҳаёти сақлаб қолинди, — дейди мутахассис. — Давлат дастурларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши натижасида туберкулёз билан касалланиш кўрсаткичини 2010 йилга нисбатан 43 фоизга, ўлим кўрсаткичини эса 84 фоизга камайтиришга эришилди. Даволаш самарадорлиги эса 91,2 фоизга етказилди. Охирги икки йилда ЖССТ тавсиялари асосида фтизиатрия бўйича барча клиник кўрсатмалар янгиланди, жами 1530 нафар мутахассис қайта тайёргарликдан ўтди. Бундан ташқари, туберкулёз касаллиги тарқалишининг олдини олиш учун ҳар йили янги туғилган чақалоқларнинг 97 фоизи эмланмоқда. Ҳозир туберкулёзни аниқлаш бўйича туман, шаҳар, туманлараро, вилоят ва марказий лабораториялардан иборат 5 босқичли замонавий тизим ишлаб турибди. Хасталик профилактикаси, диагностикаси ва муолажаси учун зарур барча дори воситалари давлат томонидан бепул таъминланмоқда ва бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми йилдан йил ошириляпти. Яна бир муҳим янгилик: авваллари юртимизда туберкулёзни аниқлаш учун 3-4 ойлаб вақт талаб этиларди. Ҳозирги кунда эса бу касалликка генно-молекуляр усули орқали бор-йўғи 70 дақиқа ичида аниқ ташхис қўйилмоқда. Айни пайтда юртимиз бўйича 97 та ПЗР лабораторияси фаолият кўрсатмоқда, улардан 40 таси бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида жойлашган. Илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида туберкулёзнинг турғун шакли билан касалланган беморларни даволаш муддати ҳам 2 йилдан 6-9 ойга қисқарди. Президентимизнинг тегишли қарори асосида тасдиқланган алоҳида дастур ҳамда туберкулёз касаллиги ва пульмонология хизматларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига кўра: 2023-2026 йилларда ушбу мақсадлар учун давлат бюджетидан 255 миллион доллар, халқаро донорлар ҳисобидан 17 миллион доллар маблағ ажратиш кўзда тутилган. Ўзбекистоннинг 14 та маъмурий ҳудудида “Ўпка саломатлиги” кўчма мобил бригадалари ташкил этилиб, чекка ва олис манзилларда яшовчи аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилмоқда. Махсус микроавтобуслар замонавий ПЗР, мобил рентген, спирометрик, электрокардиографик ускуналар билан жиҳозланиб, улар ёрдамида мамлакатимизнинг чекка ҳудудлари аҳолисини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш амалиёти жорий этилади.

  • 3 Октябрь, 09:04
  • Батафсил
not found

Коррупция — тараққиёт кушандаси

Коррупция иллати демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, ушбу зарарли ҳодиса катта ва кичик, бадавлат ва камбағал бўлишидан қатъий назар, барча мамлакатларда учрайди. Коррупция (лот. Corrumpere — бузмоқ) термини одатда мансабдор шахслар томонидан унга берилган мансаб ваколатлари ва ҳуқуқлардан ўзларининг шахсий манфаатларини кўзлаб қонунчилик ва аҳлоқ қоидаларига зид равишда фойдаланишини англатади. Коррупциянинг тарихий ўзаклари жуда жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Коррупцияга қарши курашган биринчи давлат сифатида қадимги Шумер давлати тан олинади. Коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этади, чунки коррупциянинг салбий оқибатлари ҳақидаги тасаввур ва тушунчаларнинг уйғониши унга қарши курашда самара бермай қолмайди. “Дори-Дармон” акциядорлик компаниясининг “Комплаенс-назорати” хизмати томонидан “Андижон Дори-Дармон”, “Тошкент вилоят Дори-Дармон” акциядорлик жамиятлари ҳамда “Хоразм Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятида коррупцияни олдини олиш борасида профилактик тадбир ўтказилди. Унда ташкилот раҳбарлари, дорихона мудирлари ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “Жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида”ги тақдимномаcи барча ходимларга етказилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилди. Коррупциявий ҳолатларда қонунчилигимизда белгиланган жазо турлари ҳақида кенг маълумотлар берилди. Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.    

  • 29 Сентябрь, 17:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech