Янгиликлар

not found

ЖССТ: Тоза ичимлик суви тақчиллиги йилига 1,4 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, Ер юзи аҳолисининг ярми ҳанузгача тоза ичимлик суви, санитария ва гигиена воситаларидан етарли даражада фойдаланиш имкониятига эга эмас. Бу муаммо йилига камида 1,4 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Хусусан, худди шу омил туфайли келиб чиққан диарея хасталиклари туфайли 2019 йилда 1 миллиондан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган. Иккинчи ўринни шахсий гигиенага риоя қилмаслик натижасида келиб чиққан ўткир респиратор инфекциялар эгаллайди. Бу эса ўша йили 356 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган. Шунингдек, баъзи минтақаларда ичимлик суви, санитария ва гигиена воситалари тақчиллиги беш ёшгача бўлган 395 минг нафар ўғил-қизнинг вафотига олиб келди. Таҳлилларга кўра, қайд этилган ўлим ҳолатларининг тўртдан уч қисми Африка ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.

  • 5 Июль, 15:07
  • Батафсил
not found

Бектемир ва Чилонзор туманларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.К. бошқарувидаги Наманган вилоятидан келган “Laсetti” русумли автотранспорт воситасида 480 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Д.О.га 35,4 млн сўмга ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Х. ва М.С. 30 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 1,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далилар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 5 Июль, 12:19
  • Батафсил
not found

Кофеиннинг самарадорлиги шубҳа остига қўйилди

Минью университети олимлари концентрацияни ва иш фаолиятини яхшилаш учун кофеинни ягона модда сифатида қабул қилиш самарадорлигини шубҳа остига олишди. “Frontiers in Behavioral Neuroscience” журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатадики, кофеинни ўзини истеъмол қилганда (қаҳвада эмас) иштирокчилар миясининг тегишли ҳудудларини фаоллаштирмаган. Бу ичимлик ичиш пайтида плацебо эффекти келиб чиқиши ҳақида дарак бериши мумкин.  Тадқиқот давомида иштирокчилардан тадқиқот бошланишидан камида уч соат олдин кофеинли овқатлар ва ичимликлардан воз кечишлари талаб қилинган. Кейин субъектлар кунига камида бир чашка қаҳва ичишган ва мутахассислар уларни миясини МРТ орқали 2 маротаба текширишган: бири кофеин ёки стандарт чашка қаҳвани қабул қилишдан олдин ва 30 дақиқадан кейин. Жараён давомида иштирокчиларни ўзини бўш қўйиши ва ҳеч нарса ҳақида ўйламаслик талаб қилинган.  Тадқиқотчилар кофе ичган иштирокчиларда миянинг айрим соҳаларида юқори фаоллик кузатилишини тахмин килшган эди. Бироқ, маълум бўлишича, кофеинни истеъмол қилиш ҳам, кофе истеъмол қилиш ҳам одамларни дам олишдан вазифани бажаришга ўтишга бир хил даражада тайёр қилди. Шу билан бирга, бир финжон қаҳва ичиш миянинг хотира, когнитив назорат ва мақсадга йўналтирилган хатти-ҳаракатларида иштирок этадиган қисмларини кучайтирди. Бироқ, иштирокчилар фақат кофеин қабул қилганда, бу ҳудудлар унчалик фаол эмас эди.  Бошқача қилиб айтганда, концентрация учун кофеиннинг ўзи етарли емас - сиз айнан қаҳва ичишингиз керак. Бундан ташқари, бу таъсир кофеин ўз ичига олган бошқа ичимликларни истеъмол қилганда ҳам кузатилмаган. Эҳтимол, унумдорликнинг ошиши қаҳванинг ўзига хос ҳиди ва таъми ёки ушбу ичимликни қабул қилиш билан боғлиқ психологик умидлар билан боғлиқ.

  • 5 Июль, 09:08
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech