Янгиликлар

not found

ФДA Johnson & Johnsonнинг қон саратонини даволаш учун мўлжалланган препаратини тасдиқлади

Johnson & Johnson (J&J) фармацевтика компанияси AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (ФДA) қон саратони билан оғриган беморларни даволаш учун антителага асосланган препаратини тасдиқлаганини эълон қилди, деб ёзади Reuters. ФДA қарори беморларнинг 73,6 фоизи саратонни қисман ёки тўлиқ бартараф этишга эришганини кўрсатадиган ўрта босқичдаги тадқиқот маълумотларига асосланади. Таъкидлаш жоизки, агентлик дори ёрлиғига агрессив иммунитет реакцияси ёки ситокинларни ажратиш синдроми, шунингдек, неврологик токсикликни пайдо бўлиш хавфини кўрсатадиган энг қатъий хавфсизлик огоҳлантиришини қўйишни талаб қилди. Talvey (талкетамаб) препарати камида тўртта олдинги даволаш курсларини олган (ҳафтада бир марта тери остига юборилган) қайта кўп миелома билан оғриган беморлар учун даволаш сифатида тасдиқланди. Ушбу восита саратон ва иммун ҳужайраларини бирлаштириш учун мўлжалланган биспецифик антилалар синфига тегишли бўлиб, шунда организмнинг иммун тизими ўсимтани йўқ қилиши мумкин. Кўп миелома - бу суяк илигида бошланадиган ва охир-оқибат нормал қон ҳужайралари ишлаб чиқаришга халақит берадиган саратон шаклидир. Ушбу ташхис учун мавжуд бўлган бошқа даволаш усуллари J&J колмпаниясининг Carvykti ва Bristol-Myers Squibbнинг Abecma дори воситаларини ўз ичига олади, уларнинг иккаласи ҳам CAR-T- терапия синфига киради.

  • 14 Август, 15:20
  • Батафсил
not found

Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган “С” гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги 13 туркуми Ўзбекистонга юборилди

Мамлакатимизнинг Қоҳирадаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги билан олиб борилган музокаралар натижаси ўлароқ, Миср ҳукумати томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган “С” гепатитига қарши “Даклатасвир” дори воситаларининг навбатдаги туркумини мамлакатимизга юборишга келишилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА. Куни кеча «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан ажратилган инсонпарварлик кўмагининг ўн учинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди. Жами 80 дона қутида 1280 та “Daclatasvir-60 mg” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади. Қайд этиш жоизки, Миср “В” ва “С” гепатити вирусларига қарши курашда дунё миқиёсида сезиларли муваффақиятларга эришган. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай фориғ этилган бўлиб, Миср олимлари томонидан яратилган махсус диагностика аппаратлари ва уларнинг тажрибасини ҳам ўзбек мутахассислари билан ўртоқлашишга тайёр.

  • 14 Август, 12:15
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А.нинг ёнидан полиэтилен пакетда жами 204 дона оқ-кўк рангли капсулалар, “Septa Nazal bolalar uchun”, “Нафтимизин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Д. бошқарувидаги “DAMAS” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда жами 15 дона полиэтилен пакетига ўралган жигаррангли ўткир хидли гашиш моддаси, оқ-қизил рангли капсула ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

  • 14 Август, 09:29
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech