Янгиликлар

not found

Туркий давлатлар соғлиқни сақлаш вазирлари Самарқандда

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти соғлиқни сақлаш вазирлари йиғилиши ва Туркий дунё тиббиёт конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда ташкилотга аъзо соғлиқни сақлаш вазирларидан ташқари Татаристон соғлиқни сақлаш вазири ҳам иштирок этмоқда. Конгресс очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Қувончбек Омуралиев, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири А. Иноятов сўзга чиқиб, меҳмонларни қутлади. Тадбирдан кўзланган мақсад туркий халқлар табобатининг ноёб мероси, бой тажрибаси ва тарихий анъаналарини ўрганиш баробарида, замонавий ва инновацион тиббиёт ютуқларидан биргаликда фойдаланиш ҳамда уларни кенг оммалаштиришдир. Тадбир давомида нуфузли меҳмонлар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбирнинг тантанали қисмидан сўнг галдаги нуфузли тадбир Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми бўлди. Тадбирда ҳар икки мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлари, тизим масъуллари, тиббиёт олий ўқув юртлари, етакчи даволаш-профилактика муассасалари, хусусий клиникалар, фармацевтика компаниялари раҳбарлари, соҳа олимлари, қолаверса ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Форум якунида икки давлат тиббиёт муассасалари, соҳага ихтисослашган олий ўқув юртлари ва уларнинг клиникалари, хусусий сектор корхоналари ва фармацевцика компаниялари ўртасида ўзаро манфаатли келишувларга эришилиб, меморандум ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Халқаро тадбир доирасида тиббиёт кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Унда иштирокчи мамлакатлар соғлиқни сақлаш вазирлари замонавий тиббий технологиялар ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари билан мулоқот қилди. Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми доирасида икки томонлама B2B форматдаги музокаралар бўлиб ўтди. Ўз навбатида, соғлиқни сақлаш вазирларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Халқаро тадбир бугун ҳам ўз ишини давом эттиради.

  • 17 Август, 08:56
  • Батафсил
not found

Дори воситасига аллергияси бўлган беморларнинг деярли учдан бир қисми уларни қўзғатувчисини аниқлашга ҳаракат қилмайди

Бу рақамлар Огайо штати университети (АҚШ) қошидаги Векснер тиббиёт маркази мутахассислари томонидан чоп этилган. Мутахассислар дори аллергияси учун синовдан ўтган 261 нафар катта ёшли инсонларни (77% аёллар) таҳлилларини баҳолади. Ушбу инсонларда 0 дан дошлаб 10 дан ортиқ ҳолатларда дори аллергияси кузатилган. Шу билан бирга, иштирокчиларнинг 75,5 фоизида бир марта аллергия ҳолатлари юзага келган. Юқори сезувчанликнинг энг кенг тарқалган сабаби : -антибиотиклар (55,3%), улар орасида пенициллин етакчи (32%),-кейин вакциналар (14,6%)-ва стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дорилар (6,6%). 166 беморда (63,6%) дастлабки консультация тўғридан-тўғри икки босқичли оғзаки синовдан сўнг тери тести каби қўшимча тасдиқловчи диагностикадан ўтиш тавсияси билан якунланган. Беморларнинг 17,6 фоизида дори аллергияси ташхиси ён таъсир ёки муросасизлик сифатида таснифланган , 14,2% аллергия ривожланиш эҳтимоли туфайли препаратни қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилган, 2% госпитализия учун касалхонага ётқизилган. Дори аллергияси аниқланган беморларнинг аксариятига қўшимча текширувдан ўтиш тавсия этилганига қарамай, уларнинг деярли учдан бир қисми шифокорлар тавсиясига амал қилмаган. Кейинги текшириш учун клиникага қайтиш тавсия этилган 54 нафар (32,5%) бемор ташхисни якунламаган, улардан 35 нафари (65 фоизи) бошқа шифокор қабулига ёзилмаган. Муаллифларнинг фикрига кўра, дори аллергиясининг нотўғри ташхиси соғлиқни сақлаш харажатларининг ошишига, шунингдек, дорини нотўғри танлаш туфайли ножўя таъсирларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин. “Аниқ ечимлардан бири бу синовни дори аллергияси кузатилган дастлабки кунда ўтказишдир”, деб хулоса қилишди тадқиқотчилар.

  • 16 Август, 14:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech