Янгиликлар

not found

Айрим тадбиркорлар 27 баравар миқдорида устама қўллаб, дори воситаларини сотганлиги аниқланган

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи A.Худаяровнинг “Мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси ҳолати тўғрисида”ги Қонунчилик палатаси парламент сўровига юборган жавоби муҳокама қилинди. Парламент сўровига келган жавобда қайд этилганидек, республикада бугунги кунда дори воситалари улгуржи реализация қилиш учун 538 та корхона, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун эса 15 250 та лицензияга эга дорихона фаолият юритмоқда. Aйни вақтда Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан 2023-йил 22-июндан license.gov.uz тизими орқали амалга ошириляпти. Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг 2022-йил 26-октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, 2023-йил 1-майдан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан харид қилинган дори воситаларининг нархи “FAIR TECH” ягона ахборот тизимида дори воситаларининг улгаржи ва чакана савдосида нархларни референт нархлар билан автоматик тарзда солиштириш ҳамда ҳуқуқбузарликни аниқлаш имконияти яратилган. Ушбу тизим орқали бир ойда ўртача 352 мингдан ортиқ референт нархни бузиш ҳолатлари қайд этилган. Aйрим аниқланган ҳолатларда ҳатто тадбиркорлар 27 баравар миқдорида устама қўллаб, дори воситаларини сотганлиги аниқланган. Мажлисда депутатлар аҳолини сифатли, хавфсиз ва безарар дори воситалари билан таъминлаш, сифатсиз маҳсулотларни импорт қилинишини олдини олиш, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгарликни аниқ белгилаш, халқаро талабларга жавоб берадиган сифат тизимини яратиш, маҳаллий маҳсулотларни чет эл давлатларига экспорт қилиниши учун кенг йўл очиб бериш лозимлигини қайд этдилар. Парламент сўровига юборилган жавобда берилган ахборотни эътироф этиш билан бирга, мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш ва мавжуд қонунлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш кераклигини таъкидладилар.

  • 23 Январь, 14:57
  • Батафсил
not found

FDA "Пролиа" организмда калцийни хавфли даражага тушириши ҳақида огоҳлантиради

FDA Amgen нинг остеопорозга қарши "Пролиа" дори воситаси ёрлиғига гипокальциемия ҳақида огоҳлантирувчи ёзувни қора билан белгилаб қўйди. Препаратни қабул қилиш натижасида кальцийнинг камайиши ва оқибатда касалхонага тушиб қолиш, ҳаттоки беморларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA)  "Пролиа" (деносумаб) ни қабул қилиш бўйича йўриқномага огоҳлантириш қўшди. Регуляторнинг таъкидлашича, остеопорозни даволаш учун мўлжалланган дори-дармонларни қабул қилиш қондаги кальцийнинг жуда паст даражага тушишига олиб келиши мумкин. Гипокальциемия сурункали буйрак касаллиги бўлган беморлар учун алоҳида хавф ҳисобланади. Огоҳлантириш қора ранг билан чизиб қўйилиши у жиддий ён таъсир эканлигини кўрсатади. Қайд этилишича, "Пролиа"ни қабул қилиш натижасида келиб чиққан кальцийнинг камайиши касалхонага ётқизиш ва ўлимга сабаб бўлган. Гипокальциемия асемптоматик бўлиши мумкин, аммо FDA чалкашлик, анормал юрак ритми, ҳушидан кетиш, мушакларнинг спазмлари ва заифлик каби аломатларга эътибор бериш кераклиги ҳақида огоҳлантирди. "Пролиа" моноклонал антитела бўлиб, ҳар олти ойда тери остига юборилади. FDA 2022 йилда препаратнинг гипокальциемия хавфи ҳақида огоҳлантириб, текширув бошланишини эълон қилганди. Препарат биринчи марта 2010 йилда постменопозал остеопорозни даволаш учун тасдиқланган. Препарат остеокластларнинг шаклланиши, фаолияти ва ҳаётида муҳим рол ўйнайдиган оқсил билан боғланиш орқали ишлайди (инсонларнинг ёши улғайгайнида суякларнинг табиий парчаланиши жараёнида иштирок этадиган ҳужайралар). Amgen портфелида 2022 йилда Россияда рўйхатдан ўтган остеопороз учун муқобил дори "Ивенити" (ромосозумаб) мавжуд. Унинг ёрлиғида ҳам FDA томонидан қондаги калций даражасининг хавфли даражага тушиши хавфи ҳақида огоҳлантириш мавжуд.

  • 23 Январь, 11:47
  • Батафсил
not found

Бугунги кунда республикамиз аҳолисига зомби вируси бўйича хавф-хатар мавжуд эмас

Зомби вируси қанчалик хавфли? Оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоғи орқали франсуз олимлари томонидан Сибирнинг абадий музлигидан 5 та зомби вирусини топиб, уларни лаборатория шароитида ёши 48 500 йил бўлган зомби вирусини жонлантиришгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бу бўйича Санэпидқўмита ахборот хизмати маълумот берди.  Энг қадимги намуна 16 метр чуқурликдаги ер ости кўлида топилган. Ушбу вирус одамлар ҳаёти учун ўта хавфли. Чунки инсон танаси бундай қадимий вируслар билан курашишга мослашмаган. Олимлар маълум бўлган вирусларнинг бешта янги оиласини аллақачон аниқлади. Улар бир нечта вирус штаммларини жонлантиришди ва уларни патогенлик хавфини мавжудлигини аниқлашга эришишди. Тадқиқотчилар “зомби вируслар” деб атайдиган бундай патогенлар жамоат саломатлигига хавф солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Инсон иммунитети турли хил вируслар билан алоқаси натижасида уларга қарши турғун иммунитет ҳосил қилган. Бироқ, инсоният илгари дуч келмаган қадимий штаммлар билан иммунитет бардош бера олмаслиги мумкин. Сўнгги йилларда олимлар қадимги вируслар ва бактериялар билан боғлиқ таҳдид ҳақида кўпроқ гапиришмоқда. Ўн минглаб йиллар давомида улар абадий музликларда сақланган. Бироқ, ҳозирда абадий музликлар эриши оқибатида табиатга тарқалиш эҳтимоли мавжуд. Бугунги кунда франциялик олимлар иқлим ўзгариши туфайли музликлар жуда тезлик билан эриб бориши сабабли, қадимий вируслар табиий шароитларда ҳам тирилиши мумкин. Шу ҳолатга тайёр бўлиш учун олимлар вирусларни лаборатория шароитида жонлантириб, уларга қарши профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар кўришга тайёргарланишмоқда.

  • 23 Январь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech