Янгиликлар

not found

Соғлом овқатланиш бўйича тавсиялар — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти прогнозига кўра, 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семизликдан азият чекиши мумкин. Олимлар бу глобал муаммога соғлом турмуш тарзи орқали самарали ечим топиш мумкин, деган хулосада. Шундан келиб чиқиб, ЖССТ соғлом овқатланиш бўйича янги тавсияларини эълон қилди. Унга кўра, кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.Жумладан: -10 фоизгача — тўйинган ёғли кислоталар (ёғли гўшт, сут маҳсулотлари, қатиқ, сариёғ ва бошқа турдаги ёғлар);-1 фоизгача — саноат йўли билан ишлаб чиқарилган трансёғлар ва ҳайвон ёғлари. Қолаверса, ЖССТ тавсияларидан шакар истеъмолини чеклашга доир кўрсатмалар ҳам жой олган. Унинг ўрнига сифатли углеводларни истеъмол қилиш фойдали эканлиги қайд этилган. Ҳар бир инсон ўз организми учун зарур углеводларни, биринчи навбатда, дон, сабзавот, мева ва дуккакли маҳсулотлардан олиши керак. Хусусан, катталар кунига камида 400 грамм мева-сабзавот тановул қилиши мақсадга мувофиқ.Болалар ва ўсмирларнинг кунлик мева-сабзавотлар истеъмоли эса қуйидаги миқдорда бўлиши тавсия этилади: - 2-5 ёш — камида 250 грамм;- 6-9 ёш — камида 350 грамм;- 10 ёш ва ундан катталар — камида 400 грамм.

  • 27 Октябрь, 13:35
  • Батафсил
not found

Дори воситаларининг харажатларини қоплаш ҳамда дорихоналарда дори воситаларининг доимий мавжудлигини таъминлаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ЖССТ, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги  билан ҳамкорликда "Дори таъминоти харажатларини қоплаш тизимини жорий қилиниши юзасидан маълумотни манфаатдор томонларга тақдим этиш" мавзусида йиғилиш ўтказди. Унда фармацевтика компаниялари, жумладан маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар, етказиб берувчилар ва халқаро экспертлар, хусусан “Dori-Darmon”  компанияси вакиллари ҳам иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги       ПҚ-4890-сонли қарорига мувофиқ 2021 йилдан бошлаб, Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси механизмларини, жумладан, тиббий хизматларни молиялаштиришнинг янги моделларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси ишга туширилди. Ушбу механизмларни амалга ошириш вазифаси Давлат тиббий суғурта жамғармасига юклатилди. “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖга қарашли 40 та дорихона ва дорихона шохобчалари ҳам реимбурсация дастурига уланди. Тажриба синов-лойиҳасида доирасида 2022 йилдан  реимбурсация - бир қатор сурункали касалликларни амбулатор даволаш учун мўлжалланган дори-дармонларини қоплаш тизими ишга тушди. Ҳозирда бу тизимга 11 та дори киритилган бўлиб, рўйхат ҳар йили янгиланиб, кенгайтирилиши кутилмоқда. Шу мақсадда мавжуд илғор халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, дори воситаларининг харажатларини  қоплаш ҳамда Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарда дори воситаларининг доимий мавжудлигини таъминлаш механизмлари ишлаб чиқилмоқда. Йиғилишда манфаатдор томонлар эътиборига дори-дармонларни қоплаш харажатларини аниқлаш ва уларнинг чакана дорихоналарда мавжудлигини таъминлаш билан боғлиқ  жиҳатлар алоҳида қайд этилди. Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга Жамғарма мутахассислари батафсил жавоб берди.

  • 26 Октябрь, 17:50
  • Батафсил
not found

“Dori-Darmon” АКга 2 500 000 АҚШ долларлик импорт дори воситалари келиши кутилмоқда

Бугунги кунда Ўзбекистон фармацевтик бозорида дори воситаларини улгуржи реализацияси билан шуғулланиш ҳуқуқига эга 600 га яқин ташкилотлар бўлиб, улардан бири 100 йилдан буён халқ саломатлигини асраш, аҳолига сифатли ва мақбул нархлардаги дори воситаларини етказиб бериш йўлида хизмат қилиб келаётган, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ҳисобланади. Компания таркибида 7 та акциядорлик ва 13 та масъулияти чекланган жамиятлар, 17 та улгуржи омбор, 1747 та ижтимоий дорихона ва дорихона шахобчалари фаолият юритмоқда. Ушбу дорихоналарнинг 1143 таси ёки 65 фоизи қишлоқ ҳудудларида жойлашган. "Дори-Дармон" акциядорлик компанияси 100 дан ортиқ маҳаллий ва чет эллик етакчи ишлаб чиқарувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, компания жорий йилнинг 2-чорагида Германия, Венгрия, Россия, Ҳиндистон, Украина, давлатлари билан дори воситалари сотиб олиш бўйича шарномалар тузди. Ноябр ойида компанияга қарийиб 2 500 000 АҚШ долларлик импорт дори воситалари келиши кутилмоқда.

  • 26 Октябрь, 15:05
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech