Янгиликлар

not found

Reuters: Dok-1 Max сироп ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистонда фаолиятини қайта тиклади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати маъмурлари Dok-1 Max йўтал сиропларини ишлаб чиқарадиган Marion Biotech заводида ишлаб чиқаришнинг катта қисмини қайта тиклашга рухсат берди. Бу ҳақда Reuters  хабар бермоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган бошқа дори воситаларининг сифатсиз ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган, дея хабар беради Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат агентлиги. Компаниянинг мурожаати қисман қаноатлантирилиб, пропиленгликолдан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришга берилган рухсатнома бекор қилинди. Компанияга бошқа барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишга рухсат берилган. Marion заводи Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги компания томонидан ишлаб чиқарилган иккита йўтал сиропи – Амбронол ва Док-1 Махнинг 2022 йилда таҳлилини ўтказгач, март ойида ёпилган эди.Пропиленгликол ўрнига бошқа иккита арзонроқ моддалар ишлатилган. 2021 йилда пропиленгликол нархи кескин ошгани сабабли, бир ёки бир нечта этказиб берувчилар арзон ва заҳарли суюқликни қонуний кимёвий моддалар билан аралаштиришганлиги маълум бўлган эди. Сифатсиз сироплар тарқатувчилар мажбурий текширув ўтказмаслик учун мансабдор шахсларга 33 минг доллар пора берган. Док-1 Мах Ўзбекистонда 65 боланинг ўлимига сабаб бўлган. Болалар ўлими юзасидан 21 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

  • 12 Октябрь, 12:06
  • Батафсил
not found

Жарроҳ TikTokдаги саҳифаси туфайли лицензиясидан айрилди

У ижтимоий тармоқларда Dr.Roxy тахаллуси остида ТikTokда операцияларни жонли трансляция қилгани учун машҳур бўлди. Aммо пластик жарроҳ доктор Грав охир-оқибат тиббий лицензиясидан маҳрум бўлди. Шу йилнинг ёзида Огайо штати Тиббиёт кенгаши Кетрин Роксан Гравни тиббий стандартларга жавоб бермагани учун икки марта танбеҳ бериб, лицензиясини бутунлай бекор қилди. Комиссия, шунингдек, тиббий муолажаларни жонли эфирга узатиш орқали Грав ўз беморларини ҳаётини хавф остига қўйганини аниқлади. TikTokда 825 минг обуначига эга бўлган жарроҳ нафақат ўз муолажаларини жонли эфирга узатди, балки операциялар давомида камера орқали томошабинлар билан суҳбатлашди ва уларнинг саволларига жавоб берди. Бундай ҳолатлардан бирида Грав липосакция, бразилча белдан пастки қисмини кўтариш ва терини таранглаштириш амалиётини бажараётгани жонли эфирга узатилди. Ушбу "эфир" дан бир ҳафта ўтмай, унинг ҳамшираси бу беморни тез ёрдам бўлимига юборишга мажбур бўлди, чунки беморда қорин бўшлиғида ҳаво йиғилганлиги ва жигар энсефалопатияси аниқланган. Кейинчалик жарроҳлар унда ичак тешилиши ва жиддий бактериал инфекция борлигини аниқладилар. Натижада, аёл ўлик тўқималарни олиб ташлаш, қорин бўшлиғи операцияси ва терини пайвандлаш операцияларини ўтказиш учун бир нечта процедураларни ўтказишга мажбур бўлди. Узоқ давом этган текширувлардан сўнг тиббий комиссия беморларнинг ҳаётини ўзгартирган "бепарволик" туфайли Грав лицензиясини бекор қилишни тавсия қилди. Гравенинг сўзларига кўра, у ўқитувчиликдан завқлангани ва “тиббиётдан ташқаридаги одамларга косметик жарроҳлик ҳақида тушунча беришни” ҳоҳлагани учун ўз видеоларини ижтимоий тармоқларда тарқатган. Aксарият шифокорлар ижтимоий тармоқлардан Гравга ўхшаб номақбул тарзда фойдаланмасалар-да, Х (собиқ Тwиттер) дан Facebook, Instagram ва TikTokгача бўлган платформалардаги муҳокамаларда қатнашиш шифокорлар учун хавфли ишдир. Medscape нинг янги ҳисоботи шуни кўрсатадики, шифокорлар доимо ўз ҳамкасблари томонидан ижтимоий тармоқлардан нопрофессионал ва этика қоидаларига риоя қилмасдан фойдаланаётганига гувоҳ бўлишади.

  • 12 Октябрь, 09:01
  • Батафсил
not found

Янги Наманган туманида қалбаки дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ш. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, “Пирацетам” дори воситасини қиммат нархларда ўтказиш мақсадида “Панавир” номи остида қайта қадоқлаб ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, текширув давомида 672 қути “Пирацетам”, 299 қути “Панавир” номи туширилган дори воситаси ҳамда 12 750 дона ёрлиқ ва 2 550 дона дори воситаси ўрови учун махсус қути ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 11 Октябрь, 15:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech