Янгиликлар

not found

Оғриқ қолдирувчи воситалар зарарлими ва улар ҳақиқатан ҳам қарамликка олиб келадими?

Опиоид ва опиоид бўлмаган оғриққа қарши дорилар мавжуд. Биринчиси танага жуда кучли таъсир кўрсатади ва фақат шифокорнинг рецепти билан олинади. Улар саратон каби жиддий касалликлар ёки баъзи жиддий операциялардан кейин буюрилади. Улар қарамликка олиб келиши мумкин. Лекин сиз уларни шунчаки сотиб ололмайсиз. Опиоид бўлмаган дорилар ҳар қандай дорихонада мавжуд бўлиб, улар умумий оғриқлар — бош оғриғи, тиш, мигрень, қўшма оғриқлар ва бошқалар учун харид қилинади. Улар қарамликка олиб келмайди ва тўғри дозада қабул қилинганда, танага салбий таъсир кўрсатмайди. Лекин бу бундай дориларни бутун йил давомида ҳар куни қабул қилиш мумкин дегани эмас. Агар сизни мунтазам равишда бирор бир оғриқ қийнаётган бўлса, унинг сабабини аниқлаш ва шифокордан даволаниш кўрсатмасини олишингиз керак, оғриқ қолдирувчи воситаларни мунтазам қабул қилмаслик керак. 

  • 19 Декабрь, 15:09
  • Батафсил
not found

Дорихоналарда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний реализация қилаётган ходимлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Р.” МЧЖга қарашли дорихона мудири М.И. харидорга таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 3 хил турдаги 138 дона дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 1 293 дона дори воситаларини ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “K.M.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Д.Н. харидорга 50 дона “Reduksin” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Департаментнинг Жондор туман  бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “F.М.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчи Ф.И. ҳеч қандай ҳужжатсиз 4 дона “Габанерв” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Ш.га сотган вақтида ушланиб,  дорихонадан жами 198 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 19 Декабрь, 12:05
  • Батафсил
not found

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижтимоий дорихонани ташкил этишда номзод қандай танланади?

Хусусий шериклик учун номзодни танлаш қуйидагиларга асосан амалга оширилади: - дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализацияси учун лицензиянинг мавжудлиги;- дислокацияга киритилган барча тармоқ филиалларини тўла ҳажмда товарлар билан таъминлаш учун тегишли моддий-техник базанинг, товар захирасининг ва айланма воситаларининг мавжудлиги;- аҳолини, шунингдек имтиёзга эга айрим тоифадаги шахсларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг алоҳида ҳисоб-китобини олиб бориш имконини берувчи дастурнинг мавжудлиги;- қишлоқ шифокорлик пунктлари мавжуд бўлмаган, шунингдек, тоғли ўлкалар ва чекка ҳудудларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун махсус ихтисослаштирилган автомобилнинг мавжудлиги. Ижтимоий дорихоналар фаолиятини амалга ошириш мақсадида хусусий шериклик учун номзод танлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат-хусусий шериклик номзодини танлаш комиссияси томонидан қабул қилинади. Комиссия таркиби, унинг ишчи органи ва фаолият регламенти Ўзбекистон Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Комиссия аризани ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқади ва давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида шартнома тузиш ёки уни тузишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Комиссия қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида қабул қилинган қарор тўғрисида номзодни хабардор қилади.

  • 19 Декабрь, 08:56
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech