Янгиликлар

not found

Ҳаво ифлосланиши альцгеймерга сабаб бўлиши мумкин

Сидней Технология Университети олимлари ифлосланган ҳаводан топилган магнетит зарралари хавфли эканлигини аниқлади, чунки улар Aльцгеймер касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда Environment International журналида чоп этилган мақолада айтилган. Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳаво юқори даражада ифлосланган ҳудудларда яшовчи одамлар Aльцгеймер касаллигини ривожланиш хавфи юқори. Магнетит- темир оксиди бирикмаси ҳам Aльцгеймер касаллигига чалинган одамларнинг миясида кўп миқдорда топилган. Тажриба давомида Aльцгеймер касаллигига генетик жиҳатдан мойил бўлган ва соғлом сичқонларга тўрт ой давомида темир, магнетит ва дизел углеводородларининг жуда нозик зарралари билан таъсир қилишган. Олимлар магнетит Aльцгеймер касаллигига хос бўлган энг доимий патологияларни келтириб чиқаришини аниқладилар. Магнетит жуда кенг тарқалган ҳаво ифлослантирувчи ҳисобланади. Бу юқори ҳароратли ёниш жараёнлари натижасида ва автомобил чиқараётган газларда, ўрмон ёнғинлари ва кўмир электр станцияларида юзага келади. 

  • 18 Март, 15:52
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Диарея йилига ярим миллиондан зиёд болалар ўлимига сабаб бўлмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диарея касаллиги бўйича янги ҳисоботини эълон қилди. Унда қайд этилишича, халқ орасида ичбуруғ деб аталувчи бу дард беш ёшгача бўлган болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг иккинчи асосий омилидир. Ушбу хасталик ҳар йили дунё бўйича 525 минг нафар ўғил-қизнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Таҳлилларга кўра, диарея аксарият ҳолларда ифлосланган озиқ-овқат ва сув истеъмоли оқибатида юзага келади ва ривожланади. Бу борадаги вазият, афсуски, ҳамон хавотирли. Чунки Ер юзида қарийб 780 миллион киши тоза ичимлик сувидан, 2,5 миллиард одам эса оддий санитария-гигиена воситаларидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум. Айниқса, кам даромадли мамлакатларда аҳвол ёмон. Бундай минтақаларда уч ёшгача бўлган болалар йилига ўртача уч марта ўткир диарея билан оғриши ҳисоб-китоб қилинган. Негаки, тўйиб овқатланмаган ёки иммунитети заиф кичкинтойлар ўртасида ичбуруғга чалиниш хавфи юқори. Мутахассислар илгари диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатларига асосан организмнинг сувсизланиши ва суюқлик йўқотиши сабаб бўлади, деган фикрда эди. Аммо энди хулосалар ўзгарган. Боиси, айни пайтда диарея билан боғлиқ ўлим ҳолатлари ортишида септик бактериал инфекцияларнинг улуши юқори. Шу туфайли ичбуруғнинг тарқалиш статистикаси ривожланган давлатларда ҳам бир қадар ошган. Касаллик чоғида организмга тушган баъзи бактериялардан ажралган токсинлар қонга сўрилиб, бутун танани заҳарлайди. Оқибатда 2 соатдан 2 кунгача бўлган инкубацион даврда диареянинг илк белгилари намоён бўлади. Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, ичнинг суюқ ёки қон аралаш кетиши, тана ҳарорати кўтарилиши, қорин оғриши, дам бўлиши каби симптомлар шулар жумласидан. Агар ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, у ичакларнинг буралиб қолиши, парез, яъни фалажлик, инфекцион-токсик шок, нейротоксикоз каби оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ўз ҳисоботида тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, санитария-гигиена талабларига амал қилиш орқали касаллик хавфини камайтириш мумкинлигини эслатиб ўтади. “Диареяни даволашда оғиз орқали қабул қилинадиган регидратация тузларининг аҳамияти катта. Қолаверса, 10-14 кун давомида 20 мг. цинк таблеткалари билан қўшимча муолажа курси касалликни енгишда катта самара беради” — дейилади ҳисоботда.

  • 18 Март, 12:55
  • Батафсил
not found

Пандемия сабаб умр кўриш давомийлиги қисқарганлиги айтилмоқда

AҚШ Соғлиқни сақлаш ўлчовлари ва баҳолаш институти (IHME) мутахассислари COVID-19 пандемиясининг бутун дунё аҳолиси учун оқибатларини аниқлади. The Lancet нашрида чоп этилган мақолага кўра, инфекциянинг тарқалиши 2020-2021 йилларда ўртача умр кўришнинг 1,6 йилга қисқаришига олиб келди. Муаллифларнинг ёзишича, янги вирусларнинг ҳалокатли потенциал таъсири таҳлил қилинган барча мамлакатлар ва ҳудудларнинг (жами 204 та) 84 фоизида умр кўриш давомийлиги қисқарганлигини кўрсатди. Икки йил ичида 15 ёшдан ошган одамларнинг ўлим даражаси эркакларда 22 фоизга, аёлларда 17 фоизга ошди. Мехико, Перу ва Боливия ўртача умр кўриш энг кўп қисқарган жойлар қаторига кирди. Бироқ, пандемияга қарамай, одамлар ҳали ҳам аввалгидек анча узоқ умр кўришмоқда. 1950 йилдан 2021 йилгача ўртача умр кўриш 23 ёшга, яъни 49 ёшдан 72 ёшгача ошди. Шунингдек, тадқиқот аксарият аҳолиси кексалардан ташкил этган бой мамлакатлар аҳолиси камаяётганини, ўрта даромадли мамлакатларда эса ўсиш давом этаётганини кўрсатди. Олимларнинг таъкидлашича, бу динамика мисли кўрилмаган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий муаммоларга олиб келади, масалан, ёш аҳоли сони камайиб бораётган ҳудудларда ишчи кучи танқислиги ва аҳоли сони тез ўсишда давом этаётган жойларда ресурслар танқислиги юзага келиши мумкин.

  • 18 Март, 09:59
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech