Янгиликлар

not found

Март ойида 980 ўрам қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари аниқланди

Юртимизда мунтазам равишда, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари айланмасига қарши курашиш мақсадида ҳар ойда бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг феврал ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тезкор тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотларини экпертизадан ўтказиш бўйича 166 та мурожаат келиб тушган. Тақдим қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар ўрнатилган тартибда лаборатория текширувидан ўтказилганда таҳлиллар натижаларига кўра, ноқонуний муомалада бўлган: ➖ 7173 ўрам - давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд;➖ 10664 ўрам - давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;➖ 16 ўрам - ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқ (контрафакт);➖ 800  ўрам - яроқлилик муддати тугаган (сифатсиз);➖ 980 ўрам – қалбакилаштирилган, умумий 19633 ўрам фармацевтика маҳсулотларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги юзасидан хулоса берилди. Ҳамда ушбу сифатсиз, қалбакилаштирилган ва Ўзбекистон Республикасига ноқонуний кириб келган фармацевтика маҳсулотлари айланмасининг олди олинди.

  • 5 Апрель, 08:54
  • Батафсил
not found

Олимлар электрон сигареталар юрак-қон томир тизимига зарар етказишини аниқлашди

MedicalXpress веб-сайтида эълон қилинган пресс-релизга кўра, электрон сигаретадан фойдаланадиган одамларда, уларни ҳеч қачон ишлатмаганларга қараганда юрак хасталиги хавфи ошади. Тадқиқотчилар электрон сигаретани истеъмол қилиш ва юрак етишмовчилиги диагностикаси ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилиш учун АҚШдаги Миллий соғлиқни сақлаш институти томонидан ўтказилган тадқиқот асосида катта ёшлиларнинг маълумотлари ва электрон соғлиқни сақлаш ёзувларини таҳлил қилинди. Ўртача 52 ёшли жами 175 667 киши қамраб олинди. 45 ойлик кузатув даврида 3242 кишида юрак етишмовчилиги кузатилди. Электрон сигаретадан қачонлардир фойдаланганларда юрак етишмовчилиги ривожланиш хавфи электрон сигарет чекмаганларга қараганда 19 фоизга юқори бўлиши аниқланди.  

  • 4 Апрель, 12:48
  • Батафсил
not found

Хитойда қон томирларининг ичини кўриш имконини берувчи сенсор ишлаб чиқилди

Хитойлик олимлар қон оқимини кўриш учун фотоакустик қурилмани ихтиро қилишди. У қўл соатидек кичик ўлчамга эга. Барча ёрдамчи ускуналар, шу жумладан қувват манбаи ва лазер оғирлиги 7 килограммдан ошмайдиган рюкзакка жойлаштирилган. Тадқиқотчилар гажетнинг ишлаш принципи ҳақида маълумот беришди. Ёруғлик энергияси иссиқликка айланади. Натижада тана ҳарорати ўзгара бошлайди. Термоэластик кенгайиш туфайли аниқланиши мумкин бўлган товуш тўлқинлари чиқа бошлайди. Ультратовушдан фарқли равишда фотоакустика анатомик тасвирлардан кўра аниқ, юқори аниқликдаги функционал ва тизимли тасвирлар ҳосил бўлади. Ушбу техникадан фойдаланиб, тўқималарни 30 миллиметр чуқурликкача сканерлаш мумкин. Бу қон томирларининг ҳолатини ва қондаги кислород билан тўйинганлик даражасини баҳолаш учун муҳимдир. Тадқиқот муаллифи Лей Сининг таъкидлашича, бу тиббиётда амалий фойдаланиш учун мос бўлган дунёдаги биринчи фотоакустик қурилма. Юрак уриши тезлиги, қон босими ва қоннинг кислород билан таъминланиши даражасини таҳлил қилиш орқали одамнинг юраги қанчалик яхши ишлаётганини аниқлаш мумкин. Қурилма аллақачон турли шароитларда бир нечта кўнгиллиларда синовдан ўтказилди. Синов тизимнинг умумий фойдаланиш учун қулайлигини ва юқори даражада барқарорлигини тасдиқлади. Келажакда қурилмани яхшилаш ва унинг ўлчамларини кичрайтириш мумкин. Ақлли соатлар корпусига барча керакли компонентларни жойлаштириш орқали рюкзакдан воз кечиш мумкинлигига олимларнинг ишончи комил. Қурилмадан нафақат қон томирларининг ҳолатини баҳолаш, балки саратон ва юрак-қон томир тизими касалликларини дастлабки босқичларда аниқлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин, деб хабар беради techcult.ru. 

  • 3 Апрель, 11:58
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech