Янгиликлар

not found

Реимбурсация тизимидан қандай тартибда фойдаланиш мумкин?

Реимбурсация сўзининг маъноси харажатларни қоплаш  бўлиб, сурункали касалликларни даволаш учун шифокор буюрган дорилар харажатини қоплаш назарда тутилган.  Бунда оилавий шифокор  ёзган электрон рецепт асосида бемор Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналардан дориларни бепул олади.  Мазкур тизимни Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида ривожлантириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятида “Д” тоифадаги беморлар рўйхати шакллантирилган бўлиб, 2023 йилда  15 минг 447  нафар беморга рецепт ёзилди. Бунинг учун Жамғарма 1  миллиард 300 миллион сўмдан кўпроқ маблағ йўналтирилган. Тошкент шаҳрида ҳам 2023 йилнинг 1 августидан Юнусобод туманида реимбурсация тизими жорий қилинди. 2024 йилда Тошкент шаҳаридаги туманларда  реимбурсация дастурини босқичма-босқич жорий қилиш режалаштирилган. Ҳозирда Олмазор ва Чилонзор туманларида  реимбурсация дастурини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда. 2024 йил июль ойидан Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Қўнғирот, Чимбой туманларида реимбурсация дастурини жорий  этилади.  "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига қарашли Сирдарё вилоятидаги 40 та ва Тошкент шаҳридаги 10 та дорихона ва дорихона шохобчалари реимбурсация  дастурига уланган бўлиб,  2023 йил давомида 962,6 млн. сўмлик дори воситалари электрон рецепт орқали беморларга бепул берилди.

  • 28 Февраль, 14:37
  • Батафсил
not found

​​ «ИМУДОН» товар белгисига нисбатан аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолати бартараф этилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига “Abbot Products Operations AG” (Швейцария) компаниясининг унга тегишли бўлган «ИМУДОН» товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати юзасидан тегишли чоралар кўриш тўғрисидаги мурожаати келиб тушган. Мурожаат асосида Адлия вазирлиги томонидан тегишли тартибда МЧЖ “Э.М.П.”га нисбатан текшириш ўтказилганда “ИМУДОН” товар белгисига истеъмолчиларни фонетик жиҳатдан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган “Aксан Имудон” номли таблетка шаклдаги биологик фаол қўшимча ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан МЧЖ “Э.М.П.”га нисбатан ҳуқуқбузарликни бартараф этиш тўғрисида мажбурий бўлган тақдимнома киритилган ва аниқланган 600 дона контрафакт маҳсулот йўқ қилинган.

  • 28 Февраль, 12:35
  • Батафсил
not found

"Фаренгофорте" ишлаб чиқарувчиси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ижтимоий тармоқда кенг муҳокамага сабаб бўлган, "Фаренгофорте" спрейининг ишлаб чиқариш жараёни акс этган видео бўйича Санэпидқўмита мутахассислари ишлаб чиқарувчи тадбиркор билан боғланиб, мавжуд хужжатларини ўрганиб чиқди. Ўрганиш натижаларига кўра, "Фаренгофорте" гигиеник восита бўлиб, “MENGARIS PHARMACEUTICAL” МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилади. Тадбиркор ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун 2020 йилда қўмитадан рухсатнома, худудий бўлимидан санитария-эпидемиологик хулоса ва мувофиқлик органидан мувофиқлик сертикатларини олиб ишлаб чиқаришни бошлаган. “MENGARIS PHARMACEUTICAL” МЧЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотлари учун олган рухсатнома, санитария-гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларида корхона манзили: Тошкент вилояти Зангиота тумани Хонобод ҚФЙ Нурли Ҳаёт кўчаси 85-уй кўрсатилган. Бироқ ҳозирги кунда Тошкент шаҳар Янгиобод тумани Оҳанграбо 1 манзилида фаолият юритмоқда ва маҳсулотларни ушбу манзилда ишлаб чиқармоқда. Тадбиркорга амалдаги қонунчиликка кўра, корхона биноси янги манзилга кўчирилганда янги ишлаб чиқариш манзилига қайта рухсатнома олиши лозим эканлиги тушунтирилди. МЧЖ раҳбари ўз ташаббуси билан янги ишлаб чиқариш манзилига рухсат этишга оид хужжатларни қайта расмийлаштиргунга қадар фаолиятини вақтинчалик тўхтатди. Ижтимоий тармоқда муҳокама бўлган видео бўйича қўмита мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, тадбиркор ҳақиқатдан ҳам ушбу видео “MENGARIS PHARMACEUTICAL” МЧЖ корхонасига тегишли бўлиб, бундан 2 йил олдин олинган видео эканлиги ва ушбу ҳолат ҳозирда бартараф этилганлигини маълум қилган Шунингдек, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассаси “Фаренгофорте” савдо номидаги маҳсулот аслида дори воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ва тиббиёт амалиётида қўллаш учун рухсат берилмаганлигини маълумом қилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублигидан, мулкчилик ва бошқарув шаклидан қатъий назар) барча ташкилотлар ва юртдошларимизни огоҳликка чақириб, “Фаренгофорте” маҳсулотини реализация қилмаслигини сўради. Шу ўринда эслатиб ўтамиз, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

  • 28 Февраль, 08:51
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech