15:19 (13.05.2024)

268

Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилаётган соҳалар маълум қилинди

Ўзбекистон бўйича жорий йилнинг январь-апрель ойи давомида меҳнат қонунчилиги энг кўп бузилган соҳалар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Келтирилишича, меҳнат қонунчилиги энг кўп қуйидаги соҳаларда бузилган:

Халқ таълим муассасалари – 5 612 та;

Мактабгача таълим муассасалари – 2 173 та;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими – 1 215 та;

Қурилиш ташкилотлари – 266 та;

Қишлоқ хўжалигида – 452 та қайд этилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech