11:54 (23.05.2024)

500

GDP сертификатини олган жамиятларимиз сони ошди

"Хоразм Дори-Дармон" МЧЖ “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олди.

Бугунга қадар:

1."Дори-Дармон" акциядорлик компанияси ва тизимдаги

2."Фарғона Дори-Дармон" АЖ,

3."Тошкент вилоят Дори-Дармон" АЖ,

4. "Самарқанд Дори-Дармон" АЖ,

5. "Қорақалпоқ Дари-Дармак"МЧЖ,

6. "Қашқадарё Дори-Дармон" МЧЖ,

7.“Ўзбекистон дори таъминоти" МЧЖ

8. "Хоразм Дори-Дармон" МЧЖ «Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)» сертификатини олди.

Яқин кунларда “Навоий Дори-Дармон” АЖ ҳамда "Сирдарё Дори-Дармон МЧЖ  ҳам GDP сертификатини олиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони 2-иловасига биноан:

2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар  Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech