09:00 (23.05.2024)

317

Сирдарёда GDP бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонига асосан “Зарур дистрибьюторлик амалиёти-GDP” миллий стандарти талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштириш муддати фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар учун 2024 йил 1 июлга қадар белгиланган эди.

Ушбу йўналишда Сирдарё вилоятидаги улгуржи корхоналар томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат мауссасаси ходимлари билан хамкорликда ўрганишлар олиб борилмоқда, хусусан “Сирдарё Дори-Дармон” МЧЖнинг бугунги кундаги ҳолати, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларининг сақланиш шароитлари, дори воситалари билан таъминланиши ва зарур амалиётлар талабларига мувофиқлаштириш ишлари билан танишишди.

Корхонадаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, миллий стандартлар асосида сертификатлаштириш ишларини жадаллаштириш борасида юзага келаётган муаммоларни биргаликда бартараф қилишга тайёрлиги алоҳида таъкидланиб, зарур тавсиялар ва амалий кўмак берилган ҳолда белгиланган муддатдан олдин корхона сертификатлаштириш ишларини якунига етказиши ҳақида келишиб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech