18:00 (17.04.2024)

236

TIHE 2024 — тиббиёт ва фармацевтика ривожи учун инновацион майдон

“Соғлиқни сақлаш — TIHE 2024” кўргмазмаси давом этмоқда. Кўргазманинг асосий тенденцияларидан бири маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқариш тармоғини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, шунингдек, бу йўналишдаги саноатда илғор технологияларни жорий этишга қаратилган.

Алоҳида павильонда 13 мамлакатдан 60 дан ортиқ компаниялар бу соҳа учун энг сўнгги ишланмалар, ускуналар, хом ашё ва технологиялар, тайёр дори-дармонларни тақдим этаяпти.

Кўргазмада 50 дан ортиқ маҳаллий компаниялар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари ва янгиликларини, хусусан стоматология ускуналари, шифохоналар ва клиникалар учун мебел ва жиҳозлар, дори-дармонлар, фармацевтика, диагностика, офтальмология, физиотерапия ва реабилитация, лаборатория, рентген ускуналарини намойиш эмоқда.

"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси Бошқарув раисининг ўринбосари А.Камилов, "Ривожлантириш ва инвестиция" директори Б. Машарипов шунингдек, масъул ходимлар ҳам мазкур кўргазмага ташриф буюрди. Фармацевтика саноати ишлаб чиқарувчи компанияларининг стендлари, тақдим этаётган инновацион ишланмалари, дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан танишиб, қизғин мулоқот олиб боришди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech