11:55 (30.04.2024)

393

Ҳаводаги карбонат ангидриднинг юқори миқдори вирусларнинг фаоллигини оширди

Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари биринчи марта карбонат ангидрид чиқиндилари ва вируслар тарқалиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, CО2 нинг юқори миқдори вирусларни янада фаоллаштиради.

Олимлар ҳаво камерасидаги карбонат ангидрид концентрациясини миллионда 400 қисмдан (ppm) 6500 қисмгача ўзгартирдилар. Шу билан бирга, улар ушбу муҳитда ҳаводаги вирусларнинг хатти-ҳаракатларини кузатдилар. Натижалар шуни кўрсатдики, CО2 миқдори ортиб бориши билан вируслар узоқ вақт юқумли бўлиб қолади. Бу пандемияни келтириб чиқарган SARS-CoV-2 вирусига ҳам тегишли.

Шундай қилиб, 800 ppm даражаси вируснинг ҳавога чидамлилиги ошишига олиб келди. Камерада 3000 ppm даражасида (бу одамлар билан гавжум хонада кузатилади) тоза ҳавога қараганда 10 баравар кўпроқ вируслар қолди. Олимларнинг таъкидлашича, хонани мунтазам шамоллатиш жуда самарали, чунки тоза ҳаво таъсирида вируслар тезроқ фаоллиги йўқолади.

Олимлар, шунингдек, Ер атмосферасидаги карбонат ангидрид миқдори тез суръатлар билан ўсиб бораётганини эслатишди. Прогнозларга кўра, аср охирига келиб у 700 ppm га етиши мумкин. Бу нафақат атроф-муҳитга, балки келажакдаги пандемия эҳтимолига ҳам таъсир қилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech