Янгиликлар

not found

Аллергик касалликлар кўрсаткичлари юқори ҳудудларда оммавий скрининг текширувлари ўтказилади

“Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори  (ПҚ–371-сон, 23.11.2023 й.) қабул қилинди Қарорга кўра, аллергик касалликларнинг олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида: -тиббиётнинг бирламчи бўғинидан бошлаб аллергик касалликларнинг эпидемиологик кўрсаткичлари устидан назорат кучайтирилади ва манзилли скрининг текширувлари жорий этилади. 2024 йил 1 январдан аллергик ва иммунологик касалликларга чалинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган беморларни ингаляцион глюкокортикостероид дори воситалари билан бепул таъминлаш тизими йўлга қўйилади.  2024 йилдан: - аллергик касалликлар (шу жумладан мавсумий аллергия) кўрсаткичлари юқори ҳудудларда йилига камида бир марта оммавий ва селектив скрининг текширувлари ўтказилади; - ҳудудларда аллергология ва клиник иммунология йўналишида юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари турлари босқичма-босқич 10 турдан 20 тургача оширилади. 2024 йил 1 январдан Республика илмий-ихтисослаштирилган аллергология маркази Республика ихтисослаштирилган аллергология ва клиник иммунология илмий-амалий тиббиёт маркази этиб қайта ташкил қилинади. Тошкент шаҳри аҳолиси учун аллергик касалликлар бўйича ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам Марказ томонидан кўрсатилади. 2024 йилдан қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий қилинади: - аллергик касалликлар келтириб чиқарувчи аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами ҳудудлар кесимида ўрганилиб, унинг натижалари Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан Гидрометеорология хизмати агентлигига мунтазам тақдим этиб борилади; - аэроаллергенлар таркиби ва мавсумий тарқалиш кўлами тўғрисидаги маълумотлар атроф табиий муҳит ифлосланишига оид маълумотлар билан биргаликда тегишли веб-сайт ва бошқа манбалар орқали эълон қилиб борилади. 2024 йил 1 апрелгача аллергик касалликка чалинган беморларнинг электрон реестри яратилиб, амалиётга татбиқ этилади. 

  • 27 Ноябрь, 09:55
  • Батафсил
not found

Оддий оғриқ қолдирувчи восита саратон ҳужайраларини йўқ қилиши аниқланди

Пенсильвания университети қошидаги Перельман тиббиёт мактабининг мутахассислари гуруҳи оддий оғриқ қолдирувчи лидокаин саратон ҳужайраларини йўқ қилиши мумкинлигини аниқлади. Иш натижалари Cell Reports журналида чоп этилган мақолада тасвирланган. Клиникадан олдинги тадқиқотда муаллифлар лидокаиннинг бош ва бўйин саратони ҳужайралари намуналарига таъсирини ўрганиб чиқдилар. Маълум бўлишича, модда саратон ҳужайраларида даражаси ошган T2R14 аччиқ таъм рецепторини фаоллаштиради. Ушбу рецептор танага оғиздаги аччиқ таъмни ҳис қилишига ёрдам беради, аммо унинг бошқа ҳужайралардаги функцияси ноаниқ бўлиб қолмоқда. T2R14 рецепторлари фаоллашганда, у ўсимта ҳужайраларининг йўқ бўлишига олиб келадиган апоптоз жараёнини қўзғатади. Бу икки механизм орқали содир бўлади. Биринчиси, митохондрияларнинг (ҳужайраларнинг энергия "станциялари") калций ионлари билан тўйинади ва бу биомолекулаларга зарар етказадиган реактив кислород турлари (эркин радикаллар) шаклланишига олиб келади. Иккинчиси - протеасомаларнинг бостирилиши ҳужайра ўлимига олиб келади. Олимлар маҳаллий оғриқсизлантириш саратон билан оғриган беморларга ижобий таъсир кўрсатишини аллақачон тахмин қилишган, аммо улар нима учун бу содир бўлаётганини тушунтира олмаганлар. Бу кашфиёт саратонга қарши курашнинг қўшимча воситасига айланиши мумкин. Энг муҳими, лидокаин аллақачон хавфсиз фойдаланиш учун тасдиқланган ва барча дорихоналарда топса бўладиган препаратдир.

  • 24 Ноябрь, 16:27
  • Батафсил
not found

Индонезияда болалар ўлимига сабаб бўлган йўтал сиропларининг келиб чиқиши аниқланди

Индонезиялик болаларнинг заҳарли йўтал сироплари туфайли ўлимида совун таркибий қисмларини етказиб берувчи маҳаллий корхона - CV Samudera Chemical айбланди. Бу ҳақда Индонезия судида кўриб чиқилаётган ишнинг илгари эълон қилинмаган материалларига таяниб, Reuters хабар берди. Шундай қилиб, биринчи марта йўтал сиропларида токсик таркибий қисмлардан фойдаланишга олиб келган ҳодисалар занжири аниқланди. 2021 йилда, сиропли дори-дармонлар учун асосий асос бўлган пропилен гликолнинг глобал тақчиллиги даврида CV Samudera Chemical саноат даражасидаги этилен гликолни пропилен гликол сифатида сотишни бошлаган. Компания интернетда топилган йирик пропилен гликол етказиб берувчиси Dow Chemical Thailandд логотипини юклаб олиб, уни этилен гликол бочкаларида ишлатган. Бундан бочкалар дистрибютор CV Anugerah Perdana Gemilang томонидан бир неча ой давомида- 2022 йил майигача сотилган. Aйтилишича, компания бу маҳсулот дори воситаларида қўлланилишини билмаган. Этилен гликол, хусусан, автомобиллар учун антифриз ва музга қарши эритмалар ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Ютиб юборилса, ўткир буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин. Шунга қарамасдан CV Anugerah Perdana Gemilang сохтасохта пропилен гликолнинг бир нечта партияларининг таркибий қисмларини таҳлил қилгандан сўнг синовсиз фармацевтикда фойдаланиш рухсат берувчи сифат сертификатларини берди. Кейин хом ашё доривор ингредиентлар етказиб берувчи Afi Farma компаниясига топширилди, шундай кейин йўтал сиропининг даҳшатли 70 та партиясида қўлланилди. Кейинчалик синовлар шуни кўрсатдики, сироплар 99% гача этилен гликолни ўз ичига олади, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган хавфсизлик чегараси эса 0,1% ни ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистонда ёш болалар турли ишлаб чиқарувчилар, жумладан, Ҳиндистон ва Индонезия ишлаб чиқарувчиларининг йўтал сиропларидан фойдаланиш оқибатида вафот этган эди. 2023 йилнинг ёзида ЖССТ Aфриканинг Камерундаги дорихоналарида Naturcold савдо белгиси остида заҳарли йўтал сиропи сотилганини аниқлаган. Маҳсулот таркибида диэтиленгликолнинг одатдагидан анча юқори миқдори мавжуд.

  • 24 Ноябрь, 14:04
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech