Янгиликлар

not found

ССВ: Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформасида иштирок этиши тўғрисидаги келишув имзоланди.  Унга асосан юртимизнинг 14 та тиббиёт муассасаси саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиши ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган.  Дунёда биринчи бўлган ушбу платформа ЖССТ ва АҚШнинг Сент-Жуд болалар илмий-тадқиқот шифохонасининг лойиҳаси бўлиб, болаларни молиявий қийинчиликларсиз хавфсиз, самарали ва сифатли саратонга қарши дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон унда иштирок этувчи мамлакатлардан бири сифатида танланган. Келгуси олти йил ичида Сент-Жуд шифохонаси Глобал платформага 200 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда.

  • 30 Апрель, 14:55
  • Батафсил
not found

Ҳаводаги карбонат ангидриднинг юқори миқдори вирусларнинг фаоллигини оширди

Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари биринчи марта карбонат ангидрид чиқиндилари ва вируслар тарқалиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлашди. Тадқиқот шуни кўрсатдики, CО2 нинг юқори миқдори вирусларни янада фаоллаштиради. Олимлар ҳаво камерасидаги карбонат ангидрид концентрациясини миллионда 400 қисмдан (ppm) 6500 қисмгача ўзгартирдилар. Шу билан бирга, улар ушбу муҳитда ҳаводаги вирусларнинг хатти-ҳаракатларини кузатдилар. Натижалар шуни кўрсатдики, CО2 миқдори ортиб бориши билан вируслар узоқ вақт юқумли бўлиб қолади. Бу пандемияни келтириб чиқарган SARS-CoV-2 вирусига ҳам тегишли. Шундай қилиб, 800 ppm даражаси вируснинг ҳавога чидамлилиги ошишига олиб келди. Камерада 3000 ppm даражасида (бу одамлар билан гавжум хонада кузатилади) тоза ҳавога қараганда 10 баравар кўпроқ вируслар қолди. Олимларнинг таъкидлашича, хонани мунтазам шамоллатиш жуда самарали, чунки тоза ҳаво таъсирида вируслар тезроқ фаоллиги йўқолади. Олимлар, шунингдек, Ер атмосферасидаги карбонат ангидрид миқдори тез суръатлар билан ўсиб бораётганини эслатишди. Прогнозларга кўра, аср охирига келиб у 700 ppm га етиши мумкин. Бу нафақат атроф-муҳитга, балки келажакдаги пандемия эҳтимолига ҳам таъсир қилади.

  • 30 Апрель, 11:55
  • Батафсил
not found

Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин

Қуёш нури таъсирида ишлаб чиқариладиган D витамини танқислиги фақатгина суякларнинг умумий саломатлиги ва кайфиятга таъсир этади, деб қаралган. Бироқ янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, D витаминининг етишмаслиги бошқа касалликларнинг юзага келиши ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ирландияда 4000 нафар кекса инсонлар иштирокида навбатдаги тадқиқот ўтказилди. Унга кўра, D витамини танқислиги бўлган иштирокчиларда депрессиянинг ривожланиш хавфи 75 фоизга юқори чиқди. Бу эса D витамини тўғридан тўғри бош мия ва нерв тизимига таъсир этишини яна бир бор исботлайди. Унинг етишмаслиги оқибатида Паркинсон ва деменция (ақли заифлик ва эслай олмаслик) каби касалликларга кексайганда чалиниш хавфи ортади. Ирландиялик бош шифокор Роберт Бриггснинг фикрича, мазкур тадқиқот натижалари мамлакатдаги соғлиқни сақлаш сиёсатига таъсир ўтказиши, жумладан, депрессиянинг олдини олиш учун D витаминини қўшимча сифатида аҳолига тарқатиш амалиёти йўлга қўйилиши мумкин. D витамини танқислиги нафақат кексаларга, ёш аёлларга ҳам таъсир этиб, уларда доимий ёмон ва салбий фикрлар пайдо қиладиган депрессия хавфини оширади. Ушбу тадқиқот D витаминининг ҳам жисмоний, ҳам руҳий саломатлик учун муҳим элемент ҳисобланишини исботлади. Витаминларни қўшимча қабул қилиш барча ёшдаги одамларда депрессиянинг олдини олишда оддий ва самарали ечим бўлиши мумкин. Шунинг учун тадқиқот муаллифлари барча давлатларда ва айниқса қуёш нури чекланган ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш дастурларида D витаминининг аҳамиятини қайта кўриб чиқишга ундамоқда.

  • 30 Апрель, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech